Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.52K photos
2.6K videos
39 files
8.14K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
21 февраль куни иссиқ бўлган.

Кеча Самарқандда ўртача суткали ҳаво ҳарорати шу кун учун хос ўртача иқлимий меъёрдан 6 даража, Тошкентда 8 даража, Нукусда 10 даража юқори бўлган.

Рақамлардан кўриш мумкинки, баъзи нуқталарда мавсум учун хос бўлмаган аномал иссиқ ҳарорат кузатилган. Аммо, бу иссиқлик тўлқини давомли 5 кун бир хил қийматларга эга бўлмагани учун унга аномал иссиқ таърифи берилмайди.

Нукус ва Тошкент шаҳрида кунлик максимум ҳарорат +20 даражадан юқори кузатилган.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Тошкент вақти билан соат 12:56 да Туркиянинг Малатья ҳудудида 4.4 магнитудали ер силкиниши кузатилди.

Бу кучли бўлмаган силкиниш, аммо унинг эпицентири Ердан унча чуқур бўлмаса ва баланд бино иншоотларига эга шаҳар инфраструктурасига яқин жойда кузатилса, хавфлилик даражаси ортади.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда зилзилалардан сўнг ҳосил бўлган ер ёриқлари.

@uzb_meteo
Биооламни келажак учун сақлаб қолиш усули.

Судан, Уганда, Янги Зеландия, Германия ва Ливан ўсимлик урғларининг генетика банкларини табиий офатлар, урушлар ва бошқа ҳар қандай офатлардан ҳимоя қилиш учун Жаҳон заҳира омборига топширишди.

Бу бутун дунё экологлари учун муҳим воқеадир, чунки Жаҳон заҳира омбори эшиклари ташқи дунё таъсирини чеклаш мақсадида йилига бир неча марта очилади.

Бугунги кунда,  Жаҳон заҳира омбори бутун дунёдан 89 уруғлик банкларидан 6000 га яқин ўсимлик турларидан 1,1 миллион уруғ намуналарини сақлайди.


Яшил бурчак.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чақмоқ ва момақалдироқ ҳодисаларини кузатишни ҳуш кўрувчи фанатиклар.

@uzb_meteo
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига қарши мувофиқлашган миллий кураш йўқ.

Европа Иттифоқининг ASK дастури иқлим ўзгаришининг Ўзбекистон аграр секторига таъсирини таҳлил қилган. Лойиҳа раҳбари Адриан Нилнинг gazeta.uz га маълум қилишича, мамлакат қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига қарши мувофиқлашган миллий кураш мавжуд эмас. Шу боис соҳада қилинаётган ишлар натижаси сезиларли эмас.

Мақолани ўқий туриб, лойиҳа раҳбари билан бўлган суҳбат матнини тўртта қисмга бўлиб ёзиб чиқиш мумкин экан. Қишлоқ хўжалик секторида амалга оширилган ижобий ва салбий ҳолатлар, прогнозлар ва келгуси давр учун таклифлар.

Лойиҳанинг эксперт гуруҳи республиканинг учта ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Фарғона водий вилоятлари) илмий тадқиқот ишларини олиб борган. AquaCrop, SPHY ва WEAP моделларидан фойдаланиб, 2059 йилга қадар 4 та сценарий — ўрта, иссиқ-қуруқ, илиқ-нам ва қуруқ иқлим ўзгариши таъсирларининг мазкур ҳудудлардаги асосий экинлар, боғдорчилик, чорвачилик ва қишлоқ хўжалигини суғориш сувларига таъсири прогнозларини ишлаб чиққан.

Салбий ҳолатлар

мамлакат қишлоқ хўжалигида собиқ Совет Иттифоқидан мерос қолган марказий режалаштириш сиёсати муайян даражада мавжуд.

давлат фермерга маслаҳат ва кўмак бериши зарур, буйруқ ва кўрсатма эмас.

аграр секторида 2011 йили жаҳон банки томонидан ўтказилган иқлим ўзгариши оқибатларига оид охирги халқаро тадқиқот хулосалари нима учундир кейинги сиёсий ҳаракатларга сабаб бўлмаган, қандай бўлса, шундайлигича қоғозда қолиб кетган.

озиқ-овқат хавфсизсизлик масалаларига масъул қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги вазирликлари ҳамда ўсимликлар карантини ва ҳимояси тузилмалари қишлоқ хўжалиги секторидаги амалга оширилаётган инновацион усуллари биргаликда узвий бир бирини тўлдирмайди. Уларни бирлаштириб турувчи мувофиқлаштирувчи тузилма мавжуд эмас.

Ижобий ҳолатлар:

битта экинга асосланган деҳқончиликдан аста-секин диверсификацияга ўтиляпти.

