Google zilziladan 1-2 daqiqa oldin barchani ogohlantirgan.
Bugungi kunda O‘zbekistondagi Android smartfon foydalanuvchilari birinchi marta kuchli zilzila paytida zilzila haqida ogohlantirish oldilar.
Google birinchi kuchli silkinishdan so‘ng O‘zbekiston aholisiga zilzila paytida harakatlanish bo‘yicha tavsiyalar ham jo‘natgan.
@uzb_meteo

Афғонистонда содир бўлган кучли зилзила икки плитанинг ўзаро бирлашган нуқтасига яқин ҳудудда содир бўлди.
Ўзбекистонда сейсмик қўзғалиш кўп жиҳатдан Ҳиндистон ва Евроосиё плиталарининг ўзаро таъсирига боғлиқ. Мазкур плиталарнинг сейсмик туташуви Афғонистонда жойлашган бўлиб, у ерда чуқур фокусли зилзилалар (130 кмдан чуқурликда) тез-тез учрайди. Ўзбекистонда мазкур сейсмик фаолликнинг акс садолари етиб келади. Соат 21:47 да кузатилган зилзила ҳам шулар жумласидан.
Эпимарказида 6.6 магнитудали зилзиланинг 220 км чуқурликда бўлиши ва ортидан афтершоклар кузатилмаслиги унинг анчагина чуқурликда рўй бергани билан тушунтирилади. Бундай жараёнда зилзила ортидан қисқа вақтда яна қайта кучли зилзиланинг бўлиш эҳтимоли жуда паст (йўқ ҳисоби).

Эпимарказида 5 магнитудадан юқори зилзилалар кучли зилзила таснифига киритила бошланади.
6 магнитудадан юқори зилзилалар юқори балларни бера бошлайди.
22 март соат 00:02 да Афғонистонда 4 магнитудали зилзила содир бўлган. Унинг кучи Ўзбекистонда сезилмаган.
Табиийки, бу кучли зилзила эмас. Сейсмопрогностик мониторинг маркази телеграм каналини кузатсангиз, Тожикистон ва Афғонистонда деярди ҳар куни 4 магнитудали зилзилалар ҳақидаги хабарларга кўзингиз тушади.

Афғонистонда рўй берган зилзилада камида 9 та покистонлик ҳалок бўлган.
Эпимарказида 6.6 магнитудали зилзила Покистон, Афғонистон ва Тожикистон мамлакатлари чегарасига яқин ҳудудда кузатилган.
Покистон фавқулодда вазиятлар хизмати вакилига кўра, зилзила кучидан Покистоннинг шимоли-ғарбий вилояти Хайбер Пантунхвада 9 киши ҳалок бўлган. 100 дан ортиқ кишилар шифохоналарга ётқизилган.
Зилзила Ҳиндикуш тоғ тизмаларида кўчкиларни келтириб чиқарган. Кўчкилар тоғ йўлларига тушиб транспорт ҳаракатини чеклаб қўйган.

Афғонистондаги кучли зилзила силкиниш эпимарказига жуда яқин Тожикистоннинг тоғли Бадахшон автоном вилояти бино-иншоотларига зарар етказган.
Тожик томон ҳозирча зилзила оқибатлари ва у келтириб чиқарган талофатларни очиқламади.

Бугун жойларда ҳаво ҳарорати +25 даражагача юқори кўтарилади. 🌤
Ёғингарчилик кутилмайди. Чўл ва шимолда бироз кучли шамоллар эсади.
@uzb_meteo
Ёғингарчилик кутилмайди. Чўл ва шимолда бироз кучли шамоллар эсади.
Ўзгидромет
@uzb_meteo
Андроидларда зилзиладан эрта огоҳлантириш тизими қандай ишлайди.
Бу тизим дунё бўйлаб 2 миллиарддан ортиқ андроид телефонлари ичида жойлашган акселерометр ёрдамида доимий тебраниш частоталарини ўлчаб туради.
Агар маълум бир ҳудудда кўпчилик телефонларнинг акселерометридан олинган юқори тебраниш маълумотлари бир хил бўлса, тизим кучли зилзила хавфини "илғаб олади" ва автомат равишда шу яқин атрофдаги телефонларга огоҳлантириш хабари жўнатади.
Албатта, тизимнинг ишлаш тезлиги зилзила вибрацион тўлқин тезлигидан юқори ва қарабсизки, биз реал содир бўлган зилзилани ўзимизга унинг акс садоси етиб келишидан бироз олдинроқ билиб оламиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда ҳам кўп рекордларни янгилаб юборган ноодатий "Фредди" тропик циклони.
"Фредди" дунёда энг кўп вақт давом этган циклон бўлишига қарамай, у камида 4-5 марта кучли категорияга айланиши учун ноодатий энергия ола олди.
Мазкур тропик циклон 15 март куни сўнган.

