Uzb_Meteo
13.4K subscribers
7.92K photos
2.32K videos
34 files
7.37K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Bulutlar va ularning turlari.pdf
883.2 KB
Булутлар ва уларнинг турлари.

Эсингизда бўлса, худди сиз каби шу каналнинг 11 синф ўқувчисини Гидрометеорология йўналишига қизиқтириб, соҳага ҳужжат топширишига маслаҳат берган эдик.

Ўша Аҳрорбек укамиз табиатнинг энг асосий бўғини булутлар синфланиши, турлари ҳақида ўқувчига тушиниш осон бўлган форматда кичик бир қўлланмани таклиф этяпди. Шу қўлланмадан фойдаланиб, булутлар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлинг.
Сайёрада яна геомагнит бўрони билан боғлиқ қўзғалишлар узоқ муддат сокинликдан сўнг фаоллашди.

Жорий тунда аҳоли 9 соат вақт давомида 5 баллик геомагнит қўзғалишларни "қабул қилган". Ҳозир 2 баллик сокин магнит бўрони таъсиридамиз.

Геомагнит бўрон қўзғалишлари сайёранинг сейсмик фаол ҳудудларида зилзилалар рўй беришига олиб келиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшни Афғонистон дехқонлари ғалла дала майдонида ҳосилни қушлар еб кетмаслиги учун қуёш нуридан фойдаланган ҳолда уларни ҳайдашнинг антиқа усулидан фойдаланишяпти.

#Бугдой
Қозоғистонда сув тошқинлари Оқтобе ва Атирау вилоятларидаги жами 500 га яқин нефт қудуқлари оғзи ёпилиб қолишига олиб келган.

Натижада, Қозоғистонда 16 минг тонна нефт қазиб олиш имкониятлари чекланган.

Қозоғистондаги жорий йилдаги сув тошқинлари қўшни мамалакатнинг нафақат иқтисодиёти, балки флора-фауна олами, улардаги флора-фауна олами миграция ва популяциясига таъсир кўрсатмай қолмайди.

Кейинроқ минтақада ушбу йирик масштабдаги сув тошқинларининг оқибатлари билан боғлиқ "акс-садолар" рўй берса ажабланмаймиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Самарқанд вилояти Ургут тумани кўплаб ҳудудларида қисқа муддатли локал хусусиятли жала ёғинлар кузатилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Самарқанд вилояти Ургут туманида вертикал ривожланувчи булутлардан кучли жала кузатилмоқда.

Ургут тумани ва унга ёндош худудлардаги сел ва сой ўзанларида кучли сел келиш хавфи ортмоқда.

Эхтиёт бўламиз.
🕑 14:00

Фактик об-ҳаво

Иссиқ ҳарорат. Нукусда эса хаво харорати +31 даражага етди.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти Ургут тумани марказий кўчаларида кучли сел ўтиш ҳодисалари кузатилмоқда.

📍 Геолокация
Қашқадарё вилояти тоғ олди ҳудудларида ҳам сел ҳодисалари кузатилаётгани айтилмоқда.

Видеолардан кўринишича, сел сувлари дарё-сой, сел ўзанлари ичида хавфсиз талофатларсиз оқиб ўтмоқда.
Самарқанд шаҳри осмонида кучли чақмоқ-момақалдироқли жараёнлар туфайли, "Москва-Самарқанд" йўналишидаги йўловчи самолёти Тошкент шаҳридаги заҳира аэропортига йўналтирилди.
БАА да сув тошқинлари мамлакатнинг туристик салоҳияти имкониятларини камайтирмоқда.

НАСА "Ландсат-9" сунъий йўлдош дастурий маҳсулоти БААнинг 3 апрель (юқорида тепадаги сурат) ҳамда 19 апрель (юқорида патдаги сурат) кунлари учун фазовий суратларини таққослаб, сув тошқинидан кейинги вазиятни тушуниб етиш учун бўлишмоқда.

БАА метеорологик бюроси кучли ёғингарилик даврида 24 соатликда мамлакат шарқида умумий 250 мм гача, Дубай аэропортида эса 120 мм гача ёғин ёғиб ўтганини маълум қилган.
БААнинг Абу-Даби шаҳри атрофидаги вазият.
"Халқ сўзи" газетасининг 1994 йил 20 апрелдаги сонида Гидрометеорология марказининг бош синоптиги Тоҳир Мухторов мамлакатдаги об—хаво билан боғлиқ вазият, келаётган май ойининг баъзи кунларида ёғингарчиликлар бўлиши ҳақида маслаҳатомуз прогнозларни бўлишган экан.

Профессор Тоҳир Мухторов умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Миллий Универстети Физика факультети Атмосфера физикаси кафедрасида талабаларга синоптик метеорология, атмосферадаги жараёнлар билан боғлиқ қизиқарли фактларни халқона, жаргонча тилда моҳирона тушунириб ўтарди.

Бу унинг амалиётда узоқ ишлаганидан дарак. Профессор Ўрта Осиё синоптик жараёнлари ҳақидаги монографиясида ҳам минтақадаги ҳаво оқимлари, уларнинг хар бирининг физикаси ҳақида жуда ҳам катта маълумотларни қолдириб кетган.
Қозоғистон шимолий вилоятларида мавсумий қорлар тўлиқ эрибди.

Мамлакатнинг фақат шарқий қисмидаги баланд тоғларда қор захираси қолган ва бу мамлакат умумий майдонининг 3 % ини ташкил этмоқда.

Казгидромет юқоридаги вазиятдан келиб чиқиб, ойнинг сўнгги кунларида мамлакат шимоли ва ғарбидаги сув тошқинлари билан боғлиқ вазият бироз барқарорлашини, хавфсиз ҳолатларга қайтиши, сув сатхлари кескин пасайишини прогноз қилган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги сойлардан бирида селда оқиб кетаётган дамас автомобили тасвирланган.

Видеолардан кўринишича, автомобил ичида одам хам бўлган. Маълумотларга кўра, ўша инсон сел қурбонига айланмаган. Қутқариб олинган.

Яна қайтараман, сел оқимларини кўрганингизда сой ёки сел ўзанидан ўзбошимчалик билан кесиб ўтишга уринманг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, бугун Ургут тумани марказий кўчаларида кузатилган сел ҳодисаларидан жабрланган хамда қурбонлар бўлмаган.

Биноларни табиий офатдан талофат кўргани ҳақида ҳам мурожаат келиб тушмаган. Ургут тумани марказий кўчаларидаги бугунги сел ҳодисалари сув ўтказиш иншоотларининг бугунги кучли ёмғир натижасида ҳосил бўлган сув оқимини қабул қила олмаганидан рўй берган.
Бугун Самарқанд, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё ва водий вилоятлари айрим ҳудудларида қисқа муддатли жала ёғинлар кузатилиш эҳтимоли мавжуд.

Ҳаво ҳарорати шимол ва чўлларда +32 даражагача иссиқ бўлади, ҳудудларда кучли шамоллар эсиши ва чанг тўзонлар бўлиш эҳтимоли бор.

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида эса кучли жала ёғинлардан сел-сув тошқин хавфи мавжуд.

Ўзгидромет
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Ургут тумани марказида рўй берган сел ҳодисаларини "талофатсиз ўтди" дейишга асос бўла олмайдиган видео.

20.04.2024 й.