Uzb_Meteo
13.3K subscribers
8.11K photos
2.49K videos
35 files
7.64K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Бугун ва келаётган ҳафта бошларида республикага кетма-кет паст босимли ҳаво оқимлари, бир сўз билан айтганда, бир нечта циклонлар кириб келиши ҳақида ёзгандик.

Циклон - Бу, атмосфера босимининг пасайиши, одатда ҳароратнинг бироз кўтарилиши, нисбий намлик ортиши ва ёғингарчиликлар билан кириб келади.

Циклон таъсирига энг сезгир кишилар булар қон босими, нафас олиш тизимининг бузилиши, буйрак ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлардир. Циклон юқоридаги касалликларга эга бемор инсон танасига салбий таъсирнинг асосий кўринишлари: нафас олиш қийинлашиши, нафас қисилиши, ҳавонинг етишмаслиги ва умумий заифлик. Булар табиий муҳитда циклон пайтида нам ҳаво ҳисобига кислород миқдорининг бироз пасайиши, етишмаслиги туфайли юзага келади.

Кўпинча, циклон пайтида одамнинг интакраниал босими кўтарилади, натижада, оғир мигрень(нерв-асаб касаллик) бошланади. Бундан ташқари, атмосфера босими кескин пасайганда соғлом кишиларда ҳам баъзан ошқазон ва ичакнинг нотўғри ишлаши кузатилган.

Циклон пайтида қон босимини доимий кузатиб туриш керак. Бу пайтда сизга кўп миқдорда сув ичиш, енгил душ, тинч ва кўпроқ уйқу, шунингдек, эрталаб кофе ичишга урғу бериш тавсия этилади.

Атмосфера босими паст бўлган даврларда умумий саломатликка эътибор бериш учун лимон ўтлари ёки гинсенг(женшень) дамламасини ичиш мумкин.

Циклон Ўзбекистонда кўп муддат кузатилмайди. Давомийлиги нисбатан кам бўлади. Лекин, жуда кам ҳолларда айрим масштаби катта циклон оқимида давомийлик бир суткага боради.

#медицина_метеорологияси

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида юқори тезликка эга жала ёмғир ёғмоқда.

Ижтимоий тармоқларда "Бухорода дўл ёғмоқда" сарлавҳаси билан боғлиқ видеолар тарқалмоқда. Бу, дўл ҳодисаси эмас, чунки, Бухоро вилояти атмосферасида дўл ёғиш учун етарли синоптик вазият мавжуд эмас. Дўл, кучли чақмоқ ва момақалдироқ ҳодисалари билан биргаликда кузатилади.

Юқоридаги ҳодиса катта катта сув томчиларинг бирлашиши ва юқори тезликдаги конденсация жараёни фонида юз бермоқда. Бу ҳўл жала ёмғир(ливневой дождь) дейилади.

Иқлим ўзгариши туфайли минтақада мавсумга хос бўлмаган жала ёғинлар кузатилмоқда.

@uzb_meteo
🕐 13:00

Нам ҳаво оқимлари Жиззах вилояти шимолига яқинлашиб
қолди.

Куннинг иккинчи ярми кечга томон ва кечаси Тошкент шаҳрида жала ёғинлар ёғиши кутилмоқда. 💦

Ёғинли булутлар кириб келишидан олдин пойтахтда шамоллар бироз кучайиши мумкин. Аммо жуда кучли шамоллар бўлиши учун вазият мавжуд эмас.

Ўзгидромет олдинроқ, бугун кечаси республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёғинлар ёғиши тўғрисида прогноз берганди.

