Uzb_Meteo
13.3K subscribers
7.93K photos
2.33K videos
34 files
7.39K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дрон хизматидан фойдаланган ҳолда чиқиш қийин бўлган тоғ ёнбағирларига қуёш панелларини ўрнатиш жараёни.

Хитой.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дрон хизматидан фойдаланган холда туризм секторини ривожлантириш

Австралия
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дрон хизматидан фойдаланилган ҳолда баланд биноларда ёнғинни ўчириш жараёни

Хитой
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти Зомин тумани тоғли Суффа платосидаги айни манзара.❄️

@uzb_meteo
Зоминнинг тоғли денгиз сатҳидан 2.4 км баландликдаги Суффа платосидаги Ўзгидрометнинг автоматик метеорологик станцияси соат 10.00 ҳолатига +4°С илиқ хароратни узатмоқда.

Демак, юқоридаги қор ёғиш жараёни Суффада эрта тонг кузатилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида қор ёғаётган бир пайтда Қашқадарёнинг тоғли Ғелон қишлоғига киришдаги автомобиль йўлида айни шу кунларда шу каби манзара кузатилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тезлиги жуда юқори бўлган сув тошқинларидан автотранспортда сувни кечиб ўтиш билан боғлиқ хавфли амалиёт.

Ҳодиса Афғонистонда бўлган. Ва кишилар шу каби қалтис харакатлари туфайли офат қурбонига айланган.

Сел—сув тошқин даврида сел оқимини кесиб ўтишга уринманг, кутинг, оқим тез орада тезлигини пасайтириб сокин оқа бошлайди.
🕚 11.00

Фактик об-ҳаво

Шимолда ҳаво харорати юқори. Нукус ва Урганчда хаво ҳарорати +23°С дан юқори кузатилмоқда

Ўзгидромет
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёнинг асосий ирмоқларидан бири Қорадарёда сув сатҳи сезиларли даражада кўтарилаётгани айтилмоқда.

Анжижон ва Наманган вилоятларидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси сув сатҳи кеча ва бугунги ёғинлар сабаб, ирмоқларида сув оқими кўпайгани боис кўтарилмоқда.
БААнинг Дубай шаҳрида 1 сутка давомида 120 мм ёғин кузатилди.

Бу, Дубай шаҳри учун бир йилда ёғиши керак бўлган ёғиндан ҳам кўп.

Дубай инфраструтураси бу даражадаги катта миқдордаги сувни "қабул қила олмаяпти". Шаҳарда сув босиш ходисалари кузатилмоқда.
Uzb_Meteo
БААнинг Дубай шаҳрида 1 сутка давомида 120 мм ёғин кузатилди. Бу, Дубай шаҳри учун бир йилда ёғиши керак бўлган ёғиндан ҳам кўп. Дубай инфраструтураси бу даражадаги катта миқдордаги сувни "қабул қила олмаяпти". Шаҳарда сув босиш ходисалари кузатилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уммон ва БААдан ўтган циклон.

Ушбу циклон ҳали ўз "энергиясини" Эрон, Покистон ҳамда Афғонистон ҳудудларида ҳам кўрсатади. Юқоридаги мамлакатлар фалокатли сел-сув тошқинларига тайёргарлик кўриши керак.
Бугун ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати +20 +25 даража илиқ бўлади.

Ўзгидромет
Экология вазирлиги ва турли экоташкилотлар томонидан 16—19 апрель кунлари Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида "Орол туризми" ҳафталиги доирасида турли эко тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ҳозир Нукус шаҳрида "Оролбўйи эзгу ният элчилари" халқаро илмий-амалий конференцияси бошланиш арафасида.

Конференцияда маърузачилар томонидан Орол бўйи ҳавзасидаги турли муаммолар, унга илмий-амалий таклифлар, масъул тузилмаларнинг Оролбўйида экологик мувозантни барқарорлаштириш билан боғлиқ ҳисоботлари янграйди.

Баъзи долзарб мавзуларни сизлар билан бўлишиб бораман.
Зиновий Новицкий Богдановичнинг "Оролнинг қуриган тубида ихота ўрмонзорларни барпо этишнинг ўрни ва аҳамияти" мавзусидаги маърузаси анча эҳтиросларга бой ўтди.

Оролнинг 6 млн гектарлик қуриган бепоён тубида босқичма-босқич амалга оширилаётган саксовул экиш жараёнида турли инновацион ёндашувдаги экиш усуллари қўлланилган.