жуда кам сонли фермерлар иқлим ўзгаришлари билан ҳисоблашиб, томчилатиб, ёмғилатиб сув иқтисод қилувчи технологиялар ҳамда секторда илмий тадқиқот натижалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш босқичига ўтган.

Прогнозлар:

уч тадқиқот объектида 2050 йилга келиб, ҳарорат 1 дан 2,5 даражагача ошиши, ёғингарчилик +/-20 фоиз ўзгариши ва ойлик суғориш учун сув 20−35 фоизга камайишини;

иқлим ўзгаришидан келиб чиқадиган инсон фаолияти ва экотизимларни баҳолаш орқали картошканинг ҳосилдорлиги 50 фоизгача пасайишини;

пахта, буғдой, олма, картошка ва помидор экинлари ҳосилдорлиги Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда иссиқ-қуруқ сценарий бўйича 12−50 фоизгача камайишини;

Фарғона вилоятида иссиқ ва қуруқ сценарий бўйича ҳудудларида кузги буғдойнинг 15-35 %, илиқ-нам сценарий бўйича экинлар ва минтақалар комбинацияси ҳосилнинг 10 фоизга пасайишини;

яйлов ва беда ҳосилдорлиги кўп ҳолларда юқори бўлиши, айниқса, беда ҳосили иқлимга чидамли экани, Қашқадарёдаги лалми яйловлар ҳосилдорлиги иссиқ-қуруқ сценарийда ҳам 50 фоиздан ошишини;

2059 йилга бориб Ўзбекистонда сой ирмоқлар қисқариши ёки йўқолиб кетишини кўрсатади.

Таклифлар:

иқлим ўзгариши бўйича таҳлилларга асосланган тадқиқотлар тез-тез ўтказилиши, ҳукумат эса ўз сиёсат дастурлари, чора-тадбирларини шу тадқиқот хулосаларига асослаган ҳолда ишлаб чиқиши;

фермер ва деҳқонлар иқлим ўзгаришига қарши чора кўришдан олдин, ердан фойдаланиш ҳуқуқини амалда ҳис қилиши, ўзи хоҳлаганидек ишлаши;

нима қилишни, қаерга боришни ва кимдан маслаҳат сўрашни билмаган деҳқонга юқоридан илмий тадқиқот ишлари хулосасига зид кўрсатма эмас, илмга асосланган маслаҳат берилиши;

аграр секторда иқлим ўзгариши бўйича доимий ишлайдиган мувофиқлаштирувчи тузилма тузилиши керак.

@uzb_meteo
Тошкентда ер қимирлади...

Сейсмопрогностик мониторинг марказ маълумотига кўра, Тошкент вақти билан соат 05:37 да эпицентри Тошкент шаҳридан 435 км жануби шарқ Тожикистонда 5.8 магнитудали зилзила кузатилган.

Тошкентда унинг кучи 3-4 балл, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарёда 3-4 балл,
Водий вилоятларида 4 балл қайд этилди.

@uzb_meteo
Тожикистонда бугун Тошкент вақти билан соат 05:37, 05:55, 06:06 ҳамда 06:35 да тўртта 4 магнитудадан юқори зилзилалар кузатилди.

Соат 05:43 да қайд этилган зилзила эпицентирида зилзила кучи 5.8 магнитудага тенг бўлиб, зилзила кучи Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида ҳам сезилган.

Хусусан, унинг кучи Фарғона водий вилоятларида 4 балл, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида 3-4 балл деб баҳоланган.

@uzb_meteo
Тожикистон тоғликларида яна иккита афтершок кузатилди.

Тошкент вақти билан соат 07:07 ва 07:18 да Тожикистонда 4.2 ва 4.5 магнитудали афтершок (зилзиладан сўнг қайта силкиниш) содир бўлди.

Уларнинг кучи, Ўзбекистонда кучли сезилмади.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистоннинг тоғли Бадахшонидаги 6 та 4 магнитудан юқори зилзилалар Панж дарё ҳавзасидаги Сарез кўлига жуда яқин ҳудудда кузатилди.

Хабарингиз бор, Панж дарёсининг Бартанг ирмоғи дарасига 1911 йилнинг баҳорида тоғ кўчиб тушиб, дарадаги дарёни "бўғиб" қўйиш ҳисобига, Сарез кўли вужудга келган. Ҳозиргача кўлнинг табиий тўғони хавфли саналиб, унда ёриқлар пайдо бўлган деган гаплар ҳам юради.

Ҳозирги зилзилалардан бирининг (соат 06.06) ўчоғи айнан Сарез кўли олдида қайд этилган. Тўғри, Сарез кўли ҳосил бўлганидан сўнг ҳозиргидан кучли зилзилаларнинг кўпи ва ундан кучлиларига "гувоҳ" бўлган. Аммо, зилзила ва афтершоклардан сўнг тожик томон тўғон ҳолати ҳақида маълумот бериб ўтса ёмон бўлмасди.

