Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.06K photos
2.47K videos
35 files
7.59K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво.

Сутканинг минимуми ҳаво ҳарорати кузатиладиган тонгги соат 05.00 муддатда республиканинг марказий шаҳарларида +20 даражадан юқори ҳарорат кузатилган.

Бу, олдинги 3-4 кунликка нисбатан бироз иссиқроқ тонг дегани.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Европа жанубига яна Африка шимолидан чанг массалари ёпирилди.

Космо_мониторинг канали бу вазиятни илғаб, каналига космиктасвирни жойлаган. Канал муаллифи деярли ҳар ҳафта Европа жанубига чўл қум заррачалари ёпирилиб келаётганини таъкидлаган.

Бу Европа жануби учун сўнгги йиллар жуда тез-тез рўй бераётган жараёнга айланиб қолмоқда. Иқлимшунослар бора бора Европани ярми Сахройи Кабир таъсир доирасига тушиб қолиши, унинг иқлими кескин континентал иқлимга айланиб қолишини таъкидлашмоқда.

Европанинг катта қисмида кузатилаётган +40°С лик иссиқликларни қуруқ ҳавода кузатилаётгани ҳам бунга бир кичик "сигнал" аслида...
Бугун жойларда ҳаво харорати +39 даражагача кўтарилади.

Жанубий вилоятларда эса +42 даражага етади. Ёғингарчилик кутилмайди. Жойларда куннинг иккинчи ярмида чанг тўзонлари кўтарилиши мумкин.

Ўзгидромет
Жорий иқлимий вазият Ўзбекистонда кўплаб тармоқлар фаолиятига у қадар катта салбий таъсир этмаяпти.

Каналга жойлаштирилган сўровнома натижалари шу каби хулосага келишга ундайди. Унда қатнашган 1800 га яқин кузатувчи жорий Эль—Ниньо таъсиридаги мўътадил иқлимий вазият Ўзбекистонда ижобий ҳолатни келтириб чиқараётганига урғу қаратган. Ҳар холда сўровномада қатнашганларнинг 35% и шу фикрда тўхталган.

Аммо, жорий мўътадил ёзларимиз ўтган ёзлардаги каби инсон ҳафсаласини пир қиладиган муттасил жазирамалар ва тунги иссиқликлардан ҳоли ўтаётганига қарамай, мазкур вазият энергетик тармоққа сезиларли таъсир кўрсатаётгани ачинарли албатта. Сўровномада қатнашганларнинг 30% и шу фикрга қўшилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Италия жануби Сицилия оролидаги кўҳна Теормина театридаги навбатдаги классик мусиқа оҳанглари Этна вулқони отилиш жараёни билан мос синхрон куйни тақдим этди.
Голландия об—ҳаво хизматининг аҳоли ва тармоқларга ёғингарчилик тўғрисидаги прогнозни тақдим этиш усули.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистонида жазирамалардан одамларни асраб қолувчи катта соябон инфраструктуралари.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти Косон тумани аҳолиси жорий тунда осмонда шу каби осмон жисмига гувоҳ бўлишибди.

@uzb_meteo
Uzb_Meteo
Қашқадарё вилояти Косон тумани аҳолиси жорий тунда осмонда шу каби осмон жисмига гувоҳ бўлишибди. @uzb_meteo
Ракетанинг бўлиниши ва орбитага йўналтириш жараёни.

Канал кузатувчиларига кўра, юқоридаги видеода ракетанинг бўлиниши ва икки поғонали двигателларнинг керакли орбита ва йўналишга олиб чиқиш жараёни акс этган. Кузатувчимиз: "бу, юқори эҳтимол, Ариане-6 ракетаси билан содир бўлган" — дея фикрини якунлаган.

П/С: Атмосферанинг маълум бир қатламида бу ёруғлик ҳодисаси "гало" эффектида рўй бериб, ҳодисанинг яна ҳам бошқачароқ порлаб кўринишига олиб келган.
Эрта тонг Андижон вилояти кўплаб туманларида қисқа муддатли жала ёғинлар ёғиб ўтган.
Аномал иссиқлик тўлқинларисиз ўтаётган ёз.

Ўзгидометга кўра, 13—14 июль кунлари республиканинг жанубий вилоятларидан ташқари ҳудудларда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди.

Масалан, прогноз хабарларга кўра, 13—14 июль кунлари ҳудудларда ҳаво харорати максимумлари +30°С +34°С иссиқ бўлади. Жанубий вилоятларда эса ҳарорат 13 июль куни +39 даражагача, 14 июль куни +37 даражагача кўтарилиши прогноз қилинди.

Ўзгидромет
Наманган шаҳрида бир соатлар олдин қисқа муддатли жала ёғиб ўтди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Шаҳриҳон туманида ёз ёмғирлари.
Қўшни Қозоғистоннинг Олмаота осмонида чақмоқлар ансамбли.
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳарчасида кучли жала, дўл ҳодисалари кузатилмоқда.

Водий_бозор