Uzb_Meteo
13.2K subscribers
8.19K photos
2.5K videos
37 files
7.73K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Сунъий интеллект тасаввурида Ўзбекистон шаҳарлари келажаги.

Ҳозирги шароитда ҳеч қандай қарши чоралар қилинмаса сунъий идрок республика шаҳарларини яқин келажакда шундай тасвирлаяпти.

Суратлар «Midjourney» сунъий идрок томонидан яратилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зарафшон миллий табиат қўриқхонасида ўрмон ёнғинлари бартараф этилмоқда.

ФВБ ва Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариш вазирлиги масъул тузилмалари ёнғинни бартараф этишга куч тузилмаларини объектга йўналтирган.
Мутахасис мегаполис шаҳарларда кислород етишмовчилигини компенсация қилиш учун қизил лавлаги, сабзи ва семеренко олмаси шарбатлари 200 гр ли қўшилмасини эрта тонг ичишни тавсия қилмоқда.
🕗 08:00

Фактик об-ҳаво

Нукусда -10 даража совуқ, Урганчда -7 даража совуқ ҳарорат кузатилмоқда.

Ўзгидромет
Хоразм вилоятининг кўплаб туман аҳолиси тонгни қор билан кутиб олишмоқда.

Тунда Хоразм вилоятида қор ёғиб ўтган.
Хоразм вилоятига қўшни Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида хам қор.
Сенатда аграр ва сув хўжалиги масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда келаётган 20 йилликда иқлим ўзгариши, тоғ музликлари эриши ортидан Амударё ва Сирдарё дарёлари йиллик оқими 15% га, аҳоли жон бошига сув истеъмоли 25% га ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 40% га камайиши таъкидлаб ўтилган.

2023-йилда Тошкент вилояти Чирчиқ дарёси ўзанида ноқонуний қум-шағал қазиш ишлари натижасида терассадаги “Қуйичирчиқ 180” кузатув қудуғида ер ости чучук суви нақд 5,05 метргача тушиб кетганлиги аниқланган.
Эртага жануб, шимол ва водий вилоятларидан ташқари жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

15 январь куни шимолда ёғингарчилик кутилмайди, аммо шимолда совуқ антициклон таъсирида тунда ҳаво харорати -10 -15 даража совуқ бўлади. Кундузи ҳам ҳарорат ноль даражадан анча паст сақланади. Бу совуқлик тўлқинлари Бухоро ва Навоий вилоятларига ҳам сезиларли таъсир этади.

Бошқа вилоятларда (жануб ва водийдан ташқари) эса совуқлик тўлқини ҳароратни минус 3 даражагача пасайтириши мумкин.

Жанубий икки вилоят ва водий вилоятлари текислик ва тоғ этакларида атмосфера ёғинлари суюқ яъни "ёмғир" кўринишида ёғади.

Баланд тоғларда қор ёғиши, баъзи нуқталарда қор бўронлар бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ўзгидромет
Uzb_Meteo
Эртага жануб, шимол ва водий вилоятларидан ташқари жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. 15 январь куни шимолда ёғингарчилик кутилмайди, аммо шимолда совуқ антициклон таъсирида тунда ҳаво харорати -10 -15 даража совуқ бўлади. Кундузи ҳам ҳарорат…
Совуқ оқимлар ўтмишдошлари каби минтақада ҳароратни манфий, тупроқни музлатадиган даражада пасайтира олмаяпти.

Фақат шимолий ҳудудлар бундан мустасно бўлиб, шимол унинг совуғидан баҳра "олмоқда".

Эль-Ниньо фенемони минтақага кучли таъсир этмоқда. Афсуски, 16-17 январь кунлари республиканинг кўплаб тоғ этакларида куртакларда гуллаш ва бўртиб қолиш фазасига кириб қолган мевали дарахтларни совуқ уради.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 18 январдан жойларда яна илиб бориш кутилади. Шимолда кундуз куни +5 даражагача, бошқа ҳудудларда +8 +13 даражагача илиқ ҳароратлар, жанубда эса +15 даражагача илиқлилик қайтади.

#Богдорчилик
Республиканинг 25 та шаҳридаги стационар пост маълумотларига кўра ҳаво ифлосланиши (10-январь кунги ҳолатига).

Бу экологик бюллетень маълумотлари замонавий автоматик стационар пост маълумотлари эмас. Ва табиийки бу ерда атмосфера ифлосланиш индекси (АИИ) майда РМ-2.5 ва РМ-10 майда чанг заррачалари миқдори инобатга олинмасдан ишлаб чиқилган.

Бу ерда АИИ йирик чанг ва яна ҳавони ифлослантирувчи тўртта ифлос модда кузатув маълумотлари асосида шакллантирилган. Мазкур мониторинг ишлари Ўзгидрометда салкам ярим аср давомида тўхтовсиз амалга оширилади.

Ҳавонинг ифлосланиш даражаси— АИИ 5 дан паст бўлса паст, АИИ 5 дан 7 гача бўлса баланд, АИИ 7 дан 14 гача бўлса юқори, АИИ 14 ва ундан юқори бўлса жуда юқори ҳисобланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида қор ёғиб ўтмоқда.
Навоий вилоятининг жанубий туманларида 16-17 январь кунлари тунда ҳаво ҳарорати -7 даража совуққача пасаяди.

Бу ҳудудларда гуллашга кириб бораётган ва куртаклари бўртиш фазага учраган мевали дарахтларни совуқ уришига олиб келади. Бошқа дарахтларда ҳам мазкур совуқлик омил таъсири сезилади.

Олдинроқ вилоятнинг бир нечта жанубий туманларида бодом дарахтида гуллаш ҳодисалари кузатилаётгани баён этилган эди.

#Богдорчилик
Кеча Самарқанд шаҳрида айнан 13 январь учун кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ҳарорат рўйхатга олинди.

Кеча Самарқанд шаҳрида қайд этилган қарийиб +19 даражали иссиқ ҳарорат ўтмишда айнан шу кун учун кузатилган рекорд иссиқ ҳароратдан юқори бўлган.

Кеча 13 январь учун Самарқандда иссиқлик рекорди янгиланди.

Самарқанд Гидромет