Uzb_Meteo
13.3K subscribers
7.88K photos
2.3K videos
33 files
7.32K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ" довонидан кесиб ўтган автомобиль йўли юқори қисмларида қор ёғаётгани айтилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида ноодатий локацияда бир неча соат олдин торнадо ҳодисаси кузатилди.

АҚШнинг кўплаб штатларида ҳам ҳалокатли торнадолар кузатилмоқда.
20.10.

Пойтахтда соат 20.10 холатига хаво ҳарорати +12°С. Аммо, ҳаво ҳароратини инсон ҳис қилиши "Арнольди" коэффициенти бўйича шамол омили ҳисобига +5°С дир.
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво.

Совуқ антициклон марказига яқин Тошкент вилоятининг Нурафшон ва Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати эрта тонг +4 даражагача пасайиб кетди.🌡📉

Ўзгидромет

@uzb_meteo
"Қамчиқ" ва "Чимён" метеорология станцияларида ҳаво ҳарорати нол даража ва ундан пасайди.

Наманган ва Тошкент вилояти денгиз сатҳидан 1.6 км дан баланд тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати нол даражадан пастлади.

Юқори эҳтимол, Тошкент ва Наманган вилоятларида денгиз сатҳидан 1.7 км дан юқорида, Жиззах вилоятида 1.9 км дан юқоридаги ҳудуддаги қишлоқ хўжалик экинлари ва дарахтлар айни дам енгил "совуқ уриш" (замороск) ҳодисаларини "қабул қилмоқда".
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти Зомин тумани юқори тоғли дам олиш масканларида ҳам тунда қор ёғиб ўтгани айтилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Тошкент вилоятига қўшни Қозоғистоннинг Жамбиль вилоятида ҳам кундуз куни қор ёғиб ўтган.

Бу сафарги совуқ антициклон Қозоғистоннинг кўплаб вилоятларига қор улашди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани тоғли "Майданак" обсерватория атрофида ҳам қор ёғмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда нафақат торнадолар балки мана бундай дўл ҳодисалари ҳам кузатилмоқда.

Тинч океани марказидаги Эль—Ниньо фаоллиги июнь ойига қадар давом этиши ойдинлашмоқда. Бу жараён шимолий ярим шарда мавсумий хароратнинг кўтарилиб бориш фонида нам ҳаво оқимларини хаддан ташқари кескинлаштириб юбормоқда.

Натижада, шимолий ярим шарнинг жуда ҳам катта қисмларида ғайритабиий ҳодисалар сони ортмоқда.
Совуқ антициклон таъсирида Жиззах вилояти Зомин туманида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган.

Ўзгидромет платформасига кўра, Зомин тумани марказида соат 17.30 ҳолатига ҳаво ҳарорати +4°С кузатилаётган бўлса, денгиз сатҳидан 2.4 км дан баланд Суффа платосида ҳаво ҳарорати -1°С совуқни ташкил этмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Зомин тумани тоғли Суффа платоси. ❄️

Бу ҳудудда айни дамда ҳаво ҳарорати ноль даражадан паст совуқ кузатилмоқда.

📍 Геолокация
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони жануби—ғарбидаги Асир провинцияси Абҳа шаҳрида шу яқин соатларда кузатилаётган торнадо ҳодисаси.

28.04.2024 й...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу эса Фарғона вилояти билан чегарадош қўшни Қирғизистоннинг Баткент вилоятида кузатилаётган об—ҳаво муҳити.

Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда Жиззахнинг Бахмал туманида ҳам бугун қор ёғаётгани айтилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах тоғликларида айни дам қор ёғиб турган бир моментда Сурхондарёнинг Сариосиё тумани марказида кучли интенсив ёмғир ёғиб ўтмоқда. 💦

📍 Геолокация
"Лолазор" подкастининг 18—сони шаҳарда яшил паркларни сақлаб қолиш, кўпайтириш, шаҳар инфраструктурасини жозибадор ҳолатга олиб келиш билан боғлиқ жуда ҳам кўп масалалар кўтарилган.

