UzA | Tezkor xabarlar
30.3K subscribers
9.13K photos
980 videos
33 files
1.51K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботларни талаб қилиш бекор қилинди.

Президент қарори билан 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.

2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.

Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;
2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.

Каналга уланиш: 
@uzauz
#TAYINLOV

Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 21-сон қарори билан Сардор Мухтарович Ниязов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Тошкент шаҳрида яширин нарколабораторияни аниқлади

2 нафар шахс логистика фаолияти билан шуғулланиш ниқоби остида Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланишган.

Кўздан кечириш жараёнида хонадонда жами 56 та ўрамда 26 кг.га яқин “Мефедрон” гиёҳвандлик воситаси, синтетик наркотик тайёрлашда фойдаланиладиган 400 кг.дан ортиқ суюқлик ва кукун кўринишидаги кимёвий моддалар ҳамда хом-ашёлар, зарур асбоб-ускуналар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тадбир давомида олинган наркотик моддалар тахминан 80 минг “доза”ни ташкил қилиши ва қора бозордаги қиймати 900 минг АҚШ долларига тенглиги, шунингдек, нарколабораторияда сақланаётган 400 кг.дан ортиқ кимёвий моддалар ва хом-ашёлар ёрдамида 50 кг.га яқин “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ишлаб чиқариш мумкинлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
ИИВ вазир ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич
Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати тузилди

Бунда ҳудуддаги таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит йўналишларида 27 та сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Ушбу рўйхатга аҳоли сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган 30 та шаҳар киритилган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Бугун соат 06:50 ларда Хоразм вилоятидаги “Урганч” халқаро аэропортга келиб қўнди.

Россия Федерациясининг Пенза вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида вафот этганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Жароҳатланган яна 1 нафар фуқаро Пенза шаҳридаги касалхонада, даволаниш ишлари якунига етгандан сўнг Ўзбекистон Республикасига қайтарилади. Ҳозирги вақтда касалхонага жойлаштирилган фуқаро шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Божхоначилар Тошкент халқаро аэропортида 1,8 млрд сўмлик олмосларни олиб киришга уринган шахсларни тўхтатиб қолишди

Каналга уланиш: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик йўллади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Наманганда 80 млн. Россия рублини Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда катта миқдордаги хорижий валюталарни ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Хусусан, Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн. 994 минг 900 Россия рубли борлиги маълум бўлган. Ушбу шахс пулларни чегарадан ўтказиб бериши эвазига 300 АҚШ доллари олиши керак бўлган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда 55 нафар ўзбекистонлик совуқда қолиши мумкин эди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтувчи “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 965-километрида “Тошкент-Қозон” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобуси техник носозлик сабаб тўхтаб қолган, дея хабар бермоқда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Маълумотларга кўра, автобусда 55 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Улар Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга эвакуация қилинган, тиббий ёрдамга эҳтиёж бўлмаган.

“Об-ҳаво шароити ёмон бўлганда ва йўлларда транспорт воситалари ҳаракатига чекловлар киритилганда об-ҳаво ўзгаришларини кузатиб бориш ва йўлга чиқмасликни қатъий тавсия қиламиз. Автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириб боринг”, дейилади Қозоғистон ФВВ тавсиясида.

Шунингдек, Ўзбекистонга ҳам совуқ ҳаво кириб келиб, ёғингарчилик бошланди. Зарурат бўлмаса, автотранспортингизни уйда қолдиринг.


Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги сайловлар ҳақида ўз муносабатини билдирди

Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

«Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Сўнгги йилларда геология соҳасига йилига 1 триллион сўмдан маблағ ажратилган

Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Берлиндаги Ўзбекистон кўргазмаси якунига етди

2023 йил 4 май кунидан Берлин шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли кўргазма ниҳоясига етди.

Каналга уланиш: 
@uzauz