Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.43K photos
2.58K videos
39 files
8.03K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона ва Наманган вилоятининг кўплаб туманларида қор бошлади, айрим туманларда эса мавсум учун биринчи қор ҳодисалари кузатилмоқда.

Водий аҳли бу қорни жуда ҳам узоқ кутди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида туз-чанг бўронлари бўлибди.
Андижон вилоятининг кўплаб туманларида ҳам шиддатли қор ёға бошлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Орамиздаги одамлар нияти: Балиқ мучалида сув кўп бўлсин...

Қашқадарё бепаён адирларига яхшигина қор, намлик тушмоқда. Чорваларга ем-ҳашак кўпаядиган бўлди.

Чорвадор, лалми фермерлар бундай намгарчиликдан сўнг йил давомидаги барча муаммоларини бир зум эсидан чиқаради, яратганга ҳамдлар айтишади. Хурсандчиликларини бирга бўлишади.
Совуқ, қорли кун.❄️

Шимол ҳудудларидан ташқари жойлар қор ёғиши кутилмоқда. Кундуз куни ҳаво ҳарорати респубдика бўйлаб +2 даража илиқдан -3 даража совуққа ўзгаради.

Йўлларда яхмалак ҳосил бўлади.

Ўзгидромет
Водий аҳли ва ниҳоят ушбу тонгни ерда қор қопламаси ҳосил бўлиши билан кутиб олди.

Мана бу прогнозимиз ўзини оқлади.

Ҳозирги совуқ ва нам ҳаво оқими жорий қиш мавсуми республиканинг барча ҳудудларида қор ёғишига сабабчи бўлди.

Ҳозиргача мавсум учун қорни кўрмаган жануб ва водий вилояти аҳолиси ҳам қордан баҳраманд бўлишди. Ёш болаларга маза бўлди.
Хитойда бир вақтнинг ўзида -50 даражалик қаҳратон қиш ва +40 даражалик жазирама ёз кузатилмоқда.

Хитойнинг Шинжон (Уйғур-автоном ҳудуди) провинциясида кеча -52.3 даража совуқ қайд этилди.

Кеча Хитой жануби ва шимоли-ғарбида бир суткалик максимум ва минимум ҳароратлар фарқи (амплитуда) 90 даражани ташкил этган.

Сўнгги 48 соатда Шинжонда харорат - 1 даража совуқдан -52 даражага кескин пасайган. Бу сафарги ғайритабиий арктик совуқ оқим (биз ҳам унинг жанубий таъсирида бўлиб турибмиз) бира йўла Хитой тарихида уч йўналишда рекордни янгилаб қўйди.

Эсингизда бўлса, икки кун олдин Шинжонда ғайритабиий талофатли об-ҳаво видеосини каналга жойлаган эдик.
🕗 08:00

Фактик об-ҳаво

Нукусда -12 даража совуқ. Навоий, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Қарши Наманган, Фарғона ва Андижонда бироз қор ёғмоқда.

Бутун республика бўйлаб бир вақтнинг ўзида ҳаво харорати ноль даражан паст.

Ўзгидромет
Иш ҳафтаси давомида совуқ тўлқин республика ҳудудларида сақланади.

Ўзгидрометга кўра, эртага водий ва баъзи вилоятларда ёғингарчилик кутилади. 21-23 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

21-23 февраль кунлари кундузи ҳарорат бугун ва эртанги кунга нисбатан бироз кўтарилади, аммо бу сезиларли илиқлик дегани эмас. Бугун ва эртага кундуз кунлари + 3 даражагача илиқлик чоршаба-жума кунлари +5 даражагача илиқликка ўзгаради.

Аммо, келаётган 4 кунликда тунлари ҳудудларда совуқ антициклон таъсирида ҳаво ҳарорати -3 -8 даражагача совуқ, шимолда -16 даражагача совуқ бўлади.

Мазкур тўлқинлик жойларда қор ёғишидан олдин куртаклари бўртиб қолган, гуллаган эрта пишар мевали дарахтларни "совуқ уришига" олиб келади.

#Богдорчилик
Республика бўйлаб ёғиб ўтган ёғингарчилик ортидан, жойларда кундуз куни нолдан юқори харорат қорнинг сувга айланиб, кечки ва тунги муддатларда совиш омили натижасида йўлларда музлама-яхмалак ходисаларини келтириб чиқариши айтилмоқда.

Аҳоли, ҳайдовчилар, йўл инфраструктура тузилмалар мазкур омилни ҳисобга олиб, фаолиятини режалаштириши тавсия этилади.
Атмосфера босими юқориламоқда.

Айни дақиқаларда республикага юқори босимли атмосфера соҳаси (антициклон) кириб келмоқда. Бу айрим кишиларда бош оғриши, кайфиятнинг ўзгариши, қисқаси қон айланиш тизимига ўзгаришларни беради. Бу магнит бўрони таъсири эмас. Ҳозир бўрон фаоллиги 1-2 баллик сокин даврда...

Паст босимли атмосфера соҳасидан сўнг жуда қисқа давр ичида юқори босимли атмосфера соҳасининг кириб келиши кишилар қон айланиш тизимида бироз ўзгартиришларни беради.

Соат 12.40 ҳолатига Ўзгидрометнинг автомат кузатув станцияларида шимолда 1030 гПа гача, жануб, марказ ва пойтахтда 1020 гПа гача атмосфера босими кузатилмоқда.

Нормаль атмосфера босими 1013,25 гПа экани ва босимлар ўзгариши қисқа вақт оралиғида кўтарилаётгани учун ёши катта бемор кишилар ва об-ҳаво ўзгаришларига мойил кишилар мана бу постдаги тавсияларга амал қилишлари сўралади.

