Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.5K photos
2.59K videos
39 files
8.12K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
🕗 08:00

Фактик об-ҳаво

Водий вилояти марказий шаҳарларида туман ходисалари давом этмоқда.

Ўзгидромет
Баланд тоғларда эса текисликдан кўра анча юқори ҳароратлар кузатилмоқда.

Масалан, денгиз сатҳидан 1700 метр баландликдаги "Чимён" кузатув пунктида ҳаво ҳарорати +5°С, 2200 метр баландликдаги Қамчиқда +2°С илиқ ҳарорат кузатилмоқда.

Бугундан тропосфера (атмосфера қуйи қисми) ўрта қатламларида сезиларли исиш бошланмоқда. Бу кулар исиб кетишидан далолат.

Текисликларда эса тупроқ сирти ва юқори баландликка кўтарилган сари бир хил ҳароратларлар кузатилаётгани ҳисобига, ер сирти атмосферасида сув буғлари тўйиниб, қалин туман ва совуқликни улашмоқда.

Ўзгидромет
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорли қиш манзарасида бахт ҳақида баллада ижроси.

Эркин Бозоров - Замонамизнинг энг серқирра ижодкорларидан бири. Усмон Азимнинг "Бахт хақида балладаси" шеъри ижросини тақдим этмоқда.

Ижодкор ҳар бир фасл, хар бир табиат ҳодисалари учун ўзининг ажойиб асарларини доим оммага тақдим этиб келади. Унинг ижодидан ва қиш манзараларида бахраманд бўлинг.
Пойтахтда АҚШ элчихонаси олдидаги ҳаво сифатини мониторинг этувчи дачик шахар ҳавосида юқори ифлосланиш кузатилаётганини улашмоқда.

Айни дақиқаларда шу ифлосланиш ҳисобига, пойтахт ҳавоси ифлосланиш бўйича дунёда йирик шахарлар орасида иккинчи ўринда турибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт ҳавосида ҳозирги ифлосланиш манбалари нима деган саволлар тушмоқда?

Бу бўйича албатта расмийлар балки хисобот бериб қолишар...

Эслайсизми, энергетика вазирининг "Ўзи нима гап" лойихасига берган интевюсида пойтахтда Иссиқлик марказлари қозонғонасига 12-14 декабрь кунлари кучли совуқда газ босими пасайиши ҳисобига, қўшимча мазут ёқилғисидан фойдаланилаётгани хабар қилинган эди. Олдинлари қозонғоналарда бу каби ёқилғи хизматидан фойдаланилмаган.

Бу каби ёқилғи ресурслари ёқилишидан ажралган ташламалар (тутун) пойтахт ҳавосини қўшимча ифлосланитиришини кўпчилик тушунса керак. Бу биринчидан.

Иккинчидан, ҳозир пойтахтда харакатланаётган автомобиллар метан ёқилгисидан АИ-80 бензинга кенг масштабда ўтган ва бу ҳавога газ ёнганидан кўра кўпроқ ифлос ташламаларни чиқаради.

Учинчидан об-хаво шароити ва шамол йўналишлари омили. Антициклон даврида хавода кучли хиралик ҳам дачик узатган акснур объекига айланиб, гўёки ифлосланишни бериб юбориши мумкин. Аммо, унинг учун қалин туман ходисалари бўлиши керак.
Фарғона вилоятидаги 110 кВ кучланишли "Л-Чархий-2" ва "Л-Чилмаҳрам" электр узатиш тармоқларида носозликлар кузатилиб, Фарғона вилоятининг 5 та туманидаги 6000 га яқин истеъмолчи хонадонларида электр узилишлари кузатилмоқда.
Uzb_Meteo
🕗 20.00 Наманган халқаро аэропортида кўриниш масофаси 10-30 метргача кучли чекланган қалин туман ҳодисалари кузатилмоқда. Аэропортда 1 суткадан узоқ вақт давомида қалин туман тарқалиб кетгани йўқ.
"Наманган" халқаро аэропортида кўриниш масофаси яхшилангани учун парвозларни қабул қилиш ва жўнатиш билан боғлиқ чекловлар олинди.

110 кВ ли "Л-Чилмаҳрам" юқори куланишли электр тармоғида ўтган йили 22-декабрда хам носозлик рўй берган эди.
Ердан қарийиб 3 баробар катта ва бизнинг сайёрадан 124 ёруғлик йили узоқдаги К2-18b қизил карлик экзосайёраси.

Замонавий James Webb телескопи К2-18b да катта ҳажмда океан мавжудлиги билан боғлиқ тиниқ тасвирларни узатди.
Термиз, Нукус ва Тошкентда декабрь ойида кузатилган суткалик минимал ҳаво ҳарорати қийматлари.

График маълумотлари Ўзгидрометнинг ҳамма фойдаланиши учун очиқ бўлган платформасидан олинган.