@uzb_meteo
Forwarded from Hydromet.uz
Oʼzgidromet prognoziga koʼra 19 dekabr kuni Oʼzbekiston hududlarining baʼzi joylarda yomgʼir va shamolning 15-20 m/s gacha kuchayishi prognoz qilingan edi.
Haqiqatda Xorazm, Buxoro, Navoiy, Samarqand, Qashqadaryo viloyatlarida ertalab va kunning birinchi yarmida yomgʼir yogʼishi va shamolning kuchayishi kuzatildi.
Navoiy, Samarqand, Jizzax viloyatlarining baʼzi tumanlarda yomgʼir yogʼishidan oldin shamolning kuchayishi changli boʼronlarning koʼtarilishiga va koʼrinuvchanlikni yomonlashishiga olib keldi.
Yaqin 2-3 soatda (soat 13 dan 15 gacha) Toshkent, Jizzax, Sirdaryo viloyatlarida yomgʼir yogʼishidan oldin shamolning kuchayishi mumkin, baʼzi joylarda qisqa muddatga changli boʼronlar koʼtarilishi kutilmoqda.
Ички ишлар вазирлигининг ЙХҲББ га кўра, А-373 автомобил йўлининг ''Қамчиқ'' довонидан ўтувчи 20 кмлик тоғли қисмида қор ёғмоқда.❄️

Довондан ҳаракатланаётганлар довоннинг юқоридаги оралиқ қисмида эҳтиёткорликни оширишлари сўралмоқда.

https://t.me/yhxbb_uz/14105

@uzb_meteo
Қамчиқ довонида қор кучли ёғаётгани ва об-ҳаво кескин ёмонлашгани айтилмоқда. ❄️

Довонда масъул ташкилот ходимлари ушбу кеча довон орқали ҳаракатланишни тавсия қилишмаяпти.

Олдинроқ Ўзгидромет 19 декабрь кечаси тоғларда кучли қор бўрон бўлишини прогноз қилганди.

@uzb_meteo
Келаётган ҳафта Россия марказий қисмларида экзстремал совуқ ҳаво тўлқини кузатилади.🌡📉

Росгидромет бош директори Р.Вильфандга кўра, декабр ойининг учунчи ўн кунлигида 5-10 йилда бир кузатиладиган совуқ ҳаво тўлқини Россия маркази ва унинг ғарбий қисмида узоқ муддат "туриб қолади". Совуқ ҳаво тўлқини арктик совуқ ҳаво массаларининг Россия марказига чуқур кириб келиши сабаб бўлмоқда. Келаётган ҳафта ўрталарида Россиянинг айрим ҳудудларида ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 16-20 даражагача пасайиб, эктремал совуқ кўрсатгични беради. Ҳаво ҳароратининг минимум қийматлари -41 даража совуқгача пасайиши прогноз қилинмоқда.

Кейинроқ, 24 декабрдан бу совуқ ҳаво оқимларининг жуда чекка қисми Ўзбекистон ҳудудларига бироз таъсир этади ва шу оқим ойнинг учунчи ўн кунлик иккинчи пентадасида Ўзбекистонда ҳаво ҳароратни бироз пасайтиради.

@uzb_meteo
Илиқ, комфорт об-ҳаво.

🕔 05:00

Факт об-ҳаво


Республиканинг марказий шаҳарларида +1 +11 даража илиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилмоқда. Урганч шаҳрида ҳаво ҳарорати +0,7 даража, Жиззах шаҳрида +10,6 даража илиқ. Айрим шаҳарларда ёмғир, Урганчга туман тушган.

Прогноз.

Бугун республикада ҳаво кам булутли, куннинг биринчи ярмида Фарғона водий вилоятларида ёмғир ёғади. Бошқа вилоятларда ёғингарчилик кутилмайди.🌤💧

Ҳарорат: Кундузи шимол ва водий вилоятларида +7 +12, қолган ҳудудларда +12 +17, кечаси +2 +7даража илиқни ташкил этади.

Кучли шамоллар кутилмайди.💨

Батафсил маълумотлар Ўзгидромет сайтида: 👉https://www.meteo.uz/#/uz

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
''Қамчиқ'' довонида автомобил ҳаракатланиши давом этмоқда. 🚍🚘🚖✔️

ИИВ ЙҲXББ ҳозирда довонда майда қор ёғмоқда, туман тушган.

