Uzb_Meteo
13.2K subscribers
8.25K photos
2.52K videos
37 files
7.8K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Forwarded from Uzb_Meteo
Кейинроқ фош этилган тажрибалар.

Касални яширсанг иситмаси ошкор этади.

Чернобил воқеалари.

Чернобил АЭС реактори портлаганига 35 йил бўлди.

Украинанинг Чернобил Атом электр станцияси(АЭС)да 1986-йил 26 апрел тонги АЭСнинг 4-энергоблогида даҳшатли портлаш юз беради. ''Аср фожеа''си номини олган бу фавқулодда воқеа қарийиб ярим миллион инсонларни радиоактив нурланишига олиб келган. 50 га яқин инсон айнан кучли нурланишдан вафот этган. Чернобил АЭС атрофида 30 км радиус майдонда ҳозир ҳам дозиметрик асбоб усканалар кучли нурланиш борлигини қайд этади. АЭС портлаганидан сўнг, 150 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган.

Ўшанда собиқ совет иттифоқи бу ҳодисани бутун дунёдан маълум муддат беркитган бўлсада, айнан ғарб метеорология соҳаси вакиллари Чернобилдаги ''сирли воқеалар''ни асл келиб чиқиши АЭС реакторларидан бирининг портлаши натижасида юзага келганини инкор этиб бўлмайдиган фактлар билан фош этишган.

Воқеа қуйидагича бўлган. Швеция метеорология хизмати воқеадан бир неча кун ўтгач, ўзининг кузатув постига ўрнатилган радиоактив унсурларни қайд этиб борувчи асбобларнинг тинмасдан фавқулодда сигнал бераётганини пайқаб қолади. Бу, ҳавода ўта юқори кўрсатгичли радиоактив моддаларнинг хавфли даражадаги кўрсатгичи эди. Швеция метеорология хизмати бу радиоктив моддалар бирикмаси айнан АЭС реакторлари ичида реакцияга кирганда юзага келадиган моддалар эканлиги ва у моддалар портлаш натижасида атмосферага тарқалиб кетганини тезда пайқашди.

Орадан, 20 минутларча ўтгач, швед синоптиклари ҳаво оқимлари ҳаракати орқали радиоактив моддаларнинг қайси томондан ва қайси манбадан келаётганини аниқлаб қўйишди. Бу, ўша пайтда ғарб давлатлари учун Чернобил АЭСида собиқ совет иттифоқи томонидан, берилган шубҳали ҳисоботларга узил кезил аниқлик киритди. Собиқ совет иттифоқи томонидан, ''Чернобил АЭСида ёнғин келиб чиққани, ёнғин ўчирилгани ва тўсатдан негадир ёнғиндан бир сутка ўтиб ўтмай, Чернобил шаҳри юз минглаб аҳолисини эвакуация қилиниши'' билан боғлиқ мавҳум ҳамда тушунарсиз ҳисоботлар дунё давлатлари учун шубҳали бўлиб келаётган эди.

Синоптикларнинг синчков ўрганиши атмосферадаги синоптик оқимлардаги шамол тезлиги ҳаракати ҳамоҳанглигида Швеция датчикларида қайд этилган радиоактив унсурларнинг айнан Чернобилдаги ёнғин юзага келган бир вақтдаги Чернобил АЭС реакторлари томон ''етаклади''. Бу, ўрганишлар АЭС энергоблокларидан бирининг портлаганлигига шубҳа қолдирмади. Кейинроқ АЭС 4-реакторининг портлаши натижасида юзага келган радиоактив унсурлар ҳаво сарҳадлари орқали шарқдан ғарбга томон Скандинавия ярим ороли устидан, Исландия оролигача етиб борган. Исландияда бу радиоктив ёмғирлар ёғиши кўринишида ўзидан ''из'' қолдирган.

''Касални яширсанг, иситмаси ошкор этади'' деб шунга айтишса керак.

@uzb_meteo
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р. Қушербаев ''Фермерни ишига аралашмаган ким қолди?'' деб ёзяпти.

''Ўзбекистонда фермер хўжаликларининг ривожланишига асосий тўсиқ давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг фермер ишига аралашавериши билан боғлиқ.

Фермерлар учун зараркунандалар қаторига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларни киритиш мумкин, деб ҳисоблайман. Қонунга кўра нодавлат бўлган Фермерлар кенгаши эса ҳокимликларнинг "норасмий бўлими"га айланиб қолган. Мантиқсиз мажбурий аъзолик ҳақида эса гапиришга юз йўқ.

Камига сўнги йилларда қишлоқ хўжалигининг "қ"сини ҳам тушунмайдиган ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ҳам сектор, деган баҳона билан фермерлар ишига аралашиши қишлоқ хўжалиги соҳасида қонун ва илмнинг батамом ишламаслигига олиб келмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, биринчи навбатда фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳоким ва бошқаларнинг фермер ишига аралашувини бутунлай тўхтатиш ва бунинг учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилаш, фермерларга ёрдам бермайдиган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ишини оптималлаштириш ёки бутунлай тугатиш зарур бўлади.
''

Қушербаев ҳақ, қишлоқ хўжалигида айрим фермерлар ҳақ-ҳуқуқи поймол қилиниши билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосили билан боғлиқ статистик маълумотлар ҳам оёғи осмондан бўлиб ётибди. Натижада илмга болта урилмоқда. Масалан, Ўзбекистонда Ўзгидромет тизимида агрометеорология соҳасида биронта ҳам профессор йўқ, ачинарлиси, бу йўналишда охирги 15-20 йилликда география фанлари бўйича фалсафа докторлари(phd) ҳам деярли етишиб чиқмаган.

Нима учун агрометеорология соҳасида олим йўқ, чунки, жойларда кузатилган об-ҳаво маълумотларига етиштирилган ҳосилнинг статистик маълумотлари тўғри келмайди. Бошқача айтганда, иқлим қурғоқчил, аномал иссиқларга бой бўлган йил ҳам, комфорт бўлган йил ҳам ҳосил режа асосида топширилган. Водий ҳосили воҳага воҳаниги бошқа минтақага ''хуфёна'' бериб, тўлдириб келинган. Ёки ''переписка'' қўшиб ёзиш омили урчиб кетган...

Бу каби мавҳумликлар иқлимий ўзгаришларни қишлоқ хўжалигига таъсирини ўрганишда илм қиламан деган изланувчининг боши берк кўчага кириб қолишига олиб келади. Изланувчи ''э боре дейди-да, ўзини бошқа тармоққа уради''. Глобал иқлим ўзгариши кузатилаётган айни дамда қишлоқ хўжалигида об-ҳаво ўзгаришлари билан боғлиқ илмий янгилик дунёга келмаётганлиги, бу ўта ачинарли...
Uzb_Meteo
Photo
''Айда'' тўфони Луизиано штатига кириб келди.🧿

Тўфон соҳасида шамолнинг максимал тезлиги 66 м/с гача кучли эсмоқда.💨

Солиштириш учун, Ўзбекистонда кузатувлар тарихида энг кучли шамол Навоий вилояти ''Томди'' кузатув метеорологик станциясида қайд этилган. Тезлик 48 м/с га етган.

@uzb_meteo
Тошкент вилояти айрим ҳудудларида оз миқдорда ёмғир ёғиши мумкин.💧

🕔 05:00

Факт об-ҳаво


Республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +18 +26 даража илиқни ташкил этмоқда. Икки бир-бирига қўшни Жиззах ва Навоий вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати ўртасидаги фарқ катталашган. Марказий шаҳарларда ёғингарчилик кузатилмаяпти.🌤

Прогноз.

Бугун республикада кам булутли, нисбатан беқарор об-ҳаво кузатилади. Кундуз куни Тошкент, Наманган вилояти ва республиканинг айрим тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат: Кундуз куни +30 +35 даража, шимолда +32 даражагача, кечқурун +17 +22 даража илиқни ташкил этади.

Кундуз куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида шимолдан кучли шамоллар эсиши мумкин. Бошқа ҳудудларда ғарбий шамоллар бироз кучаяди.💨

https://www.meteo.uz/#/uz

@uzb_meteo
Узгидрометнинг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти мажлислар залида ўта долзарб мавзудаги ҳимоя бўлиб ўтмоқда.

