Бугун Ўзбекистон Миллий Университети йиғилишлар залида "Ўзбекистонда иқлим ўзгариши муаммоларини таълимга интеграция қилиш" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Имкон қадар баъзи бир маърузаларни каналда ёритишга харакат қиламан.
Зум ҳаволаси: https://us06web.zoom.us/j/85316089188?pwd=7ohPu1SGJbIDqLHqCYkJjk01BJdZHG.1 (Парол: 2024)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий Эль—Ниньо ҳодисаси бизнинг минтақа учун ўтган йилга нисбатан юқори намлик ва яхшигина мавсумий яшил фитомассани тақдим этди.
Сиз юқоридаги анимацион видеотасвирда ҳудудларда нафақат ўтган 2023 йилнинг мос даврига нисбатан яшил ҳудудларнинг кўпайиб қолганини балки, сув омборларидаги сув заҳираси билан боғлиқ вазият ҳам сезиларли кўпайиб қолганига гувоҳ бўласиз.

Буғдой йили
Жорий йил сўнгги 5 йилликдаги энг юқори буғдой ҳосилдорлиги олиниши прогноз қилинмоқда.
#Бугдой

Ўзгидромет
Сизнингча, Олий Атестация Комиссияси (ОАК) томонидан бериладиган олимлик илмий унвон даражаси вазни муҳимми ёки халқнинг олимлик эътирофи?
Anonymous Poll
83%
Халқ эътирофи.
17%
ОАК эътирофи.
Қирғизистон учун аср лойиҳаси дея таърифланаётган "Қамбарота-1" ГЭС қурилиши бошланди.
Норин дарёси ўрта оқимидаги дарада аста тўғон ишлари кўтарилади. Бу ҳақида Қирғизистон энергетика вазирлиги маълумот берган.
#Гидрологик_ишлар

Амударё юқори ва ўрта оқимида сув тошқинлари бўлиши кутилмоқда.
Туркманистон Гидрометеорология хизмати Тожикистон ва Афғонистонда кучли ёғингарчиликлар ортидан, Амударёда сув сатҳининг кўтарилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Хабарга кўра, Амударёнинг асосий кузатув пункти "Керки" гидропостида 21-23 май кунлари сув сатҳи нолдан 290-310 сантиметргача, "Туркманобод"да 22-25 май кунлари 270-300 сантиметргача, "Дарғон-Ота"да 480-500 сантиметргача кўтарилиши кутилмоқда.
Метеожурнал 18 ва 23 майда олинган сунъий йўлдош тасвирларини солиштирган. Бунда ҳам Амударёда сув сатҳининг кўтарилиши 18 май кунига нисбатан 23 майда сезиларли кўпайиб кетганини кўриш мумкин.
Эҳтимол, Амударёда сув тошқинларига Тожикистон ва Афғонистонда кучли ёмғир сабаб бўлмоқда. 16-18 май кунлари Тожикистоннинг бир неча минтақаларида жуда кучли ёмғир ёғди, об-ҳаво станцияларидан олинган маълумотларга кўра, жойларда кунига 50 мм ва ундан ортиқ ёғингарчилик кузатилган.
П/С: Сўнгги 15 кунликда Амударёнинг асосий ирмоқлари Панж, Вахш, Кофирниҳон ва Қуддусда сув пишқириб оқиб, сув тошқинларини келтириб чиқарган. Асосий ирмоқ Вахшдаги сув тошқинлари юқори эҳтимол, Нурек сув омборига тўлдирилмоқда. Ва бу Амударёда талофатли сув тошқин ҳодисалари бўлиши олдини олмоқда.