@uzb_meteo
Бугун жойларда ҳаво ҳарорати +22 даражагача, жануб вилоятларида +24 даражагача кўтарилади.

Ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет.

@uzb_meteo
Forwarded from Yashil burchak
Бугунги кунга қадар иқлим ўзгариши муаммоси бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш учун ўтказилган энг йирик сўров натижалари эълон қилинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан дунё аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил этувчи 50 та давлатда 1,2 миллион киши орасида сўров ўтказилган. Асосий натижа: респондентларнинг деярли учдан икки қисми глобал исишни сайёра келажагига таҳдид солувчи фавқулодда ҳолат сифатида қабул қилади.

Иқлим ўзгаришини хавф деб тан олганларнинг 60 фоизи ҳукуматлар ўртача ҳарорат кўтарилишининг олдини олиш учун зудлик билан барча саъй-ҳаракатларини амалга ошириши керак, деб ҳисоблайди. 20% муросага ва босқичма-босқич ислоҳотларга тайёр, қолган 10% эса аллақачон кўрилган чоралар етарли деб ҳисоблашади. Тадқиқотчилар биринчи марта катта миқдордаги ўсмирларнинг (14 ёшдан 18 ёшгача) фикрини таҳлил қилишга муваффақ бўлишди. Иқлим инқирози ёшларни бошқа ёш гуруҳлардаги қараганда кўпроқ ташвишлантирмоқда.

https://www.undp.org/publications/peoples-climate-vote
Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 11.50 да 4.5 магнитуда кучга эга яна бир зилзила кузатилди.

Мазкур зилзиланинг юқоридаги 6 та зилзиладан фарқи зилзила эпицентири чуқурлиги ер бетига анча яқинда кузатилгани. 10 км чуқурлик..

Сейсмопрогностик мониторинг марказ ушбу зилзила кучи Ўзбекистонда деярли сезилмаганини маълум қилган.

@uzb_meteo
25 февраль куни республиканинг кўплаб вилоятларида ёмғир-қор ёғади. 💧💦❄️

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 25 февраль шимолда ёғингарчилилик кутилмайди. Сурхондарё вилоятида ёмғир, қолган вилоятларда аввалига ёмғир, кейинроқ қорга айланиб кетиш билан боғлиқ ёғин ҳодисалари кутилади. Тоғларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

26-27 февраль кунлари эса республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет ва унинг ''COSMO_CA'' миллий оператив прогностик модели 25 февраль куни 12 соатликда ёғиши кутилаётган ёғингарчилик карта маълумотлари.

@uzb_meteo
24-25 февраль кунлари республиканинг кўплаб вилоятларида беқарор ҳаво бўлиши кутилмоқда.

24 февраль
куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 25 февраль куни бошқа вилоятларда ёғингарчилик (ёмғир-қор) бўлиши, баъзи ҳудудларда 15-20 м/с тезликда шамол эсиши кутилмоқда.

25-26 февраль кунлари жойларда ҳаво ҳарорати қисқа муддатга пасаяди. Бу кунлари шимолда -10 даражагача совуқ, бошқа ҳудудларда -5 даража совуққа пасаяди.

@uzb_meteo
Сейсмология институти олимлари ўзбекистонликларнинг кучли зилзила билан боғлиқ қўрқуви асоссиз эканлигини таъкидлади.

gazeta.uz Фанлар академияси Сейсмология институти олим ва мутахасислари билан зилзилалар тўғрисида суҳбат қурган. Суҳбат матнини қисқароқ форматда ёзиб чиқишга ҳаракат қилдим.

Зилзила ва уни ўлчаш ҳақида

Роман Ибрагимов:
Ер ярим суюқ мантия устида «сузувчи» литосфера плиталари билан қопланган. Ушбу плиталарнинг ҳаракати қаттиқ босимни келтириб чиқаради. Ушбу босим бир-бирига тегиб турган жинслар чидамлилигининг энг юқори даражасидан ошиб кетганда, плиталар силжийди. Бу вақтда сейсмик тўлқинлар шаклида энергия юзага чиқади. Ер юзасида бу зилзила бўлиб сезилади. Замонавий литосфера 8 та катта ва кўплаб майда плиталардан иборат. Ўзбекистон Ҳиндистон ва Арабистон плиталари билан ўзаро алоқадор Евроосиё плитасида жойлашган. Ўзбекистонда ҳар куни кичик силкинишлар бўлиб туради, буни аҳоли сезмайди. Умуман олганда, бир йилда ўртача бир марта 5-6 баллик зилзила кузатилади.

