Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.6K photos
2.62K videos
40 files
8.22K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Uzb_Meteo
Ерда магнит майдони фаоллиги минимал бўлган вақтларда Ерда ҳаёт гуллаб яшнаган. Магнит майдон ҳосил бўлиши ернинг ядросига боғлиқ (магнит майдон қандай ҳосил бўлиши ҳақида мана бу постни ўқисангиз бўлади. Ернинг ядроси назарияларга кўра, 2,5 миллиард йил…
Бу материални ўқиб туриб, магнит бўронлари частотасининг сайёрада ортиши, бизнинг минтақаларда шимол қутб ёғдуларини "кўриниши" бу, гўзаллик эмаслигини, аксинча сайёрада яхлит биотизимнинг аста-секинлик билан ўзгариши мумкинлигини тушиниб етиш мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аргентина йирик шаҳар кўчаларида карбонат ангдридни ютиб, кислород ишлаб чиқарадиган мосламалар ўрнатилмоқда.

Сўнгги пайтлар йирик шаҳарларда аҳоли ҳам табиий, ҳам антропоген сабаблар фонида баъзи муддтларда кислород етишмовчилиги билан курашмоқда.

Ана ўшандай ҳудудларга мазкур мосламанинг ўрнатилиши бир неча касалликлар, инсон саломатлиги билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириб, кишиларда суткалик Фойдали Иш Коеффициентини (ФИК) бир мунча ортишига олиб келади.
Айни дамда ва сўнгги уч соатликда (14.00 ва 17.00 ораси) 6 баллик геомагнит бўрон таъсири.

Олмаота ионасфера институти.
13 майга ўтар кечаси Ер ионасферасига навбатдаги кучли коронал плазма келиб урилиши мумкин.

Аммо, ҳозирда фазодаги сунъий йўлдош мосламалари ҳали бу каби хавф частотаталарини қабул қилганича йўқ.

Сайёрада яна кучли экстремал магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин бўлган плазма олдинроқ Қуёшдаги кучли чақнаш массасидир. Бу сафарги плазма Қуёшдаги 3664-сон доғида Х5.8 кучли чақнаш эффекти бўлиб, у алфа-бетта-гамма нурланишларга етарлича "тўйинган".

"Сайёра бу сафарги магнит бўрони оқибатларига тайёрланиши керак" — дейилмоқда магнит бўронини тадқиқ этувчи чет эл тузилма хабарларида.
Аввалига икки ҳафталар олдин Афғонистоннинг жанубий вилоятларида сел—сув тошқин, кўчкилардан 100 лаб инсонлар ҳалок бўлган бўлса, икки кун олдин юқори намгарчилик қисқа вақт ичида Афғонистон маркази ва шимолидаги уч вилоятга ҳаддан ташқари кўп сувни ташлаб, бир кун ичида 300 дан ортиқ инсонлар ўлимига олиб келди.

Даҳшатли сел-сув тошқинлари афғонистонликларнинг уй жойларини таниб бўлмас даражага олиб келиб, молк мулкларини йўқ қилди. Минглаб оилалар уй-жойсиз, бошпанасиз қолди. Зарар жуда ҳам катта. Бу, катастрофа даражасига тенг.

Қўшнилар гуманитар ёрдамга жуда муҳтож.
Uzb_Meteo
Video
Ўзбекистонда ҳам майнинг ўртасидан июнь ўртасига қадар сел—сув тошқинлари бўлиш хавфи жуда юқори.

Афғонистонда жанубдан шимолга томон сел—сув тошқин хавфлари ортиб боргани каби Ўзбекистонда ҳам келаётган бир ойликда иссиқ ҳарорат тўлқинлари ортидан жанубий циклонларни чиқиб келиши энди шунчаки сокин ўтмайди.

Масъул тузилмалар хавф хатардан "барвақт огоҳлантириш" тизимларига куч бериши, аҳолини сел—сув тошқин даврида тўғри ҳаракатланиши бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларни кўпайтириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади...
Сўнгги 6 соатликда (17.00 дан 23.00 гача) 2—3 баллик сокин магнит бўрони қўзғалишлари кузатилди.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида қалин туман ҳодисаси кузатилаётгани айтилмоқда.

Ўзгидрометнинг дата.метео.ўз платформасига кўра, соат 06.30 да Олтиариқда ҳаво ҳарорати +12 даража, шудринг нуқтаси ҳарорати ҳам +12 даража.

