UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.39K photos
1.01K videos
33 files
1.54K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти лавозимига сайланди

Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари сайлов йиғилишида Эрматов Равшан Сайфуддинович номзоди МОҚ биринчи вице-президентлигига бир овоздан маъқулланди ва сайланди.

Бунга қадар у Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (209-сон, 13.04.2021 йил) қабул қилинди.

Харажатларни қоплашни сўраб, имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги томонидан компенсация маблағлари Халқ банкининг ҳисобварағига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади. Компенсацияни Халқ банки филиалидан нақд ёки нақд пулсиз шаклда олиш мумкин.

5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича компенсациялар 2021 йил 1 майдан бошлаб тўланади, яна 13 та имтиҳон тизими бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан қопланишни бошлайди.

Халқаро имтиҳон тизимларининг рўйхати ва минимал балл (даража) миқдори юқоридаги иловада берилган.


Каналга уланиш:
@uzauz
Андижонда “Collegium Humanum” Варшава менежмент университетининг филиали ташкил этилди

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (211-сон, 14.04.2021 йил) қабул қилинди.

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Филиалда ўқитиш Варшава менежмент университети томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Филиалда таълим 2021/2022 ўқув йилидан бошланади ва дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:

👉 Молия ва бухгалтерия ҳисоби;
👉 Транспорт ва логистикада менежмент;
👉 Халқаро бизнес ва маркетинг;
👉 Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг;
👉 Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш;
👉 Ахборот-коммуникация технологиялари.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади, шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма берилади.

Филиалда таълим бериш учун 70 фоизгача малакали хорижий профессор-ўқитувчилар Польша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб қилинади.

Филиал ўз кампуси ташкил қилингунига қадар Андижон вилояти, Асака тумани, “Зарбдор” ҚФЙ, Эргашобод кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган Асака агротехнологиялар техникуми (собиқ Асака озиқ-овқат технологияси ва саноати коллежи) бино ва иншоотларининг бир қисмида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
Президент мактабларида овқатланиш аутсорсинг усулида ташкил этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (218-сонли, 14.04.2021 йил) билан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, овқатлантириш аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиладиган мактабларда:

👉 аутсорсинг шартлари асосида овқатлантиришни ташкил этиш учун аутсорсер томонидан фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар Давлат бюджетидан Агентликка ажратилган маблағлар доирасида қопланади;

👉 ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов “ноль” ставка бўйича белгиланади.

Агентлик Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда мактабларда ўқувчиларга берилаётган таомлар сифати устидан қатъий назорат ўрнатади.

Ўқувчилар ётоқхонаси мавжуд мактабларда беш маҳал, ётоқхонаси мавжуд бўлмаганларида икки маҳал овқатлантирилади.

Аутсорсер энг яхши таклифларни тақдим этган талабгорлар орасидан танлов комиссияси томонидан танлаб олинади. Комиссия танловда иштирок этувчи талабгорнинг мазкур соҳада етарли катта иш тажрибасига (мазкур соҳада камида 2 йиллик иш тажрибасига эга, умумий овқатланиш майдони мавжуд бўлган), тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига (техника, ишчилар сони ва уларнинг таркиби) эга бўлган талабгорларга устунлик беради.

Мактаб билан аутсорсер ўртасидаги шартнома бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга тузилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади

Бу ҳақда Махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш белгиланди. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилинади.

Айни Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

1 майдан бошлаб, концерт-томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказмаслик каби қатор чекловлар белгиланди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Йил охиригача Ўзбекистон ўз вакцинасини чиқариши мумкин

Бу ҳақда Махсус комиссия йиғилишида иштирок этаётган ЎзА мухбири хабар бермоқда. Шу кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 369 928 нафарга етган.

Апрель ойи охиригача яна бир миллион донадан зиёд вакцина олиб келиниши кутилаётгани айтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон олимлари ҳам вакцина ишлаб чиқариш бўйича жиддий изланиш олиб бораётгани қайд этилди.

«Насиб этса Ўзбекистон йил охиригача ўз вакцинасига эга бўлади», - деди Бош вазир.


Каналга уланиш:
@uzauz
Овқатланиш муассасаларида ўринлар ва автобусларда ўриндиқлар сони 50 фоизгача чекланади

Бу ҳақда Махсус комиссия йиғилишида иштирок этаётган ЎзА мухбири хабар бермоқда.