Ижтимоий тармоқларда умумий 700 мингга яқин кузатувчиларига эга телеграм канал муаллифлари (Давлетов, Отабек Бакиров, Хушнудбек Худойбердиев, Муҳрим Аъзамхўжаев, Лазизбек Ҳамидов) пойтахтда экобарқарорлик, парклар фаолияти, ижтимоий ҳаётнинг барқарорлашиши, пойтахтда таксичилар фаолияти, умуман олганда, ижтимоий фаол инсон сифатида сўнгги пайтлар пойтахтда бўлаётган жуда ҳам кўп баҳсли масалаларга соғлом ёндашувлар асосида танқид ва таклифларини "улоқтиришган".

Менга салкам 2 соатликдаги видеосуҳбатда пойтахт ҳокимининг паркларни бизнес ихтиёрига топшираётганлиги хақидаги лойиҳаларига фаолларнинг соғлом ёндашувлари асосида асосли танқидлари ёқди. Ўзбекистонда бу соҳага алоқадор мавжуд илмий сфера олимлари, академиклари борки уларнинг фикри ҳам фаоллар қарашлари билан ҳамфикрдир.

Пойтахтга яшил парклар керак. Шовқинсиз, атракционлардан ҳоли, чиқинди ва бизнесдан узоқроқдаги боғлар керак. Яшил фитомасса ўзининг биоолами билан бирга уйғунлашиб пойтахтга кислород улашиши керак. Аҳоли эса узоқ йиллар фарзандлари билан бу паркларда сайр қилиши лозим...

Қарор чиқарувчи, яъни пойтахт ҳокимлиги эса ўзининг қарашларидан ташқарига чиқиб, пойтахтнинг жозибадорлигини оширишда фаоллар, олимлар билан суҳбатлашсин. Ҳамма қадамлар илмий ёндашувлар, ижтимоий кайфият асосида ташланса, ўйлайман-ки, унинг мевасидан авлод ҳам узоқ йиллар татиб кўради.

Подкастни кўринг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туризм истиқболлари.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани тоғ адирлари орасидаги "Ҳисорак" сув омборида туризмни ривожлантириш мақсадида сайёҳларни ҳудудга жалб этиш ишлари.

Видеограф: Умид Нормуратов
Шимол, Бухоро ва Навоий вилоятларида, эртадан эса республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати +29°С гача, бошқа вилоятларда эса +23°С гача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Совуқ антициклон таъсири эртага яъни 30 апрель куни республикада тўлиқ кучсизланади. Масалан, 30 апрель ва 1 май кунлари шимол, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кундуз куни +32 даражагача кўтарилса, бошқа вилоятларда эса ушбу кунлари ҳарорат +29 даражагача исийди.

Ўзгидромет ҳафта бошида жойларда ёғингарчилик бўлмаслигини маълум қилган.

Ўзгидромет
Жиззахнинг Зомин тумани тоғли Суффа платосида туристик объект барпо этилгач, аҳолининг денгиз сатҳидан 2.4 км дан юқоридаги тоғларга сайр қилиши, ҳордиқ олиши ортидан баланд тоғликларда май—июнь ойларида ҳам қор ёғиш ходисаларига тез-тез гувоҳ бўламиз.

Ўзгидрометнинг онлайн платформасига кўра, соат 20.50 ҳолатига Суффада ҳаво харорати -1°С совуқгача пасайиб кетган.

Бундай муҳитда қор ёғиши мумкин. Балки яқин орада айнан мана шу ҳудуддан қор ёғаётгани билан боғлиқ видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалар ҳам...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Юқорида ёзганимиздек, ҳақиқатдан ҳам айни дақиқаларда Зоминнинг баланд тоғли "Суффа" плато дам олиш масканида қор ёғаётган экан.❄️
Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича шартнома тайёрланмоқда.

"Росатом" ва "Ўзатом" Ўзбекистонда Атом Электр Станциясини (АЭС) қуриш бўйича шартномани тайёрламоқда.

АЭС қурилиши учун Жиззах вилояти Тузкон кўли яқинидаги жой танланган. Ва ушбу йирик лойиҳанинг тахминий қиймати 11 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда.