Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.59K photos
2.62K videos
40 files
8.22K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Жазирама давом этади. ☀️

Бугун ҳудудларда ҳаво харорати максимуми +41°С га, жануб вилоятларида +44 °С га кўтарилади.

Ўзгидромет
Сейсмопрогностик мониторинг марказ маълумотига кўра, Тошкент вақти билан соат 10:39 да Бухоро вилояти Ғиждивон туманида 10 км чуқурликда 4.4 магнитудали зилзила кузатилган.

Унинг кучи Навоий ва Бухоро вилояти баъзи туманларида 2-3 баллгача сезилди.

@uzb_meteo
Бир суткадан буён 3—4 балли давомли магнит бўрони қўзғалишлари кузатилмоқда.

Олмаота ионасфера институти
🕔 17:00

Фактик об-ҳаво.

Тошкентда ҳаво харорати +40°С атрофида иссиқ кузатилмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Казгидромет Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош барча ҳудудларида юқори ҳарорат фони сабаб, ёнғин чиқиш хавфининг "тўқ қизил" хавф даражасини эълон қилган.
Тошкентда кеча максимал ҳаво ҳарорати +40°С га етган.

Ва пойтахтда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати шу кун учун хос иқлимий меъёрдан 5 даража юқори бўлган.

Кундузги иссиқ харорат билан биргаликда тунги ҳароратлар ҳам юқори бўлган.

Ўзгидромет
Иқлимшунос Муроджон Абдурахманов жорий тунда жойларда +30 даражадан юқори ҳаво ҳарорати юқорироқ нисбий намлик фонида ўтиши (30÷50%) ва бу мухит совитиш тизимлари мавжуд бўлмаган аҳоли уйқусига таъсир этиши мумкинлигини таъкидламоқда.
3 авгусдан 4 августга ўтар кечаси ҳамда 4 август куннинг биринчи ярмида 5—6 баллик магнит бўрони қўзғалишилари кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.

Ҳозирда хавфсиз 2 баллик қўзғалиш таъсиридамиз...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хозирги жазирама иссиқ, тунги ҳароратларнинг кўтарилиб кетиш фонида Самарқанддан Водий томон (Қамчиқ довони орқали ўтилганига қарамай) олиб келинган тухумлардан жўжалар очиб чиқиш ҳолати кузатилибди.
Иқлим кенгаши.

Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади – Президент Фармони

Иқлим кенгаши иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича Президент ҳузуридаги энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш Иқлим кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази Иқлим ўзгариши миллий маркази (Иқлим маркази) деб қайта номланди.

Илмий ва академик салоҳиятни ошириш ҳамда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) Иқлим илмий форуми (резиденцияси) (Иқлим резиденцияси) ташкил этилади.
Иқлим кенгаш тузилмаси — бу биз учун ҳозирда жуда ҳам керак тузилма бўлиб, унинг Президент ҳузирида бўлиши бу айни муддаодир.

Бу пировардда минтақада жуда кенг имкониятлар, иқтисодий ўсиш, аҳоли саломатлиги, геосиёсий, энергетик, сув ва қишлоқ хўжалиги секторида барқарорликка эришишда илмий ёндашувлар асосида сиёсат юритишга ундайди.

Иқлим ўзгариши ва унга мослашиш, оғир бўлса-да, яшил иқтисодиёт тамоиллари асосида кенг масштабда чора-тадбирлар, илмий асосланган ютуқларни амалиётга кўчириш, тузилмалар пировард стратегия дастурларида иқлим ўзгариши билан ҳисоблашиш масалаларига эътибор беришга ундайди. Нафақат эътибор, балки энди уни амалиётга кўчириш ҳам керак бўлади.

Кенгаш раиси тўғридан—тўғри юрт раҳбари бўлишининг ўзи ҳам бу соҳада насиб биз кўп масалаларни амалга ошира олишимизни англатади.

Кеча куни эковазир Азиз Абдуҳакимов ва Гидрометеорология илмий тадқиқот институти олимлари ўртасида бу тўғрида узоқ суҳбат бўлиб ўтди.

Мақсадлар тушунарли, олдимизга қўйилган вазифалар аниқ. Бу ёғи олдимизда оғир иш соатлари турибди.
Ватандош интеллектуал клуби.

Бугун ҳукумат, парламент, медиамакон ва илмий сфера аъзоларини бир нуқтага бирлаштирган яна бир ажойиб платформа "Ватандош интеллектуал клуби" 1—сонида ўтирибман.

Мавзу: Ўзбекистоннинг ЖСТ ташкилотига аъзолиги масалалари...

