Ўзбекистон ҳавонинг ифлосланиши бўйича йиллик рейтингда дунё мамлакатлари орасида 33.5 мкг/ м3 натижа билан 20 ўринни эгаллади.
Бунда PM2.5нинг йиллик концентрацияси меъёрлардан 6.7 марта юқорилигини кўрсатмоқда (ЖССТ томонидан белгиланган меъёр 5 мкг/ m3). Ўзбекистоннинг рейтиндаги ўрни Тошкент шаҳридаги кузатув станцияси маълумотлари асосида шакллантирилган.
Ўрта Осиёда фақат Тожикистон биздан юқори ўринда турибди. Қозоқистоннинг 5 шаҳри ЖССТ томонидан белгиланган меърлардан паст даражада.
Ҳавоси энг тоза давлатлар Австралия, Янги Зеландия, Гренада, Финландия, Эстония ва Исландия мамлакатларидир.
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларнинг (АҚШ, Буюк Британия, Швейцария ва ҳок) рейтингнинг қуйи поғонларини эгаллашининг сабаби ушбу давлатларда атроф-муҳитни муҳофаза қилишда илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда инженерияни кенг жалб қилиниши ҳамда техник тартибга солиш ҳужжатларининг ўрни юқорилигидадир.
@uzb_meteo

Яшил бурчак
@uzb_meteo
26 март кунига қадар республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. 🌤
23-24 март кунлари тоғларда бироз ёмғир ёғиб ўтиши мумкин. Ҳаво ҳарорати жануб ва воҳа вилоятларида +28 даражагача кўтарилади.

Ўзгидромет
@uzb_meteo
1950, 1980, 2020 йилда туғулган ёш таркиби умри давомида турли иқлимий даврлар қуршовида яшайди.
2020 йилдан сўнг туғулган ёш авлод бу ёғига иссиқ ҳароратлар юқори бўлган даврларда умргузаролик қилишади.
Албатта, маълум иссиқлик стреслари ва унинг ортидан рўй берадиган ўзгаришларга улар аста мослашиб боради.

Қуёшни тўсиб қўйган булут.
Самолёт қолдириб кетаёган из ҳам булут аслида.
Наврўз байрами учун байрамона ҳаво бўляпти.
Наврўзи олам муборак ҳаммага!
Фотограф: Ибодова Нодира
Тошкент шаҳри.

Uzb_Meteo
20 март куни Тошкент шаҳрининг ярмида ёғин келтирган булутлар Миробод тумани 83-мактаб ҳовлисидаги дарахтга яшин тушиши билан мактаб бино иншоотига зарар келтиргани айтилмоқда. @uzb_meteo
Тошкент шаҳар ФВБ га кўра, 20 март куни пойтахтнинг Миробод тумани 83-мактаб ҳовлисига яшин тушган.
Яшин ҳодисаси мактаб биноси дераза ва эшик ойналари ҳамда ташқи фасад қисмларига зарар етказган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда эпимарказида 6.6 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида 5-6 балл кузатилди.
Тошкентда зилзила кучи 5 балгача сезилди.
Ҳозирча зилзиладан сўнг афтершоклар қайд этилмади.

Доимий сейсмик фаол ҳудуд Афғонистонда кучли зилзила содир бўлди.
Эпимарказ 220 км чуқурликда. Ҳозирча зилзиладан сўнг қайта афтершоклар рўй бермади.
Сейсмология институти ходимлари аҳолини тинчлантитиш учун маълумот бериши керак.

Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида кузатилган зилзила республика ҳудудларидаги бино иншоотларига зарар етказмаган.
Аҳолидан саросимага тушмасликлари ва ваҳима қилмасликлари сўралади.
ФВВ
@uzb_meteo
Аҳолидан саросимага тушмасликлари ва ваҳима қилмасликлари сўралади.
ФВВ
@uzb_meteo
Google zilziladan 1-2 daqiqa oldin barchani ogohlantirgan.
Bugungi kunda O‘zbekistondagi Android smartfon foydalanuvchilari birinchi marta kuchli zilzila paytida zilzila haqida ogohlantirish oldilar.
Google birinchi kuchli silkinishdan so‘ng O‘zbekiston aholisiga zilzila paytida harakatlanish bo‘yicha tavsiyalar ham jo‘natgan.