Ҳимоя мавзуси: ''Наманган вилоятининг шимоли-шарқий адирларида суғормасдан боғ ва токзорлар ташкил этиш имкониятларини баҳолаш''

Наманган давлат Университети ўқитувчиси Қориев Мирзохид Рустамович география фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD) даражасини олиш учун мавзу ҳимоясида иштирок этмоқда.

Мавзу ўта долзарб ва айни Ўзбекистонда бу усулни тадбиқ қилиш даври келганлиги учун олим ва фан номзодлари ҳимоячини саволларга кўмиб ташлаган. Қизғин илмий баҳс-мунозаралар давом этмоқда.

@uzb_meteo
Сентябрь ойи биринчи ўн кунлигида Ўзбекистонга қўшни жануб республикалардан иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. 🌡📈

Узгидромет маълумотига кўра, келаётган ҳафта ўртасидан республикада яна ҳаво ҳарорати юқорилайди. Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимумлари +39 даража иссиққа кўтарилади.

@uzb_meteo
18:26 дан

Фарғона вилояти Фарғона тумани ва унга туташ қўшни туманларда чақмоқ-момақалдироқли булутлардан қисқа муддатли жала ёғинлар ёғиб ўтди.

Жараёнлар қўшни Қирғизистон республикаси Баткент вилояти Қадамжой туманидан Фарғона вилоятига кириб келди ва шарққа Қувасой томон ҳаракатланмоқда.

@uzb_meteo
🕗 20:00

Фарғона водийсининг уч вилояти айрим ҳудудларида чақмоқ-момақалдироқли жараёнлар кузатилмоқда.

Айрим ҳудудларда жала ёғинлар ёғиб ўтмоқда.

Республиканинг Жиззах вилояти Зомин тоғликларида ҳам беқарор ҳаво кузатилмоқда.

Чақмоқ-момақалдироқли булутли жараёнлар ғарбдан шарққа томон ҳаракатланмоқда. Водий вилоятларида бу тун беқарор ҳаво сақланади.

@uzb_meteo
Forwarded from davletovuz
Президент Шавкат Мирзиёев:

Секин-секин Тошкентдан Тошкент вилоятига қараб кетяпмиз. Баҳаво жойларга қараб кетяпмиз.

Сизларга анчадан бери ўйлаб юрган бир сирни очмоқчиман: биз аста-секин «Янги Тошкент»ни қурамиз. Лекин янги баҳаво жойда бўлади. Бу томонга қараб, мана шу одамларимизни ўргатиб, катта лойиҳа устида анчадан бери ишлаяпмиз. Буни 2-3 ойларда халқимизга кўрсатамиз.

Кўпларингиз ўйлашларингиз мумкин, нима учун бу Тошкентдан узоқ жойда деб? Тошкентда энди қурилиш қилмаймиз, Тошкентни яшил ҳудудга, одамлар дам оладиган жойга айлантирамиз.

Охирги 4-5 йил ичида Тошкентда жуда катта қурилишлар қилдик, энди қурилишлар Тошкент вилоятига ўтказилади. Бўстонлиқ тумани билан келажакда мана шу уйғунликда, иложи борича ҳамма янги қурилишларимизни Тошкент вилоятида халқимиз билан бамаслаҳат қиламиз, ҳар бир ғиштни халқимиз билан бамаслаҳат қўямиз. Мана шуни ҳамма билиши керак.

Манба
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани шимоли "Нанай-Кўкёр" МФЙ ҳудудларида дўл ёғиб ўтгани айтилмоқда.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани.

Янгиқўрғон тумани "Кўкёр" МФЙ га киришдаги автомобил йўлидаги ҳолат. Дўл шу даражада кучли ёғганки, ерни қор мисол қоплаб олган.

Канал фойдаланувчиси фикрига кўра, ''дўл уйимлари ерни оппоқ қор мисол қоплаб олган, худдики, белкуракда тозалаш мумкин бўлган даражада кўп.''

Август ойининг охирида тўсатдан жанубий ўлкалардан иссиқликнинг активлиги ортидан, шимолдан кириб келган нам ҳаво оқимлари ўртасидаги чегара ҳудудларда кескинлик кучайиб кетди. 30-31 август кунлари бу чегара ҳудуд Фарғона водийси ва Тошкент вилоятларига тўғри келди. Август ойи охири, сентябр ойи бошларида дўл ёғиш ҳолатлари Ўзбекистон учун хос эмас аслида.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрагим ватан!