Айнан хозир спикерлар ўз нуқтаи-назарларидан иборат маърузасини тугатди, савол жавоблар қисми бошланди. Ва бу ерда тармоқ (парламент, хукумат, халқаро ва миллий илмий тузилмалар) спикер-олимлари ҳамда ОАВ, соҳага тааълуқли экспертлар ўртасида чуқур баҳс давом этмоқда.

Бизда мана шундай "ақл марказлари" функциясини бажарадиган платформага эҳтиёж бор эди. Лойиҳа бардавом узоқ давом этсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучли, вайронкор зилзилалар кучини нолга айлантирадиган замонавий диван.

Зилзилалар асосан тунда бўлишини инобатга олсак, мазкур барча зарурий озуқа ва бирламчи маҳсулотлари билан жиҳозланган қурилма кучли зилзила даврида ухлаб ётган инсоннинг ҳеч қандай ҳаракатларисиз хавфсизлантириб, юқори куч (оғирлик) босимига бардошли капсула ичига жойлаштиради.
Бугун жойларда ҳаво ҳарорати +39°С гача иссиқ бўлади.

Жанубий вилоятларда +42 даража, тоғларда +30 даражагача иссиқ ҳарорат кутилади. Республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет
Forwarded from Neomind | Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бизга қизиқувчанлик керак, бизга ҳодисалар нега айнан шундай ишлашини, содир бўлишини савол остига қўя оладиган одамлар керак. Буларнинг барчаси саволларга барча жавоблар бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш учун лозим. Шамолни яратадиган ҳодисалар тўлқинларни яратади ва сувнинг ҳаракатлари ҳаво ҳаракатига, қум ҳаракатига ўхшайди. Ҳодисаларнинг ўхшаш хусусиятларга эга эканлиги тобора глобаллашиб бормоқда. Биз ҳамма нарса қандай ишлашини ва ҳамма нарса нимага ишлашини билмоқчимиз. Аммо барча бу қизиқишлар асоси - биз қаерда эканлигимиз ва нима эканлигимиз ҳақида..."

- Квант электродинамикасини яратувчилардан бири, Нобел мукофоти совриндори Ричард Фейнман
Сўнгги уч соатликда (14.00 дан 17.00 гача) 5 баллик гемагнит бўрони қўзғалишлари кузатилмоқда.

Бу сафар 4-5 баллик геомагнит бўрони қўзғалишлари прогноз қилинган муддатдан 12 соатлардан сўнг рўй берди.

Олмаота ионасфера институти.
Кеча кечки муддатда магнит бўрон фаоллиги 6 баллга етибди.
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво.

Республикага тунги салқинликлар қайтган.

Аммо, Нукусда тонгги муддат 05.00 бўлишига қарамай, ҳаво ҳарорати +30°С дан юқорини ташкил этмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Республика ҳудудларига навбатдаги иссиқлик тўлқини яқинлашмоқда.

Бежизга бугун Нукусда тонгги хароратлар кўтарилиб кетмаган. Чунки, республикага айнан ғарбдан шарққа томон яна бир жазирама тўлқин яқинлашиб келмоқда.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 6—7 август кунлари шимол, Бухоро- Навоий вилоятлари ҳамда бепоён чўлларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +43 даражагача, кейинроқ 8 август кунига келиб, жанубий вилоятларда ҳаво харорати максимуми +45 даражага, водийда эса +42 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Жорий иссиқлик тўлқини юқори эҳтимол, ҳудудларда бутун ёз бўйи кузатилган иссиқлик тўлқинларидан кучлироқ бўлиши мумкин. Чунки, август учун тунги намликнинг мавсумий бироз ортиш омили инсонларда ҳароратни юқорироқ ҳис қилинишига олиб келади.
Бугун эса олдинги кунларга нисбатан бироз салқин ҳаво кутилади

Жойларда ҳаво харорати +39 даражагача иссиқ, жанубда +42 даражагача иссиқ бўлади.

Куннинг иккинчи ярмида жойларда чанг тўзонлари, кучли шамоллар бўлиши мумкин.

Ўзгидромет
Италия жанубидаги Этна вулқони фаоллашиши ва ундан жуда кўп вулқон кулининг атмосферага чиқарилаётгани боис Катания халқаро аэропортида авиарейслар қатнов жадвалига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ерда магнит бўронлари фаоллашишидан 1—2 сутка ўтиб, Этна каби сўнмаган вулқон оғзидан лава оқиши ва вулқон кулининг атмосферага сочилиши одатий холатга айланиб бормоқда