Республиканинг баъзи вилоятларида мевали дарахтларда айни гуллаш даврида асалариларнинг фаол эмаслиги ҳақида кўп ёздик.
Гуллар чангланишининг асосан уч тури бор, шамол орқали, асаларилар (ва бошқа ҳашоротлар) ҳамда сунъий чанглатиш усуллари. Чангланишнинг ижобий амалга ошиши гулларнинг мева тугиши, кейинроқ ҳосилга киришига олиб келади.
Водий вилоятлари ва Тошкент вилоятида асалариларнинг камайиб кетиш сабаблари ҳозирча аниқ эмас.
Ижтимоий тармоқларда тажрибали боғбонлар кичик аҳоли хонадонларидаги мевали дарахтлар гулини сунъий чанглатиш усули билан чанглатиш зарурлигини таъкидламоқда. Вақт кам...
Фарғона водий вилоятлари ҳамда Тошкент вилоятида мевали дарахтлар гулида чангланиш ва уларда мева (масалан, бодом ва ўрик) тугиш ҳолати қандай? Ўз фикрларингизни шарҳларда қолдиринг.

Яшиллилик сабаб пойтахт ҳавосида ифлосланиш камайди.
Доим таъкидлаганимдек, бизнинг шароитда атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтиришда яшиллилик бу хал қилувчи асосий ечимдир.
Жорий йил 12 мартдан сўнг Тошкент вилояти атрофида жуда ҳам кўп ёғин ортидан бирданига яйловлар яшиллиликка тез бурканди. Ҳатто, сўнги пайтлар пойтахт ғарбидаги қўшни Қозоғистон ерлари ҳам табиат томонидан яхшигина яшил рангга "бўялди".
Тошкент ва қўшни Қозоғистондаги Туркистон вилоятларидаги (суғориладиган майдонларидан ташқари) яшил ҳудудлар мана 10 кундирки, пойтахт ҳавоси таркибида ифлос моддалар тўпланишига олиб келмаяпти. Албатта бу вақтинча...
Ҳудудлардан кўтарилмаётган чанг заррачалари маҳаллий шамоллар сабаб пойтахтда тўпланмаяпти. Ўзгидромет стационар постлари ҳам сутка давомида шаҳар ҳавоси тоза эканини кўрсатяпти. Бўлмасам, шаҳар кўчаларида ўша транспорт ҳарактланяпти ва ўша завод фабрикалар ишлаб турибди.
Мен шаҳар ҳавосини ифлослантирувчи асосий омил табиий ҳолатдаги ифлосланишми ёки антропоген ифлосланиш омилими, шу ҳақида гапиряпман. Албатта, антропоген ифлосланиш инсон саломатлигига хавфли ва унинг оз бўлсада улуши ҳам етарли муаммоларни келтиради. Аммо, биз аввал аниқлаштириб олишимиз лозим: "Пойтахт ҳавоси нимани ҳисобига ифлосланмоқда?". Ва пировардида келгуси қадамлар ҳам шу аснода ташланиши керак.
NASA сунъий йўлдошлари тасвирларида ҳам ўтган ва жорий йилдаги Тошкент вилояти унинг атрофидаги яшиллилик билан боғлиқ фарқни кўриш мумкин.

Telegram
Эркин Абдулахатов
2022-2023 йиллар март ойи бошида Тошкент вилоятидаги яшиллилик фарқлари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган тумани жанубида катта масштабда тупроқ кўчкиси юз берди.
Республика фавқулодда вaзиятлар хизматига кўра, кўчкининг умумий ҳажми тахминан 1 млн метр кубга тенг.
Тупроқ кўчкиси 18 хонадонга хавф туғдириб турибди. Кўчки ва аҳоли яшаш хонадонлари орасидаги масофа 300 метр. Аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.