Ўзингиз ва ёши катталарни эҳтиёт қилинглар, азизлар!

#медицина_метеорологияси
Антициклон таъсирида иш ҳафтасида энергетик тизимга кучли юклама ва зўриқишлар тушади.

Ўзбекистонга совуқ оқимнинг кенг масштабдаги таъсири ортгани сари, аҳоли, бизнес ва тармоқларда электр-энергияга бўлган эҳтиёж ҳаддан ташқари ортиб бораверади.

Аксига 17 февраль куни Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол туфайли 110 кВ кучланишга эга “Л-Газли-1” ҳамда “Л-Газли-2” электр узатиш тармоқларининг авариявий ўчиши натижасида “Газли” компрессор станциясидаги 8 та ҳамда “Газли” газни қайта ишлаш заводига қарашли “Учқир” компрессор станциясидаги 2 та газ ҳайдаш агрегати фавқулодда тўхтаб қолгани, тизимда вазиятни оғирлаштирган.

Энергетика вазирлигига кўра, кеча суткалик истеъмол 260 млн кВ•с дан ортиб кетди. Мавжуд электр энергия генерацияларимиз суткасига 231,4 млн кВт•с ток ишлаб чиқди, қўшни Туркманистон Республикасидан 21,6 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинишига қарамай, тармоқда 6,4 млн кВт•с дефицит (ток етишмовчилиги) юз берди. 

Дефицитни қоплаш учун жойларда вақтинча чекловлар киритилишига тўғри келмоқда. Шундай, жорий йил ёзда энергетик тизимга қандайдир реал ўзгаришлар кирмаса, келаётган 2024-2025 йил қиш мавсумларида муаммоларимиз хаддан ташқари кўпайиб кетади.
Кеча пойтахтда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 5 даража паст бўлган.

Сутка давомида 7 мм миқдорида қор ёққан. Бу жорий ой учун меъёрий ёғиннинг 12 % га яқин кўрсаткичидир.

Ўзгидромет
Изоҳсиз...

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани.
19-февраль соат 08.00 ҳолатига Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (шимолдан ташқари) камида 1 см қалинликда қор қопламаси ҳосил бўлган.

Энг кўп қор қоплама баландлиги Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги баланд "Ойгаинг" кузатув станциясида рўйхатга олинган. Баланд тоғли станцияда қор қалинлиги 133 см га етибди.

Ўзгидромет
Март ойи бироз салқин ва кўпроқ ёғингарчилик билан ўтиши прогноз қилинмоқда.

Ўзгидрометнинг дастлабки узоқ муддатли прогнозларига кўра, март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2° га паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, 4-9° илиқни, жанубда 10-11° илиқни ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 0-5° совуқдан 5-10° илиққача, кундуз кунлари 5-10° илиқдан 17-22° илиққача, жанубда 20-25° илиққача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлиши кутилмоқда.

Р/С: Иқлим исиб бораётган айни даврда йилнинг баъзи ойларида ҳарорат режимининг ўтмиш меъёрларидан 1-2 даража паст бўлиши бу одатий, аммо сўнгги йилларда баҳор ойларида бу каби вазият кузатилмаётгани учун буни кутилмаган вазият деб баҳоласа бўлади. Хулоса қилиб айтганда, келаётган март ойи совуқроқ ва кўпроқ ёғинлар билан ўтиши ойдинлашмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Қўқон.

Қўқон водий бўйича йил давомида жуда ҳам кам ёғин кузатиладиган ҳудуд. Қўқонликлар сўнгги йиллар қор ҳодисасига жуда ҳам кам гувоҳ бўлишаётган эди.

Совуқ арктик антициклон жанубий чекка қисми Ўзбекистоннинг марказ, жануб, тоғлари ва водийга "яхшигина" намгарчилик яъни ҳозирги мавсум учун қор улашмоқда.
Термиз, Қарши, Самарқанд, Жиззах, Гулистон, Тошкент, Нурафшон, Наманган, Фарғона, Андижон шаҳарларида бир вақтнинг ўзида (соат 05.00 холатига) қор ёғмоқда.

Нукусда эса хаво ҳарорати -13 даражагача совиди.

Ўзгидромет
Эрта тонг Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида, куннинг биринчи ярмида водий вилоятларида қор ёғиши кутилмоқда.

Бошқа худудларда ва кунни иккинчи ярмида ёғингарчилик кутилмаси йўқ. Яхлама ва музлама ходисалари бор.

Ҳарорат кундуз куни -2 даража совуқдан +3 даража илиққа ўзгаради.

Тоғлар ва шимолда -10 даражагача совуқ кутилади.

Ўзгидромет
Водий вилоятларида ер ости сув сатҳлари 5 метрдан пастка томон кескин қочган ва ер ости сувларини қазиб олиш таъқиқланган ҳудудлар харитаси (қизил рангли ҳудудлар).

Наманган вилояти Чуст, Косонсой, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари айрим ҳудудларида ер ости сув сатҳларининг тубга томон кескин қочаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу мазкур ҳудудларда ер усти сувлари билан боғлиқ холат келгусида ёмонлашиши инобатга олинса, "дард устига чипқон" кабидир.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлик тузилмаси харитаси.
Республика бўйлаб ер ости сув сатҳлари 5 метрдан пастка томон қочган (қизил ранг) ҳудудлар харитаси.

Қизил рангли ҳудудларда биринчи навбатда ер ости сувлари бурғилашга мораторий жорий қилинган.

Манба