Бугун сенинг кунинг, бизнинг кунимиз.

Ватаним онам!

Дунё тургунча тур, фарзандларинг қобил бўлсин. Токи уларни хатосини деб сени айбламасинлар. Ватан билан давлат бошқа-бошқа ахир.

Бағрингда осойишталик, тинчлик, фаровонлик бўлсин. Ривожлан, ўсиб ун, парвоз қил, биз қанотинг бўлайлик.

Сени яхши кўраман, Ватан!

©Ақида Ханум

Ватаним Мустақиллигининг 32 йиллиги барчага муборак!

@uzb_meteo
Республикада ҳаво ҳарорати бироз пасайди.

🕔 05:00

Факт об-ҳаво


Республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +14 +22 даража илиқни ташкил этмоқда. Урганч шаҳрида ҳаво ҳарорати +13,6 даража илиқ. Андижон шаҳрида чақмоқ-момақалдироқли ёмғир ёғиб ўтмоқда. Бошқа марказий шаҳарларда ёғингарчилик йўқ.

Прогноз.

Бугун республикада кам булутли, нисбатан паст ҳарорат кузатилади. Республиканинг айрим баланд тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат: Кундуз куни +29 +34 даража, кечқурун +15 +20 даража илиқни ташкил этади.

Кундуз куни Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятларида шимолдан бироз кучли шамоллар эсиши мумкин.

https://www.meteo.uz/#/uz

@uzb_meteo
3 сентябр куни Туркманистоннинг Ахал вилоятида аномал иссиқ кузатилади.🌡📈

Туркманистоннинг Ахал вилояти тўлиқ, Болқон, Дошховуз ҳамда Мари вилояти айрим ҳудудларида 3 сентябр куни ҳаво ҳарорати максимумлари +44 даражага кўтарилади. Пойтахт Ашхабодда +42 +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда

Паст босимли соҳанинг кескин ривожланиши билан тушунтирилмоқда. 4 сентябрдан эса Туркманистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди. Кундуз кунлари максимал +32+34 даража иссиққа кузатилади. Ғарбий ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

''Метеожурнал'' талқинига кўра, Туркманистонда ўтган кетма-кет 5 ой 130 йиллик Туркманистон тарихидаги энг иссиқ иккинчи ойлар бўлди. Иссиқ кунлар қурғоқчилик ва ёғингарчиликсиз кунларини авжлантириб юборди. Биргина, Ашхабодда йил давомида ёғиннинг бор йўғи 16%и ёғди. Бу ҳолат тарихда ҳеч қачон бўлмаган.

Дарвоқе, Ахалдаги иссиқ ҳаво ўчоғи Ўзбекистонга тўғридан тўғри кириб келмайди. Аммо, 3-4 сентябр унинг таъсири республикада сезилади. Кундуз кунлари ҳаво максимумлари +39 даражага юқорилайди.

@uzb_meteo
Айни дам шимол юртлардан жануб иссиқ ўлкалар томон гала қушлар парвози амалга оша бошлаган.

Қушлар ўз парвозларини Ўзбекистон осмонидан учиб ўтиш орқали ҳам амалга оширмоқда.

Мавсумий келиб кетувчи қушлар иқлимнинг мавсумий ўзгараётганини ўзларининг ноодатий кўчиб юришлари, ўз популяциясида яққол “кўрсатадилар”.

Шимолда Россиянинг марказий ҳудудларида август ойи охирларида ҳаво ҳароратининг бироз пасайгани, кечалари ҳароратнинг нол даражагача пасайиб, совуб кетиши келгинди қушларнинг кўчиб кетишини бироз тезлаштирган кўринади.

#Зоометеорология

@uzb_meteo
Кундуз кунлари иссиқ, кечалари салқин ҳаво.

🕔 05:00

Факт об-ҳаво

Республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +15 +20 даража илиқни ташкил этмоқда. Урганч шаҳрида ҳаво ҳарорати +14,9 даража илиқ. Наманган шаҳрида +19,8 даража илиқ. Марказий шаҳарларда ёғингарчилик йўқ.🌑

Прогноз.