Telegraph
Гидрометеорологическая служба Туркменистана предупредила о повышении уровня воды на Амударье, вызванным вероятно сильными дождями…
Один из подписчиков канала «Метеожурнала» в Телеграм поделился (спасибо ему огромное) предупреждением о повышении уровня воды на реке Амударья. Согласно прогнозу по гидропосту Керки 21-23 мая ожидалось повышение уровня воды до 290-310 сантиметров от нулевой…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрининг баъзи кўчаларида кучли жала ортидан сув босиш ходисалари кузатилаётгани айтилмоқда.
Бугун шимол ҳудудларидан ташқари жойларда ёмғир ёғади.
Ёғинлар чақмоқ—момақалдироқ хусусиятига эга. Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида эрта тонг, Фарғона водий вилоятида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик кутилади.
Ҳаво харорати жойларда +29°С гача, жанубий вилоятларда +34°С гача кўтарилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳри осмонида жорий тунда кузатилган чақмоқлар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда бироз кучлироқ ёғингарчилик ортидан, доим бир манзилда рўй берадиган сув босиш ҳодисалари.
Айнан мазкур ҳудудда яқинда қисқа муддатли жала ортидан, сув босиш кузатилганди. Бу айнан шу ҳудудда дренаж тизимлари мавжуд эмаслиги ёки умуман талаб даражасида эмаслигини англатади.
Олдинроқ пойтахт ҳокимлиги сел-сув тошқини даврларида пойтахтда сув иншоотлари, қувур-латокларда тошқин сувларини хавфсиз-талофатсиз ўтказиб юбориш, дренаж тизимларини модеренизация қилинишига бюджетдан 700 млн сўм, ижтимоий тадбирлар ("Оталар чойхонаси", "Уч авлод", "Бувижонлар мактаби" каби тадбирлар) ва "бир пиёла чой" тадбири учун бюджетдан 10 млрд сўм ажратилишини маълум қилган эди.
Шу билан биргаликда президент Ш.М.Мирзиёев пойтахтда 2024 йил 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқилиши бўйича пойтахт ҳокимлигига кечиктириб бўлмас топшириқларни берган эди.

Юқори босимга эга антициклонал жараёнлар туфайли салқинликлар яна 1 ҳафталарча давом этиши маълум бўлмоқда.
Ўзгидромет прогнозларида ҳам 29 май кунига қадар жануб вилоятларидан ташқари кундуз кунлари ҳаво ҳарорати максимумлари +30 даражадан паст бўлиши ойдинлашган.
Юқоридаги об—ҳаво картасидан июнь бошига қадар Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг май ойининг сўнгги кунларига хос иқлимий муҳитни кутиш қийин.
Ўзгидромет прогнозларида ҳам 29 май кунига қадар жануб вилоятларидан ташқари кундуз кунлари ҳаво ҳарорати максимумлари +30 даражадан паст бўлиши ойдинлашган.
Юқоридаги об—ҳаво картасидан июнь бошига қадар Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг май ойининг сўнгги кунларига хос иқлимий муҳитни кутиш қийин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обжувоз (сув тегирмони).
Сув кучи билан айланиб, ун ишлаб чиқарадиган тегирмон. Мазкур тегирмон олдида тандирхонаси ҳам бўлиб, унда обжувоздан чиққан ундан нон ёпилади ва сайёҳлар учун мазали нон улашилар экан.
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Дарбанд қишлоғи.
📍Геолокация

"Илик узилди"...
Жорий йил айни вегетация даврида юқори намгарчилик ва ҳаво ҳароратининг пастроқ келиши қишлоқ хўжалик секторида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари, мева—сабзавотларнинг ҳар йилги даврдан кечроқ етилишига олиб келмоқда.
Натижада, асосан аҳоли даромади аграр соҳага боғланган биз каби мамакатда кишиларда пул қочиши яъни "илик узилди" даври ҳам одатий мавсумий даврдан сал кейинроқ муддатларга кўчди. Кўплаб йирик шаҳар бозор расталарида савдонинг ҳаддан ташқари қочиб қолганлигинидан ҳам буни тушуниш мумкин.
Одамларда пул қочиши ассосий сабаблари аграр сектордаги баҳорнинг кечроқ келиши билан биргаликда иқтисодий вазият, ойлик даромадлар, реал инфляция каби омиллар ўрни ҳам юқори бўлмоқда. Ва булар жорий йилдаги пулсизлик депрессияси яъни "илик узилди" вазиятини бошқа йиллардаги мос даврдагидан ўзгачароқ кечишига олиб келмоқда.
Иқтисодий ва аграр секторда кейинги қадамлар комлекс илмий ёндашувлар асосида олиб борилиши кераклигига ундамоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона водий вилоятларида локал хусусиятли булутлардан қисқа муддатли жала ёғинлар (дўл ва кучли жала) ёғиб ўтиши кутилмоқда..
Тоғларда ёғинлар жадаллиги кучли бўлиши хисобига сел келиш хавфи сақланиб турибди.
Ҳаво ҳарорати бугун жойларда +30°С гача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.