Қахарбай Абдуллабеков: Ўзбекстонда 50 га яқин сейсмик кузатув станциялари мавжуд, улар глобал сейсмик станция тармоғига уланган. Зилзила пайтида унинг ўчоғидан ажралиб чиққан энергия Рихтер шкаласи бўйича 1 дан 9,5 гача бўлган магнитудаларда ўлчанади. Бу балл эмас. Зилзиланинг баллардаги кучи Ер юзасидаги силкинишнинг интенсивлилиги билан баҳоланади. Зилзиланинг интенсивлилиги фақат эпимарказнинг катталиги ва чуқурлигига боғлиқ эмас. Тупроқ тури, ҳолати ва ҳудуднинг геологик хусисияти ҳам зилзила интенсивлилигига таъсир қилади.

Зилзилани прогноз қилиш усуллари.

Мутахасислар прогнозларнинг уч турини санаб ўтишади: узоқ муддатли (ўнлаб йилларга мўлжалланган), ўрта муддатли (бир неча ойдан икки ёки уч йилгача) ва қисқа муддатли (бир неча соатдан бир ойгача).

Узоқ муддатли прогнозлар GPS ва геодезия маълумотлари ёрдамида аниқланадиган ер юзасининг сейсмик режими ва деформацияси ҳақидаги маълумотлар асосида тузилади. Ўрта ва қисқа муддатли прогнозларда Ернинг магнит майдони ва ерости сувларининг газ-кимёвий таркиби таҳлил қилинади. Бироқ, ҳозирда прогнозларнинг 100 % аниқликда тўғри чиқадиган усули йўқ.

Бу уч турдаги прогнозлар ичида ўзини оқлаш даражаси юқориси узоқ муддатлиларидир. Қисқа муддатли прогнозларнинг жуда камдан кам ҳолатдагилари ўзини оқлайди. Ўзбекистонда 1978 йилги Олой зилзиласи, 1982 ва 1984 йиллардаги Чимён ва Поп зилзилалари муваффақиятли прогноз қилинган.

Мутахасисларга кўра, зилзилаларни аниқроқ прогноз тизимини ташкил қилиш учун қамров майдонида 1000 лаб кузатув станциялари бўлиши, у станция орасидаги оралиқ масофа 30 км ни ташкил қилиши лозим. Мутахасислар ҳайвонларнинг ноодатий ҳатти ҳаракатлари ҳам яқинлашиб келаётган зилзилага ишора бўлишини айтишган. Аммо, фақат уларга таяниш нотўғри услуб ҳам ҳисобланади.

Роман Ибрагимов: Зилзила аломатлари кузатилган, аммо зилзила содир бўлмаган ҳолатлар ҳам кўп бўлган. Ёки аксинча, зилзила содир бўлади, бироқ ундан олдин аниқ хабар берувчи ҳеч қандай аломатлар бўлмайди.

Қахарбай Абдуллабеков: Туркия ва Ўзбекистон турли сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган. Туркияда сейсмиклик Арабистон, Африка ва Евроосиё плиталари ҳаракатига боғлиқ, Ўзбекистонда сейсмик қўзғалиш кўп жиҳатдан Ҳиндистон ва Евроосиё плиталарининг ўзаро таъсирига боғлиқ. Мазкур плиталарнинг сейсмик туташуви Афғонистонда жойлашган бўлиб, у ерда чуқур фокусли зилзилалар (130 км чуқурликда) тез-тез учрайди. Ўзбекистонда мазкур сейсмик фаолликнинг акс садоларигина етиб келади.

@uzb_meteo
Тошкент вақти билан соат 16:24 да Тожикистонда 5 магнитуда кучга эга яна бир зилзила содир бўлди.

Унинг кучи Фарғона ва Андижон вилоятларида 2 баллгача сезилди.

@uzb_meteo
"Уйқудаги аждарҳо" номи билан машҳур Сарез кўли ҳақидаги тўлиқроқ маълумотлар бу ерда: 👉https://daryo.uz/2019/01/22/nega-sarez-koli-birdaniga-4-mamlakatga-xavf-tugdirmoqda/

Ўқишни тавсия қиламан.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сарез кўли дамбасида вазият барқарор.

Ижтимоий тармоқдаги Uncha-Muncha телеграм канали хабарига кўра, зилзиладан сўнг Сарез кўли дамбасида вазият барқарор.

Кўл атрофида чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмоқда.

Афтидан видео олинган мазкур жой Сарез кўли дамбаси яқинидаги Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси кузатув станция ҳудуди ҳисобланади.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун шимолда ёмғир-қор, Навоий-Бухоро вилоятларида бироз ёмғир, бошқа вилоятларда (водий вилоятларидан ташқари) кечга томон енгил ёмғир ёғиб ўтиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати шимолда +5, бошқа жойларда +20 даражагача кўтарилади.

Ўзгидромет

@uzb_meteo