Ҳаво нисбий намлиги 100% экани қайд этилган. Бундай шароитда туман ҳодисаси кузатилади.
Бугун ҳудудларда ҳаво харорати +32 даражагача, баъзи жойларда +35 дарадагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Бугун Қорақалпоғистон Республикасида енгил ёмғир ёғиб ўтиши прогноз қилинаётган бўлса, бошқа ҳудудларда ёғингарчиликсиз кун бўлади.

Баъзи чўл ҳудудларида шамол кучайиб, чанг кўтарилиши мумкин.

Ўзгидромет
Айни дақиқалар ва сўнгги 6 соатликда (02.00 дан 08.00 гача) 4—5 баллик кучсиз магнит бўрони қўзғалишлари таъсиридамиз.
Россия жанубий ва ўрта кенгликларида буғдой вегетацияси учун кам ёғин ва апрель ойи сўнгидаги совуқ уриш омили буғдой ҳосилдорлигини 3.4 млн тоннага камайтирди.

Олдинроқ, Россияда жорий йил буғдой ҳосилдорлиги 93 млн тонна бўлишини прогноз қилган эди. Россияда буғдой ҳосилининг 40% ини таъминловчи жанубий ва марказий буғдой ареалларидаги вегетация даврида ёғиннинг нормадан 20—40 % гача ёғиш омили ҳамда май бошидаги совуқлик омили ҳосилдорликни 89.6 млн тоннагача камайтириб юборди.

Бошқача айтганда, Россия кам ёғин ва ноқулай об—ҳаво ҳодисалари туфайли Ўзбекистон бир йилда етиштирадиган буғдойининг қарийиб ярмини йўқотди.

Бу прогнозда 9—10 май кунлари Россиянинг катта қисмидаги "совуқ уриш" ҳодисалари инобатга олинмаган. Мазкур вазият ҳам айни ғалла фазаларига жиддий зарба бериб, ҳосилдорликни сезиларли камайтириб юборган бўлиши керак.

#Бугдой
Сейсмопрогностик мониторинг марказ маълумотига кўра, Тошкент вақти билан соат 11:44 да қўшни Қирғизистонда 10 км чуқурликда 3.9 магнитудали зилзила кузатилган.

Унинг кучи Наманган вилоятнинг Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида 2 баллгача сезилди.

@uzb_meteo
Ўзбекистон жорий йил кўмир қазиб олиш ҳажмини 8 млн тоннага етказиши режалаштирилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда жами 2 млрд тонна кўмир заҳираси мавжуд. Бу имконият ишга солиниб, кўмир қазиб олиш ҳажми изчил ошириб келинмоқда.

Хусусан, 2016 йилда бу кўрсаткич йилига 4 миллион тоннадан кам бўлган бўлса, 2023 йилда 6 миллион 550 минг тоннага етган. 2025 йилда эса кўмир қазиб олиш ҳажми 10 млн тоннага етказиш режалаштирилган.
"Қамчиқ" довони айни дамда.

Фотограф: Андрей Прохожий
Жорий тунда яъни 13 майдан 14 майга ўтар кечаси Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли жала ёғинлар (картада сариқ рангли ҳудудлар) ёғиб ўтиши мумкин экан.

Ўзгидромет
Сайёрада узоқ давом этган 8—9 баллик кучли геомагнит бўронидан сўнг сайёрамизнинг турли нуқталарида бир вақтнинг ўзида кўплаб вулқонлар уйғонди.
Кеча Норин дарёсида кучли сув тошқини рўй бериб, секундига 1300 метр кубдан ортиқ сув оқими "Тўхтағул" сув омборига тушган.

Агарда, мазкур сув миқдори Норин дарёсининг водий вилоятларидан ўтганида борми, дарёнинг қирғоқларини ювиб ўтиб, турли нуқталарда фавқулодда вазиятларга олиб келган бўларди.

Ҳалоскор "Тўхтағул" сув омбори катта миқдордаги сув оқимини, бошқача қилиб айтганда, хавфни "ушлаб" қолган.

Айтмоқчи, 12—13 май кунлари Тўхтағулдан Норин дарёсига сув ташлаш миқдори ҳам кескин камайтирилиб, сув омборидан 12 май куни сониясига 57 метр кубгача кам сув ташлаш рўй берган.

13 май ҳолатига Тўхтағул сув омборида сув ҳажми 8,157 км кубга яқинлашди. Бу ўтган йилнинг мос давридаги қийматларга яқин, аммо, 2020 йилдаги қийматдан 3 км куб кам қийматдир...

#Гидрологик_ишлар
Бугун шимолда кучли ёғингарчиликлар кузатиладиган бир муддатда, бошқа ҳудудларда +39 даражагача иссиқ ҳарорат, кучли булут ости шамоллари, чанг тўзонлари кўтарилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.

Батафсил.

Ўзгидромет