Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.35K photos
2.56K videos
38 files
7.95K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийнинг Нурота туманида лайлак қор.
#live

Тошкент.❄️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида қор ёғишидан, эстетик видео

Сокин ва ажойиб мусиқа ритмлари остида ёғаётган қорни томоша қилиб, асаблар бироз дам олсин.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амирсой тоғ-курорт дам олиш маскани.
15 январь холатига 7 та шаҳар хавоси ифлосланиш ҳолати.

Ўзгидромет 7 та шахарга ўрнатилган автомат стационар пост маълумотларига асосланиб, 15 январь ҳолатига республиканинг 7 та шаҳар атмосфера ҳавоси сифати тўғрисидаги бюллетенни тақдим этди.

Унга кўра, пойтахт, Жиззах, Урганч ва Нукусда ҳаво таркибида майда дисперс заррачалар миқдори анча камайган. Ҳатто Урганч, Нукус ва Жиззахда РМ-2.5 заррачасининг жаҳон стандарти бўйича ҳам суткалик меъёрдан паст ҳисобланади. Пойтахт ҳавоси улерод оксиди ва олтингугурт диоксиди бўйича бошқа олтита шаҳарникидан кўра зарарлироқдир.

Термизда майда чанг заррачалар билан боғлиқ хавф хаддан ташқари юқори. Ҳатто, РМ-10 майда заррачалари миқдори СанПиН бўйича хам суткалик рухсат этилган меъёрдан 2.5 баробар ортган.

Юқорида сиз республиканинг 7 та йирик шаҳарларида ҳавони ифлослантираётган моддалар миқдорий кўрсаткичлари билан танишишингиз мумкин.

Ўзгидромет
Исландиянинг Гриндавик шаҳарчасига вулқон лавaлари оқиб келиши давом этмоқда. Хонадонлар ёниб кулга айланмоқда.

Гриндавик шаҳарчаси Ўрта Атлантика тизмасидаги ягона шаҳар бўлиб, бу шаҳарда қачондир шу воқеа бўлиши олимларга маълум бўлган. Гриндавик - Ўрта Атлантика тизма плиталар тўқнашган "қувур" устида жойлашган.

Телеграмдаги Рақамли гео канали бу ҳақида яхши маълумот қолдирган.

Олдинроқ, Гриндавикда бир нечта зилзила туфайли аҳоли хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Қамчиқ довонидаги вазият.

Ҳаво ҳарорати -1 даража совуқни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги секундига 12 метр тезликкача кучайган. Қор ёғмоқда.
Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазири Абдуҳакимов Тошкент ҳавоси ифлосланиши бўйича ахборот беради.

Бу хақида Қонунчилик палатасида фракциялар йиғилишида маълум қилинган.

Йиғилишда депутатлар кейинги вақтларда Тошкент ҳавоси ифлосланиши аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани, ушбу ҳолатни олдини олишда қандай ишлар амалга оширилаётганини билиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

Ҳатто "Миллий тикланиш" фракцияси йиғилишида депутат Илҳом Абдуллаев вазирни ишда қолдириш ёки қолдирмаслик масаласини ҳам кўриб чиқиш зарурлигини айтиб ўтибди.
Uzb_Meteo
Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазири Абдуҳакимов Тошкент ҳавоси ифлосланиши бўйича ахборот беради. Бу хақида Қонунчилик палатасида фракциялар йиғилишида маълум қилинган. Йиғилишда депутатлар кейинги вақтларда Тошкент ҳавоси ифлосланиши…
Вазир алмашгани билан экологияда барқарорлик рўй бермайди.

Республикада экомуаммолар мавжуд вазирлик тизимидаги команда билан бартараф этилиши керак.

Вазирликда яқинда бўлганимда ичкаридаги илмий-амалий ишлар, лойиҳалар билан танишиб чиққаним учун бу сўзларни айтяпман.

У лойиҳаларни аста амалиётга қўллаш керак.
🕗 08:00

Пойтахт ҳавоси таркибида майда РМ-2.5 дисперс заррачалар миқдори Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тавсияларидан 13.5 баробар ортиб кетди.