Афғонистонда содир бўлган кучли зилзила икки плитанинг ўзаро бирлашган нуқтасига яқин ҳудудда содир бўлди.
Ўзбекистонда сейсмик қўзғалиш кўп жиҳатдан Ҳиндистон ва Евроосиё плиталарининг ўзаро таъсирига боғлиқ. Мазкур плиталарнинг сейсмик туташуви Афғонистонда жойлашган бўлиб, у ерда чуқур фокусли зилзилалар (130 кмдан чуқурликда) тез-тез учрайди. Ўзбекистонда мазкур сейсмик фаолликнинг акс садолари етиб келади. Соат 21:47 да кузатилган зилзила ҳам шулар жумласидан.
Эпимарказида 6.6 магнитудали зилзиланинг 220 км чуқурликда бўлиши ва ортидан афтершоклар кузатилмаслиги унинг анчагина чуқурликда рўй бергани билан тушунтирилади. Бундай жараёнда зилзила ортидан қисқа вақтда яна қайта кучли зилзиланинг бўлиш эҳтимоли жуда паст (йўқ ҳисоби).

Эпимарказида 5 магнитудадан юқори зилзилалар кучли зилзила таснифига киритила бошланади.
6 магнитудадан юқори зилзилалар юқори балларни бера бошлайди.
22 март соат 00:02 да Афғонистонда 4 магнитудали зилзила содир бўлган. Унинг кучи Ўзбекистонда сезилмаган.
Табиийки, бу кучли зилзила эмас. Сейсмопрогностик мониторинг маркази телеграм каналини кузатсангиз, Тожикистон ва Афғонистонда деярди ҳар куни 4 магнитудали зилзилалар ҳақидаги хабарларга кўзингиз тушади.

Афғонистонда рўй берган зилзилада камида 9 та покистонлик ҳалок бўлган.
Эпимарказида 6.6 магнитудали зилзила Покистон, Афғонистон ва Тожикистон мамлакатлари чегарасига яқин ҳудудда кузатилган.
Покистон фавқулодда вазиятлар хизмати вакилига кўра, зилзила кучидан Покистоннинг шимоли-ғарбий вилояти Хайбер Пантунхвада 9 киши ҳалок бўлган. 100 дан ортиқ кишилар шифохоналарга ётқизилган.
Зилзила Ҳиндикуш тоғ тизмаларида кўчкиларни келтириб чиқарган. Кўчкилар тоғ йўлларига тушиб транспорт ҳаракатини чеклаб қўйган.

Афғонистондаги кучли зилзила силкиниш эпимарказига жуда яқин Тожикистоннинг тоғли Бадахшон автоном вилояти бино-иншоотларига зарар етказган.
Тожик томон ҳозирча зилзила оқибатлари ва у келтириб чиқарган талофатларни очиқламади.

Бугун жойларда ҳаво ҳарорати +25 даражагача юқори кўтарилади. 🌤
Ёғингарчилик кутилмайди. Чўл ва шимолда бироз кучли шамоллар эсади.
@uzb_meteo
Ёғингарчилик кутилмайди. Чўл ва шимолда бироз кучли шамоллар эсади.
Ўзгидромет
@uzb_meteo
Андроидларда зилзиладан эрта огоҳлантириш тизими қандай ишлайди.
Бу тизим дунё бўйлаб 2 миллиарддан ортиқ андроид телефонлари ичида жойлашган акселерометр ёрдамида доимий тебраниш частоталарини ўлчаб туради.
Агар маълум бир ҳудудда кўпчилик телефонларнинг акселерометридан олинган юқори тебраниш маълумотлари бир хил бўлса, тизим кучли зилзила хавфини "илғаб олади" ва автомат равишда шу яқин атрофдаги телефонларга огоҳлантириш хабари жўнатади.
Албатта, тизимнинг ишлаш тезлиги зилзила вибрацион тўлқин тезлигидан юқори ва қарабсизки, биз реал содир бўлган зилзилани ўзимизга унинг акс садоси етиб келишидан бироз олдинроқ билиб оламиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда ҳам кўп рекордларни янгилаб юборган ноодатий "Фредди" тропик циклони.
"Фредди" дунёда энг кўп вақт давом этган циклон бўлишига қарамай, у камида 4-5 марта кучли категорияга айланиши учун ноодатий энергия ола олди.
Мазкур тропик циклон 15 март куни сўнган.

