UzA | Tezkor xabarlar
30.6K subscribers
8.99K photos
959 videos
33 files
1.49K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ҳисоб палатаси ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериб боради

“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–856, 17.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Тайинлов

Ражабов Қаҳрамон Раззоқович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Қ. Ражабов тайинловга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Навоий вилояти филиали бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 19 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 608,03 so‘m (+18,87);

1 Евро – 13 056,71 so‘m (+24,70);

1 Россия рубли – 128,20 so‘m (-0,19).

Каналга уланиш: 
@uzauz
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойиши билан АОКА Масс-медиа билан ишлаш ва уни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Гулрухсор Хатамова Президент Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси мудири лавозимига;

АОКА Ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Лолахон Жаббарова Президент Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси бош консультанти лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Тайинлов

Хайитова Раъно Зокировна Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Р. Хайитова тайинловга қадар Навоий шаҳар "Орзу" МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахсларни қўлга олмоқда
 
Каналга уланиш: 
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахсларни қўлга олмоқда   Каналга уланиш:  @uzauz
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилояти томон ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган Фарғона туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам судланган фуқаронинг қўл сумкасида 981 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
 
Қўқон шаҳрида яшовчи, 1971 й.т., муқаддам судланган фуқаро Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ушланиб, ундан 1 кг. 76 гр. “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, мазкур шахс тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиб, хуфия жойга яшириб кетилган ушбу ажал оғусини Тошкент шаҳрига олиб кетаётган бўлган.
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро 495 гр. “гашиш” моддасини 5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган мазкур наркотикнинг ҳақиқий эгаси – Фарғона туманида яшовчи, 1997 й.т. бошқа шахс эканлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Жигули” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида бўлган Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи, 1999 й.т., муқаддам судланган аёлнинг қўл сумкасида 305 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, автомашинада Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган фуқаро ҳам борлиги маълум бўлди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу 3 нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан келтирилган наркотик моддани Қўқон шаҳридан Наманган шаҳрига олиб кетаётганликлари аниқланди.
 
Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–857, 18.07.2023 й.) билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди

Шунга кўра, 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);

ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;

Ўзбекистонга олиб кириладиган, Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Тайинлов

Оллокулиев Зафар Баҳромович Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

З.Оллокулиев тайинловга қадар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Тайинлов

Хоразм вилояти маданият ва туризм бошқармасига бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирининг тегишли буйруғи билан Хўжаев Азамат Бахрамович
Хоразм вилояти маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

А.Хўжаев тайинловга қадар Хоразм вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 20 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 600,11 so‘m (-7,92);

1 Евро – 13 026,92 so‘m (-29,79);

1 Россия рубли – 126,70 so‘m (-1,50).

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг биринчи саммити доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.

Каналга уланиш: 
@uzauz