Ўзгидромет
Навоий вилояти шимоли қўшни Қозоғистон билан чегарадош "Оқбайтал" кузатув пунктида эрта тонг -17 даража совуқ ҳарорат рўйхатга олинган.

Навоий вилоятида кеча ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 1-8 даража паст бўлган.

Навоий Гидромет
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Жиззах вилояти Бахмал туманида қор ёғиб ўтмоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Зарафшонга қум бўрони ёпирилди" деган фейк хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур фотолар билан боғлиқ вазият Зарафшонда бир ой олдин яъни 2023 йил 14 декабрда кузатилган бўлиб, Навоий Гидромет бугун Зарафшонда 2 см қор қоплами ҳосил бўлганини маълум қилган.
16 январь холатига 6 та шаҳар ҳавоси ифлосланиш ҳолати.

Ўзгидромет 16 январь ҳолатига республиканинг 6 та шаҳар атмосфера ҳавоси сифати тўғрисидаги бюллетенни тақдим этди.

Нукус ва Урганч ҳаво сифат даражаси бугун ҳам кечаги каби бошқа шаҳраларникидан тозалигича қолмоқда.

Термизда РМ-10 майда дисперс заррачалари миқдори СанПиН рухсат этилган меъёрдан (РЭМ) бироз ортган. Жиззах, Термиз ва пойтахтда РМ-2.5 майда дисперс заррачлар жаҳон соғлиқни сақлаш такилоти тавсияларидан бир неча марта ортган.

6 та шаҳарда ҳавони ифлослантирувчи бошқа майда ифлосланувчилар РЭМ дан ортмаган.

Юқорида сиз республиканинг 6 та йирик шаҳарларида ҳавони ифлослантираётган моддалар миқдорий кўрсаткичлари билан танишишингиз мумкин.

Ўзгидромет
Водий вилояти асосий аҳолиси қор кутишда давом этмоқда.

Иқлим ўзгариши даврида водий вилояти асосий қисмида яшовчи аҳоли қиш ойларида қор ёғиши билан боғлиқ эстетик завқ олишдан айрилиб бормоқда.

Аҳолининг катта қисми аллақачон қиш ойлари тоғларга чиқиб, қор ходисаларидан баҳраманд бўлиб қайтишмоқда. Ҳатто, бу урфга айланиб бормоқда. Ёш авлодда аллақачон қор фақат тоғларга хос табиат ходисаси эканлиги тўғрисидаги фараз шаклланиб бўлди.

Жорий йил ҳам водийнинг катта қисмига нам оқимлар қор улаша олмаяпти.

17 январь яъни эртага республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмаси мавжуд эмас.

18 январда эса битта исиб бериш ҳодисаси кузатилиб, республика катта қисмида +8 +13 даражалик илиқлик кутилмалари эълон қилинмоқда. Жанубда эса ҳарорат +16 даражага кўтарилади.

19-20 январь эса хароратнинг яна бироз пасайши кутилиб, республиканинг катта қисмида тунлари -5 даражагача совуқликлар бўлиши мумкин.

Ўзгидромет прогнозларида 19-20 январда водийда яна ёмғирнинг қорга айланиб кетиш кутилмалари янграмоқда. Кўрамиз, бу сафар водий аҳолиси ёмғирнинг сўнги ёғиш босқичида ноақал қорга айланиб ерга ўрнашмаган қорга гувоҳ бўлишлари ҳам мумкин.
Дарёлар ўзанидан қум-шағал қазиб олишга мораторий жорий қилинмоқда.

Республикадаги 6 та йирик дарё, шу жумладан, Чирчиқ дарёси ўзанидаги норуда материаларини қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинмоқда.

Демак, жорий йил қурилиш объектларида асосан қуруқликдаги каръерлардан қазиб олинган қум-шағал қурилиш материаллари фойдаланилади.
20 кундан буён 4 баллдан юқори магнит бўронлари хавфи кузатилмади.