Довон орқали ҳаракатланишда эҳтиёткорликни оширишлари сўралмоқда.

https://t.me/yhxbb_uz/14112

@uzb_meteo
Қишда баҳор-ёзги даврга хос сув босиш ҳодисалари кузатилди.

19 декабрь кечаси ва 20 декабрга ўтар кечаси Тошкент вилояти тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кўп миқдорда ёғингарчилик(ёмғир-қор) кузатилди. Айрим кузатув ҳудудларида 20 мм гача ёғин ёғиб қўйган.💦❄️📈

20 декабрга ўтар кечаси эса нам ҳаво оқимлари шарққа томон силжиб, Наманган вилоятига яхшигина ёғингарчилик келтирди.

Масалан, Наманган шаҳрида 10 мм оралиқда ёғиб ўтган ёмғир шаҳарнинг айрим кўчаларида сув босиш ҳолатларини келтириб чиқарди.

@uzb_meteo
Республикамизнинг энг шарқий нуқтаси Андижон вилоятининг Хонабодида қор ёғаётганлиги айтилмоқда.

Тоғ ёнбағрлари билан туташ Андижон вилоятининг Хонабод шаҳарчасида қор ёғмоқда(https://t.me/Andijonliklar_TV1/19664).❄️

P/S: Афсуски, бу қор жуда ҳам тез эриб кетади.

@uzb_meteo
Кетма-кет илиқ фронтларнинг Марказий Осиёга кириб келиши 21 декабрь куни ҳаво ҳароратини кескин исиб кетишига олиб келади.🌡📈

20-21 декабрь кунлари мамлакатимизга тропик ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 21 декабрь кундузи ҳарорат воҳа ҳудудларида +20 даражагача кўтарилади.🌡📈

Бу айни мавсум учун хос бўлмаган ҳарорат кўрсатгичидир. Туркманистонда эса ҳарорат максимумлари +28 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

21 декабр куннинг иккинчи ярмида Орол денгизи устидан ўтиши кутилаётган циклон жанубдан Осиёнинг жануби-ғарби ва Африка шимолидаги антициклонни ''торта'' бошлайди. Куннинг қизиши ва қуруқ ҳаво шиддатли фронтал шамол ва фронтал чанг бўронлар кўтарилишини келтириб чиқаради. Кучли шамоллар Туркманистонда бошланиб, Ўзбекистон орқали Қозоғистонга йўналади.

Ҳудудларда чанг бўронлар ва кучли фронтал шамоллар эсиши кутилади. Кечга томон Сурхондарё вилояти айрим ҳудудларида жала ёғиши мумкин.💦
+19 даража. 🌡📈

Қарши шаҳрида маҳаллий вақт соат 14:00 да ҳаво ҳарорати +19 даража иссиқни кўрсатди.

Республиканинг катта қисмида мавсумга хос бўлмаган иссиқ ҳаво тўлқини сақланиб турибди.

Бу айни даврда инсон танаси ва руҳиятига ёқимли таъсир кўрсатадиган комфорт биоиқлимий об-ҳаво шароитидир.

Манба: https://www.meteo.uz/#/uz

@uzb_meteo
Чанг бўронлари кўтарилишига мойил Туркманистон.

Ўзгидромет 21 декабрь куни республиканинг Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон республикаси ҳудудлари ва чўл минтақаларида қўшни Туркманистонда кўтарилган чанг бўрон ҳодисалари кириб келиши мумкинлиги тўғрисида шошилинч ахборот хабар берди.

Ўтиб борган бир йилликда қўшни Туркманистонда 100 йилликда кузатилмаган қурғоқчилик кузатилмоқда. Бу йилдаги қурғоқчилик нафақат кам ёғин, балки ўта иссиқ ҳароратли ойларнинг кетма-кет кузатилиши билан бошқа қурғоқчил йиллардан ажралиб турибди. Қурғоқчилик чўллашиш хавфини кучайтириб юборди. Туркман диёридаги бир нечта дарё ва сув омборларининг қуриб қолиши бунга мисол. "Туямўйин" сув омборида эса мана тўққиз ойдирги "ўлик ҳажм"дан пастда сув йиғилмоқда.