Ҳозир хам Орол тубида жойнинг географик шароитидан келиб, чиқиб турли ёндашувлар билан яшил чўл фитомассаси яратиляпти. Демоқчиман, Оролда яшиллаштириш тадбирларини ҳар бири ортида чуқур илмий ёндашувлар турибди. Ҳар бир мамлакат аҳамиятига молик ишларга илмий ёндашувлар зарур...

Илмий-амалий конференциядан
Исроил мамлакатининг қишлоқ хўжалиги биргина Иордан дарёсига боғланган. Аммо, қишлоқ хўжалигида сув таъминотининг 50% игина дарё сувига боғлиқ.

Қишлоқ хўжалигида сув таъминотининг қолган 50% и дренаж сувлари ҳисобига қопланади. Дренаж сувлари артемия салина қуртлари ёрдамида тозаланиб, қайта қишлоқ хўжалигига "ҳайдалади". Сувларнинг буғланиш ва ерга сингиш билан боғлиқ йўқотишларни Иордан дарё сув қоплайди. Цикл айланма схема каби йил давомида шу тарзда айланаверади.

Айнан шу усулни сизот сувлар, ботқоқлик ҳудудлар ортаётган Орол бўйидаги нуқталарда жадал суратларда давом эттирмоқдамиз, - дейди "Оролбўйи халқаро инновация маркази" директори Хабибуллаев Батижан Сагидуллаевич.

Йилига минглаб тонна артемия салина қуртлари сотишни режалаштирмоқда. Орол бўйи келажаги...

Илмий-амалий конференциядан
ФА тадқиқотчиси Хабибуллаев Беҳрўз Шербоевичнинг "Амударё тўқай ўсимликлар қопламининг шаклланиш тарихи ва замонавий ривожланиш тенденциялари" мавзусидаги маърузадан қисқача.

Қуйи Амударёда тўқай ўрмонларнинг иқлим ўзгариши даврида ўзгариш динамикаси ва уларнинг келгуси тақдирига тўхталган.

Ўзбекистонда 8 млн гектар ўрмонлар бўлиб, уларнинг 5% и тўқайлардан иборат. 1960 йилларда Амударёда қирғоғидан 7 км гача бўлган жойларда тўқайзорлар бўлган. Ҳозир эса бу майдон кескин торайиб бормоқда.

Бирламчи маълумотларда ишлашда дентохронологик усулдан фойдаланилган. Дентохронологик таҳлилларга кўра, ҳозирда энг қари бута 70 ёшга тенг. Тарихий маълумотларда 300 ёшга тенг бўлган туранғуллар ҳам бўлган. Аммо, хозир бу каби қари буталар қолмаган. Яна бир илмий натижа тўқай буталарларида ўсув жуда ҳам пассивлашиб кетган.

Бунинг сабаби иқлим ўзгаришими ёки гидрологик вазият уни турли замонавий усуллар ёрдамида тадқиқ этдик. Сунъий йўлдош Ландсат рестрларида Амударё суви тўқай сиртларида кескин камайиб бораётгани кўринган (фақат Судочъе ҳудудидан ташқари).

Тадқиқотнинг 80 % тўқай объектида трансформация жуда юқори кузатилмоқда. 1980-1990 йилларда тўқай трансформацияси 8% бўлган бўлса, ҳозир кўплаб нуқталарда бу кўрсаткич 40% га етган.

Замонавий масофадан зондлаш махсулоти НДВИ бўйича келгусида нол қиймат (ўлик яшил масса) тўқайзорларнинг 40% ини эгаллаб олади. Иқлим ўзгариши энг кучли таъсир Амударё делтасида қайд этилган.

Биоиқлимий вазият таҳлили билан боғлиқ модел маълумотларига кўра, Амударё хавзасида барча тўқай майдонларини яқин йилларда кучли регрессия кутаяпти.

П/С: Тадқиқот ўта долзарб. Тадқиқотчи ўзининг маърузасида ечим ва таклифларни ҳам тақдим этган. Агар имкони бўлса, ушбу слайдни каналга жойлаб қўяман.

Илмий-амалий конференциядан
Ўтган тунда ўзбекистонликлар 4—5 баллик геомагнит бўрони таъсирини ҳис қилган экан.

Олмаота ионасфера институти.
Тунда Россиянинг шарқий ва марказий худудларида қутб ёғдулари кўринган.

Ўтган тунда кузатилган кучсиз магнит бўрони сейсмик худудларда хам кичик магнитудали силкинишларни кўпайтирган кўринади.

Афғонистоннинг чуқур фокусли сейсмик худудларида хам 4 магнитудали кучсиз зилзилалар бўлиб турибди.