Сўнги марта сезиларли магнит қўзғалиши 25 декабрда кузатилиб, ўшандан буён магнит бўронларида деярли сокинлик давр кузатилмоқда.

Сўнгги кунларда бироз совуқлик ва юқори намлик омили шу билан биргаликда, атмосфера босимидаги ўзгаришлар, йирик мегаполислар, хусусан, пойтахтда ҳаво таркибида майда дисперс заррачаларнинг кўплиги, қолаверса, балки бироз камроқ кислород омили билан боғлиқ муаммолар аҳоли соғлиғида ўзгаришларни келтирмоқда.

Йўтал, тумов ва юқори эҳтимол, қон қуюқлашув омили мия фаолияти, умуман танада иммунитетни пасайтирмоқда. Бу ёшларга нисбатан атрофга сезувчанлиги орган ўрта ёш ва ёши катталарда билинмоқда.

Юқорида магнит бўрони билан боғлиқ сўнгги суткадаги 1-2 баллик "сокинлик" маълумоти келтирилган.

#медицина_метеорологияси
Ўзбекистонда келгусида асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлиги 40-60% га камайиши мумкин

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг "Иқтисодий шарҳ" журнали 12 - сонидаги мақоласида 2024 йилда Ўзбекистон ва дунё иқтисодиётида иқлим ўзгариш жараёнлари озиқ-овқат хавфсизлигига сезиларли таъсир этиши баён этилган.

"Энг жиддий хавф – бу озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатадиган ва нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақамиз учун жиддий муаммо бўлган сув таъминоти масаласи. Шу боис, ислоҳотларни давом эттириш жараёнида биринчи навбатда, сув, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган."деб ёзилади ҳисоботда.

Иқлим ўзгаришининг ноқулай таъсири сув манбаларининг йилдан-йилга камайишига олиб келади, бу эса Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳолисига зарар келтиради. Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил ичида музликлар майдони қарийб учдан бир қисмга қисқарди.

Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда сув танқислиги 2030 йилга бориб 7 миллиард куб метрга, 2050 йилга келиб 15 миллиард куб метрга етиши мумкин. 2050 йилга бориб Марказий Осиёда чучук сув етишмаслиги минтақа ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга камайишига олиб келиши мумкин.

Сув етишмаслиги, қурғоқчилик, сув тошқини ва ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари кўтарилиши қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг сезиларли даражада пасайишига сабаб бўлиши кутилмоқда.

Жаҳон банки асосий қишлоқ хўжалиги экинлари (буғдой, картошка, пахта, олма) ҳосилдорлигининг 40-60 фоизга камайиши мумкинлигини прогноз қилган.

#Богдорчилик
#пахтачилик
#Бугдой
Uzb_Meteo
Ўзбекистонда келгусида асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлиги 40-60% га камайиши мумкин Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг "Иқтисодий шарҳ" журнали 12 - сонидаги мақоласида 2024 йилда Ўзбекистон ва дунё иқтисодиётида…
Минтақада сув танқислиги олдини олиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини барқарорлаштиришда Марказий Осиё мамлакатлари бирлашуви кун тартибида.

Минтақада 2024 йил иқлим ўзгариши, пировард сув ресурслари тақсимотини тақсимлаш, дунё мамлакатларидаги макроиқтисодий ва геосиёсий вазиятдан келиб чиқиб, минтақада бирлашиш, қўшни мамлакатлар билан интеграция жараёнларини тезлаштиришда иқлим ўзгариш омилларига эътибор бериш, минтақада сув-энергия айирбошлаш билан боғлиқ масалаларда суҳбатлашдик.

Суҳбатдошлар иқтисодчи ва сиёсатшунос экспертлар. Иқлим ўзгариш масалаларини иқтисодиёт ва геосиёсий омиллар билан боғлаб, уни амалиётга жорий қилиш мумкин бўлган имкониятлари борасидаги дастлабки ажойиб подкастлардан бири.

Кўринглар: https://youtu.be/YAAbTssfUW8?si=FHUigN_jjMT5K3Lk