Қурғоқчилик табиий сув ҳавзаларидаги сувнинг жуда катта қисми буғланишига сарф бўлишига олиб келди. Натижада, чўл ва чала чўл ландшафтидан иборат бўлган ҳудудларда охирги ойларда деярли ёғмаган ёғингарчилик тупроқ қатламини қуруқлаштириб юборди. Бу кучли шамолларда майда чанг ва қум заррачаларини осмону фалакларга кўтарилишига мойил қилиб қўйди.

Испаниянинг Барселона бўронлар хавфини прогноз қилувчи марказ прогнозларида ҳам 21 декабрь куннинг иккинчи ярмида Туркманистон, Ўзбекистоннинг чўл минтақаларида чанг бўрон ҳодисалари бўлиши кўрсатилган.

Юқоридаги ҳудудларда юзага келган чанг бўронлар ҳавода кўп муддат муаллақ туриш эҳтимоли мавжуд эмас. Чунки, ғарбдан бирин кетин ёмғирли оқимлар кириб келиши кутилмоқда ва бу ҳодисани тез босиш кучига эга.

@uzb_meteo
Айрим вилоятларда ҳаво ҳарорати максимумлари +21 даражага кўтарилади.🌡📈

🕔 05:00

Факт об-ҳаво


Республиканинг марказий шаҳарларида -3 даража совуқ, +11 даража илиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилмоқда. Андижон шаҳрида ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ, Самарқанд шаҳрида +10,6 даража илиқ. Ёғингарчилик йўқ.

Прогноз.

Бугун республикада ҳаво кам булутли, кечга томон Кўп вилоятларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда кучли бўлади. Кечаси нам ҳаво оқими шарққа томон силжиб, Тошкент вилояти ҳудудларида ҳам ўрта ва кўп миқдорда ёғингарчилик бўлишига олиб келади.🌤💦❄️

Ҳарорат: Кундузи водий вилоятларида +7 +12, қолган ҳудудларда +15 +20, кечаси +1 +6 даража илиқни ташкил этади.

Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилояти чўл ҳудудларида кучли жануби-шарқий шамоллар эсади. Бошқа ҳудудларда шарқий шамоллар бироз кучаяди.

Чўл ва чалачўл ҳудудларда чанг бўрон ва чанг ғубор бўлиши кутилмоқда.

Батафсил маълумотлар Ўзгидромет сайтида: 👉https://www.meteo.uz/#/uz

@uzb_meteo
Қарши шаҳридаги айни дамдаги кўриниш.

Қарши шаҳрида чанг бўрон ҳодисаси кузатилмоқда. Ўзгидромет олдинроқ республиканинг айрим вилоятлари ҳамда чўл ҳудудларида 21 декабрь куни чанг бўрон ва чанг ғубор ҳодисалари бўлиши тўғрисида огоҳлантириш хабар берганди.

Айни дам қўшни Туркманистоннинг ҳам кўплаб ҳудудларида чанг бўрон ҳодисалари кузатилмоқда.

@uzb_meteo
Қарши шаҳри кўчаларини чанг тобора қоплаб олаётгани айтилмоқда

Чанг бўронида аҳолига ҳаракатланиш ва бошқа зарурий чораларни кўриш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлик бош бошқармаси ўз тавсияларини бериб ўтди.

Кеча айтиб ўтганимиздек, 21 декабрь республика ҳудудларида кузатиладиган чанг бўронлар узоқ муддат, суткалаб ҳавода муаллақ турмайди. Чунки, 21 декабрь кечга томон республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғади ва ёғинлар чангни босади.

@uzb_meteo