UzA | Tezkor xabarlar
30.7K subscribers
8.95K photos
953 videos
33 files
1.49K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
#ТАЙИНЛОВ

Фарход Исамович Мирзаев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Зафар Шахатамович Тухтаев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди

Тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:   
@uzauz
Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди

Қозоғистон парламенти бугун ратификация қилган келишувга кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди. Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди.

Худди шу тартиб қозоғистонликлар учун ҳам амал қилади.

Каналга уланиш:   
@uzauz
ЎЗБEКИСТОНДА КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИ 11 ФОИЗГА ҚИСҚАРДИ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражаси таҳлил қилинди.

Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайди.

Мамлакатимизда ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга камбағаллик қисқарган. 2022 йил натижаларида камбағаллик даражаси 14 фоизни ташкил этган. Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текширилди.

Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилди: Сирдарё (19,5% дан 13,8% гача), Андижон (17,4% дан 11,9% гача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9% дан 13,7% гача) сезиларли даражада қисқарган.Минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5% дан 7,9% гача) ва Бухоро (11.9% дан 11,8% гача), Қашқадарё (12,7% дан 11,5% гача) вилоятларида аниқланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Суд раиси 2 000 доллар билан қўлга тушди

Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш.С. 2 000 доллар олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Олий суд Пленумининг мажлисида Ш.С.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома кўриб чиқилиб, розилик берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Айрим нафақа миқдорлари оширилди

Президент Фармони (ПФ-24-сон, 31.01.2024 й) билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

Фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан қуйидаги нафақалар миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди:

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм);

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

Мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
"Ўзбекнефтгаз" раис ўринбосари: Аи-80 бензиндан бутунлай воз кечиш йўналишида 3 йилдан буён иш олиб борилмоқда

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси ўринбосари Одил Темировнинг фикрича, Аи-80 маркали бензиндан бутунлай воз кечиш йўналишида 3 йилдан буён иш олиб бориляпти. Ҳозирда Хитой компанияси билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бошланган.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, 1 йилда ишлатиладиган Аи-80 бензиндан воз кечилса, бу республика миқёсида 17 минг тонна углерод оксиди эмиссиялари камайишига олиб келади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Пойтахтнинг экологик салоҳиятини ошириш мақсадида тўлиқ электробусларга ўтилади

Транспорт вазирлиги, департамент бошлиғи, Руслан Рўзиметовнинг билдиришича, 2024 йил охиригача мамлакатимизга 1200 та янги автобус олиб келинади, шундан 1000 таси вилоят/ҳудудларга, 200 та электробус эса Тошкент шаҳрига ажратилиши режалаштирилган. Пойтахтнинг экологик салоҳиятини ошириш мақсадида келгусида тўлиқ электробусларга ўтилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Кеча Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Жуалин тумани, Нурликент қишлоғи яқинидаги «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» автомобиль йўлининг 567 километрида йўлда 26 та автотранспорт воситалари ўртасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Вазият Бош консуллик назорати остида. Бош консуллик ходимлари йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга етиб борган.

Каналга уланиш
@uzauz
⚡️Нодавлат таълим ташкилотлари учун янги имкониятлар

“Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-49-сон, 31.01.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан:

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш
@uzauz
⚡️Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади Қонун имзоланди

“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланди.

Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади.

Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

Каналга уланиш
@uzauz
Pedagogning maqomi to’g’risida.pdf
5.7 MB
“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тўлиқ матни

Каналга уланиш
@uzauz
Жорий йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва рақамли форумда иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Каналга уланиш:   
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ 3 та вилоят — Сирдарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини сотаётганларни қўлга олди

Каналга уланиш
@uzauz
Сирдарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи, 1990 й.т. хусусий тадбиркор маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуриб, фойдаланиши учун ажратилган 88 сотих ер майдонининг 26 сотихини ва унга туташ бўлган, туман ўрмон хўжалиги захирасидаги 20 сотих ер майдонини ҳам гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, харидорга 46.500 АҚШ долларига сотиш ҳамда кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ховос туманида кузатилган ҳолатда эса 1982 й.т. шахс деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга тегишли 52 гектар суғориладиган ер майдонини ҳокимият тизимида ишловчи танишлари орқали, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 312 млн. сўм талаб қилади.
Аммо, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро ҳокимлик захирасида бўлган 36 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилган 25 минг АҚШ долларидан 10.600 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи, 1972 й.т. шахс ва Давлат кадастрлар палатасининг Шаҳрисабз туман филиали ходими ўзаро тил бириктириб, Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 13 сотих ва турар жой сифатида фойдаланиб келинаётган 12 сотих – жами 25 сотих давлат захирасидаги ер майдонини архитектор танишлари орқали нотурар жой тоифасига ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 300 млн. сўм талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депаратменти ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, чироқчилик фуқаро 10 минг АҚШ доллари, Давлат кадастрлар палатасининг Шаҳрисабз туман филиали ходими эса 800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш
@uzauz
Олмаота шаҳрида жорий йилнинг 2 февраль куни ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган “Digital Almaty 2024: Х индустрияси” форуми бўлиб ўтди.

Ишчи ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси вакиллари ушбу форумда иштирок этди.

Форумда, шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси М.Мишустин, Беларусь Республикаси Бош вазири Р.Головченко, Қозоғистон Республикаси Бош вазири А.Смаилов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари А.Касималиев қатнашди.

Ўзбекистон томони сунъий интеллект соҳасида технологиялар ва билим алмашиш учун минтақавий эксперт платформасини яратишни таклиф этди.

Каналга уланиш:   
@uzauz