Ўзбекистонда Тошкент вақти билан соат 01:07 да зилзила кузатилди
Тожикистонда эпимарказида 6 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида 4-5 балл куч билан сезилди. Тошкентда зилзила кучи 5 балга тенг деб баҳоланди.

Тожикистон шимолида 6 магнитудали зилзила бу сафар ҳам афтершокларсиз кузатилди.
Сейсмопрогностик мониторинг марказига кўра, зилзила ўчоғи 15 км чуқурликда рўй берган.

Голланд сейсмологи Франк Ҳугербитс шу кунларда келгуси зилзилалар бизнинг сейсмологик фаол ҳудудларда бўлишини прогноз қилмаганди.
Астрономик усуллар ёрдамида сейсмопрогнозлар ишлаб чиқувчи голланд сейсмолиги дунё бўйича кузатилиши мумкин бўлган кучли зилзилалар 21 март куни янги ой чиқишидан сўнг бошланишини маълум қилган. Унинг прогнозларида 7 ва ундан юқори магнитудали кучли зилзилалар бўлиши айтилмаган.
21-24 март кунлари Ернинг Африка ёриғи, Эрон ва Ироқ, Бангладеш ҳамда Ўрта Ер денгизи атрофида кузатилиши мумкин бўлган 6 магнитудали зилзила қуёш системасида Меркурий, Юпитер ҳамда Қуёшнинг геометрик жойлашуви асосида рўй беради, дейилади. Аммо мазкур позиция Ерда 7 магнитудадан юқори кучли зилзилаларни "чақирмайди".

Афтершок.
Соат 01.36 да биринчи зилзила кузатилган эпимарказда кичикроқ магнитудага эга силкиниш (афтершок) рўй берди.
Зилзила ўчоғида магнитуда 3.9 га тенг бўлди. Унинг кучи Ўзбекистонда сезилмади.

Тошкентда сўнги кучли зилзила 2008 йилда кузатилган.
Тошкентда сўнги 150 йилда 10 га яқин кучли зилзилалар қайд этилган.1866 йил, 1868 йил, 1886 йил, 1924 йил, 1959 йил, 1966 йил, 1980 йил ва 2008 йил зилзилалари. Мазкур зилзила эпимарказлари пойтахт ва унинг атрофида кузатилган. Бу зилзилаларда турли даражада талофатлар бўлган.
Наманган, Чотқол ва Ўратепа зилзилалари ҳам пойтахт биноларига турлича талофатлар келтирган.
Тошкентда сўнги энг кучли зилзила 2008 йил 22 августда кузатилган. Ўшанда зилзила кучи 6-7 балга тенг деб баҳоланган. Эпимарказида магнитудаси 4.7 га тенг зилзила пойтахтга яқин ҳудудда рўй берган. Зилзила ўчоғидан тик юқорига зарба пойтахтда номустаҳкам биноларга зарар етказган.
Баъзан пойтахт ва унга туташ зоналарда "транзит" зилзилалар ҳам кузатилади. Баъзи ҳолларда уларнинг тезлиги ортиб, шаҳар анча кучли силкиниш майдонига айланади. Кеча ва бугун кечаси содир бўлган зилзилалар ҳам шулар жумласидан. Умуман олганда, пойтахтда бу икки 5 баллик зилзилалар кучли зилзилалар тоифасига кирмайди.
Зилзила эпимаркази Ўзбекистондан анча узоқда бўлгани ва биринчи кучли зилзила кучи 6 магнитуда атрофида экани инобатга олинса, мазкур жараён саросима ва ваҳимага тушадиган эмас.
Албатта, менимча масъуллар бугун Ўзбекистон ва унинг атрофидаги ҳозирги сейсмовазият тўғрисида аҳолига ҳисобот ва тушунтиришлар бериб ўтиши керак.

Франк Ҳугербитс 1.5 ой олдин келгусида кучли 7.5 магнитудали кучли зилзила Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг бирида бўлишини прогноз қилган экан.
Прогнозда кучли зилзилани бўлиш аниқ муддати келтирилмаган.