Республиканинг баъзи вилоятларида мевали дарахтларда айни гуллаш даврида асалариларнинг фаол эмаслиги ҳақида кўп ёздик.
Гуллар чангланишининг асосан уч тури бор, шамол орқали, асаларилар (ва бошқа ҳашоротлар) ҳамда сунъий чанглатиш усуллари. Чангланишнинг ижобий амалга ошиши гулларнинг мева тугиши, кейинроқ ҳосилга киришига олиб келади.
Водий вилоятлари ва Тошкент вилоятида асалариларнинг камайиб кетиш сабаблари ҳозирча аниқ эмас.
Ижтимоий тармоқларда тажрибали боғбонлар кичик аҳоли хонадонларидаги мевали дарахтлар гулини сунъий чанглатиш усули билан чанглатиш зарурлигини таъкидламоқда. Вақт кам...
Фарғона водий вилоятлари ҳамда Тошкент вилоятида мевали дарахтлар гулида чангланиш ва уларда мева (масалан, бодом ва ўрик) тугиш ҳолати қандай? Ўз фикрларингизни шарҳларда қолдиринг.

Яшиллилик сабаб пойтахт ҳавосида ифлосланиш камайди.
Доим таъкидлаганимдек, бизнинг шароитда атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтиришда яшиллилик бу хал қилувчи асосий ечимдир.
Жорий йил 12 мартдан сўнг Тошкент вилояти атрофида жуда ҳам кўп ёғин ортидан бирданига яйловлар яшиллиликка тез бурканди. Ҳатто, сўнги пайтлар пойтахт ғарбидаги қўшни Қозоғистон ерлари ҳам табиат томонидан яхшигина яшил рангга "бўялди".
Тошкент ва қўшни Қозоғистондаги Туркистон вилоятларидаги (суғориладиган майдонларидан ташқари) яшил ҳудудлар мана 10 кундирки, пойтахт ҳавоси таркибида ифлос моддалар тўпланишига олиб келмаяпти. Албатта бу вақтинча...
Ҳудудлардан кўтарилмаётган чанг заррачалари маҳаллий шамоллар сабаб пойтахтда тўпланмаяпти. Ўзгидромет стационар постлари ҳам сутка давомида шаҳар ҳавоси тоза эканини кўрсатяпти. Бўлмасам, шаҳар кўчаларида ўша транспорт ҳарактланяпти ва ўша завод фабрикалар ишлаб турибди.
Мен шаҳар ҳавосини ифлослантирувчи асосий омил табиий ҳолатдаги ифлосланишми ёки антропоген ифлосланиш омилими, шу ҳақида гапиряпман. Албатта, антропоген ифлосланиш инсон саломатлигига хавфли ва унинг оз бўлсада улуши ҳам етарли муаммоларни келтиради. Аммо, биз аввал аниқлаштириб олишимиз лозим: "Пойтахт ҳавоси нимани ҳисобига ифлосланмоқда?". Ва пировардида келгуси қадамлар ҳам шу аснода ташланиши керак.
NASA сунъий йўлдошлари тасвирларида ҳам ўтган ва жорий йилдаги Тошкент вилояти унинг атрофидаги яшиллилик билан боғлиқ фарқни кўриш мумкин.

Telegram
Эркин Абдулахатов
2022-2023 йиллар март ойи бошида Тошкент вилоятидаги яшиллилик фарқлари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган тумани жанубида катта масштабда тупроқ кўчкиси юз берди.
Республика фавқулодда вaзиятлар хизматига кўра, кўчкининг умумий ҳажми тахминан 1 млн метр кубга тенг.
Тупроқ кўчкиси 18 хонадонга хавф туғдириб турибди. Кўчки ва аҳоли яшаш хонадонлари орасидаги масофа 300 метр. Аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.