Графикда кўриб турганингиздек, жорий мавсум совуқ ҳаво оқими жанубий вилоятларга деярли таъсири этмаган. Масалан, Термизда ўтган 20 кунликда суткалик минимум ҳарорат бирор бир кунда ҳатто нол даражадан пасаймаганини кўриш мумкин.

Нукус таянч кузатув пунктида эса тунги ҳароратларнинг кескин пасайиб кетганини кўриш мумкин. Тошкентда 12-14 декабрь кунларигина ҳарорат минимумлари -10 даража совуқдан пастга шўнғиган.

Умуман олганда, пойтахтда ўтган 20 кунликда ҳароратнинг нол даражадан пасайиши 8 кун кузатилиб, унинг тўрт кунида минимал ҳароратлар нол даражадан бироз пасайган холос.

Энергетика вазири юқорида Тошкент учун -20 даража совуқлик билан боғлиқ янглиш маълумотларни тақдим этган. Тошкентда минимал ҳаво ҳарорати 13 декабрь куни бир оз муддат -15,9 даража совуққа тушган.

Айтмоқчи, ўтмиш, яъни ўтган асрда пойтахтда декабрда ой давомида деярли хар куни тунги минимумлар нол даражадан паст минисли ҳарорат фонида ўтган. Деярли ҳар куни тонгда ахоли сув сирти музлаганига гувоҳ бўлган.

Ҳозир мана бу графикда кўриб турганингиздек, иқлим ўзгариши бизга ундай манзараларни бермаяпти? Ўртоқ, энергетиклар, яна нимани кутяпсизлар? Харорат хўв декабрь бошида, метан заправкалар барқарор ишчи холатда бўлган моментга ўтиб бўлди.
Орол денгизининг қуриган тубида экилган саксовуллар космосдан ҳам кўрина бошламоқда.
Uzb_Meteo
Орол денгизининг қуриган тубида экилган саксовуллар космосдан ҳам кўрина бошламоқда.
Бу каби яшиллаштириш эффекти сифатида айтиш мумкинки, 2018 йилдан сўнг Орол бўйида кучли чанг бўронлари хавфи кескин камайиб кетди.

Нафақат чанг (қум) бўрон частоталари, балки келаётган нам ҳаво оқимларидан Орол бўйи атрофида ёғин жадаллиги бошқа минтақаларга нисбатан ортган. Бу нафақат ҳаво айланмалари (циркуляцияси) ҳаракатидаги ўзгаришлар балки ер сиртидаги фитомассанинг ўзгариши билан боғлиқ бўлиши хам мумкин.

Мазкур лойиҳа республика бўйлаб кенг миқёсда давом эттирилиши минтақа учун жуда ҳам зарур.
"Наманган" халқаро аэропортида яна кўриниш масофаси кескин чекланиб, парвозлар тақвими учун чекловлар ўрнатилди.
Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +17°С га етиши мумкин.

Ёғингарчилик кутилмайди. Жойларга туман тушиши, баъзи ҳудудларда шамол кучайиши мумкин.

Ўзгидромет
🕚 11.00

Фактик об-ҳаво

Қарши, Навоий, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +14 даражадан юқори илиқ кузатилмоқда.

Наманган ва Андижон шаҳарларида эса қалин туман ҳисобига нол даража илиқлик кузатилмоқда.

Ўзгидромет
Туман эффекти.

Наманган вилояти баланд тоғликлари туман тушган текислик ҳудудларидан нақд 9 даража иссиқ кузатилмоқда.

Ўзгидромет
25 декабрь шимолда, 26 декабрь республиканинг бошқа вилоятларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. 💧💦❄️

Ғарбдан нам ҳаво оқимларининг кириб келиши ҳудудларда кескин совуқликни келтириб чиқармайди. Аммо, ҳарорат ҳозирги кунлардан бироз пасайиши бор гап.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, бу оқим шимолда тунда ҳароратнинг нол даражагача (кеча ҳам деярли шундай бўлди), бошқа ҳудудларда +3 даражагача пасайишига олиб келиши прогноз қилинмоқда.

Ёғинлар тоғли ҳудудларда ёмғир-қор, текисликларда эса асосан ёмғир кўринишида бўлиши маълум қилинмоқда.
Тоғ қиялигидаги "Л-524" юқори кучланишли электр узатиш тармоғидаги носозликлар тўлиқ бартараф этилиб, соат 12.40 дан бошлаб водий вилоятларида электр энергия етказиб беришдаги вақтинчалик қисқа муддатли чекловлар олинди.
🕑 14.00

Самарқанд вилоятининг "Пайариқ" туманида соат 14.00 ҳолатига ҳаво харорати қарийиб +20°С га етди.☀️

Пайариқ МС
Самарқанд шаҳри ва туманида 16000 га яқин истеъмолчиларда электр тармоқларида узилишлар кузатилмоқда.

Соат 12.00 дан 110 кВ "Л-Ғарбий 1,2" юқори кучланишли электр тармоғида носозлик юз бериб, Самарқанд шахри ва туманида электр узилишлари кузатилмоқда.