Бугун республикада кам булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади.

Ҳарорат: Кундуз куни +30 +35 даража, чўл ва жануб ҳудудларда +37 даражагача, кечқурун +15 +20 даража илиқни ташкил этади.

Кундуз куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида шарқдан бироз кучли шамоллар эсиши мумкин
.💨

https://www.meteo.uz/#/uz

@uzb_meteo
Uzb_Meteo
Кейинроқ фош этилган тажрибалар. Касални яширсанг иситмаси ошкор этади. Чернобил воқеалари. Чернобил АЭС реактори портлаганига 35 йил бўлди. Украинанинг Чернобил Атом электр станцияси(АЭС)да 1986-йил 26 апрел тонги АЭСнинг 4-энергоблогида даҳшатли портлаш…
26 август кечки пайт Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Байзак туманидаги ҳарбий баъзада содир бўлган портлашда ҳосил бўлган заррачалар ҳаво сарҳадлари орқали Ўзбекистонга етиб келмаган.

26 август куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида ўқ-дорилар сақланадиган ҳарбий омборида портлашлар ва кетма кет портлашлар оқибатида, 15 киши ҳалок бўлгани, 90 киши жароҳат олгани ва 1200 киши эвакуация қилинганидан хабарингиз бўлса керак.

Ҳарбий омбордаги 500 тонна тротил моддаси портлаши ортидан, Қозоғистонда мотам куни эълон қилинди.

Тротил моддалари бу, радиоактив моддалар эмас, аммо ҳаво таркибида уларнинг тарқалиши бу инсон саломатлиги учун хавфлидир. Тротил жуда мўрт модда, механик босимга нисбатан сезувчанлиги паст. Ўқ дориларни портлатиш хусусиятини ҳосил қилиши учун ўйлаб топилган. Унинг оммавий ишлаб чиқарилиши нефт-кимё саноатининг ривожланиши натижасида юзага келди.

Тротил портлашидан ҳосил бўлган ҳавони ифлослантирувчи моддалар ҳозирда ўлчанмасада, аммо портлаш объектининг Тошкент шаҳридан 200 км, Жиззах ва Навоий вилоятларидан 350-420 км гача масофада жойлашгани, айримлар томонидан, ''Портлашда ҳосил бўлган кимёвий унсурлар шамол таъсирида ҳаво орқали Ўзбекистонга етиб келмайдими?'' деган хавотирли саволларни келтириб чиқарган бўлиши табиий.

Жамбил вилоятидаги ҳаво таркибидаги чанг ва шунга ўхшаш заррачалар икки ҳолатдагина Ўзбекистоннинг Тошкент, Жиззах ва Навоий вилояти чегараларига етиб келиши мумкин. Булар, шимолий совуқ ҳаво оқими ва жануби-ғарбий антициклон переферияси синоптик жараёнлари ривожланган пайт. Ўрта Осиёда бу синоптик жараёнлар кузатилган пайтда Жамбил вилояти устидан жануби ғарбга томон шамол оқими ҳаракатланади. Бу йўналиш Ўзбекистон ҳудудлари томон ҳаракатланишини кўрсатади. Бошқа синоптик жараёнлар кузатилган пайтда Жамбил вилояти устидаги ҳаво оқими Ўзбекистонга кириб келмайди.

Ўтган етти кунликда Ўрта Осиёда юқоридаги синоптик жараёнлар ҳосил бўлмади, демак, тротил моддаси портлашидан ҳосил бўлган зарарли заррачалар ҳаво орқали Ўзбекистонга етиб келмаган.

@uzb_meteo
Арктика 30 йил олдин ва ҳозир.

Дарвоқе, Арктик минтақа Греландияда музликлар эриши ортидан, дунёда энг шимолда жойлашган янги орол пайдо бўлиб қолди.

Швед ва Даниялик олимлар Греландия музликлари эришидан, дунёда энг шимолда жойлашган шимолий қутбга яқин орол пайдо бўлаётганини пайқашди.

Орол шимолий ярим шардаги энг шимолий Одаак оролидан 780 метр шимоли-ғарбда пайдо бўлиб қолди.

#global_isish

@uzb_meteo