Қайд этилишича, энди барча умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, бироқ 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади.

Бундан ташқари, автобусларда ўриндиқларнинг сони 50 фоизгача чекланади. Ўз навбатида, автобуслар сони кўпайтирилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
Сапаров Илҳом Очилович Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинлангунга қадар у Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Халқ депутатлари Улуғнор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Аҳмаджонов Муҳаммадисломиддин Муҳаммадсобирович туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

У тайинловга қадар Улуғнор тумани прокурори вазифасида фаолият юритаётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Фарғона вилояти Фурқат тумани Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

У бунга қадар Фарғона вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибият мудири вазифасида фаолият юритаётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари рағбатлантирилади

Президентнинг тегишли фармонига биноан, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 (ўн икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

📝Фармоннинг тўлиқ матни


Каналга уланиш:
@uzauz
Президентнинг тегишли қарорига биноан, Тошкент шаҳрида 2021 йил 9 май соат 21.00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил қилинади. Ушбу байрам салютини ташкил қилишга Мудофаа вазирлиги масъул этиб белгиланди.

Шунингдек, қарорга биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида уларни республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилиши таъминланади ҳамда уларнинг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий билимларга эга ходимлар (шартнома асосида) бириктирилган ҳолда доимий равишда патронаж хизмати йўлга қўйилади.

📝 Қарорнинг тўлиқ матни


Каналга уланиш:
@uzauz
Президентнинг тегишли қарорига асосан, Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Жумладан:

👉 генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

👉 генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдашевич ички ишлар вазирининг ўринбосари – Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

👉 полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (226-сон, 21.04.2021 йил) билан, қуйидаги олий таълим муассасаларининг ректорлари лавозимидан озод этилди:

👉 Фарғона давлат университетининг ректори Мақсудов Равшан Ҳасанович;

👉 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректори Аҳмедов Султон Илясович;

👉 Қўқон давлат педагогика институтининг ректори Отажонов Мамиржон Юсупович.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ёшлар ишлари агентлиги ҳайъати аъзолари тасдиқланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (229-сон, 21.04.2021 йил) биноан, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгиланди.

Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли - Ёшлар ишлари агентлиги директори;
2. Ашуров Сарвар Ғаниевич - Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
3. Омонов Фарруҳ Фарходжонович - Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари;
4. Каттаханова Дилноза Собир қизи - Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари;
5. Дадахонов Дониёрбек Кахоржонович - Давлат ва хўжалик бошқарув органларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
6. Кучаров Баходир Абдусатторович - Ахборот-таҳлил ва ижро назорати бошқармаси бошлиғи;
7. Мўминов Абдулазиз Мажид ўғли - Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи;
8. Халиков Акмал Нутфуллоевич - Юридик бюро бошлиғи;
9. Лавозимига кўра - Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти директори.


Каналга уланиш:
@uzauz
Тадбиркорлар томонидан қоидабузарликларни аниқлаш учун камералар ўрнатиш тартиби белгиланди

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (№232, 21.04.2021 йил) қабул қилинди.

Унга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси ишлаб чиқилади ҳамда “E-IJRO AUKSION” платформаси орқали онлайн аукционга қўйилади.

Тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жой дислокацияси, мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.

Ўрнатиладиган жойларнинг бошланғич нархи 735.000 сўмдан 8.575.000 сўмгача белгиланди.

Тизим ўрнатилгач 10 кун давомида синов тариқасида ишлатилади ва бу даврда қайд этилган қоидабузарликлар бўйича жарима ундирилмайди.

Тадбиркорлик субъектларига тизим ишга туширилган кундан бошлаб 1 йил давомида қайд этилган қоидабузарликлардан ундирилган жарима суммасининг 50 фоизи, ишга туширилганидан 1 йил ўтгач эса 25 фоизи ўтказиб берилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (252-сон, 28.04.2021 йил) билан, Тошхўжаев Улуғбек Шуҳратович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг директори этиб тайинланди.

У.Тошхўжаев 2021 йил январь ойида Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод қилинган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (251-сон, 28.04.2021 йил) билан, Сиддиқов Акмал Абдуқаҳҳарович Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 3 декабрдаги Президент қарори билан, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz