UzA | Tezkor xabarlar
30.4K subscribers
9.13K photos
979 videos
33 files
1.51K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️Германия банки Ўзбекистонга электропоездлар сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Германиянинг «KFV» тараққиёт банкнинг имтиёзли кредит линияси асосида электропоездлар ҳамда йўловчи вагонлари сотиб олади.

Берлинда бўлиб ўтаётган халқаро транспорт технологиялари кўргазмасида бу бўйича Ўзбекистон транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Германиянинг «KFV» тараққиёт банки ҳамда «Deutsche Bahn AG» компаниялари ўртасида тўрт томонлама меморандум имзоланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
❗️❗️ОБ-ҲАВО: Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

25-27 сентябрь кунлари Ўзбекистонга Волга бўйидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 26-27 сентябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

25-26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, 27 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, 26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 27 сентябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2500 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.

26 сентябрда шимолда, 27 сентябрда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечалари +10+13 гача, кундуз кунлари +22+25 гача пасаяди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Камерунни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Камерун термаси билан ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Ҳожимат Эркинов (25-дақиқа) ҳамда Остон Ўрунов (77-дақиқа) муаллифлик қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 26 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари +19,80 сўм кўтарилди — 11 030,13 сўм;

1 Евро курси -83,06 сўмга тушди — 10 768,72 сўм;

1 Россия рубли +5,21 сўмга кўтарилди — 188,79 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази:

Мусулмон кишининг ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди.
Бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳар қачонгидан кўра огоҳ ва ҳушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўҳронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноқонуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш тақиқланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Докторантура квоталари тасдиқланди

2023 йилда стажёр тадқиқотчилик, докторантура, таянч ҳамда мақсадли докторатурада давлат бюджети маблағлари ҳисобига таълим олувчиларнинг ОТМ ва илмий ташкилотлар кесимида тақсимоти

💾 ПДФ шаклида юклаб олиш

Эслатма: ҳужжатлар phd.mininnovation.uz платформаси орқали 15-октябрга қадар онлайн қабул қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Рашид Талипов Ўзбекистон миллий каратэ федерацияси раиси лавозимига сайланди

Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон каратэ WKF федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Бунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти масъул ходими бўлиб ишлаган Рашид Азатович Талипов номзоди Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раиси лавозимига делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️2022 йил 1 октябрдан Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

“Очиқ осмон” режими Самарқанд халқаро аэропортининг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловларнинг бекор қилинишини англатади.

Эндиликда хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар Самарқанд халқаро аэропортига авиақатновларни амалга ошира олади.

Транспорт вазирлиги бу ҳақда чет эл авиация маъмуриятларини хабардор қилди.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 14 сентябрь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга кўра, 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 26-27 сентябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

25-26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, 27 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, 26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 27 сентябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2500 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.

26 сентябрда шимолда, 27 сентябрда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечалари +10+13 гача, кундуз кунлари +22+25 гача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10+15, кундузи +22+27 бўлади.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди.

Уни «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров кутиб олди.

Ташриф давомида Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлисида иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Куз-қиш мавсумида дафтарларга киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилади

23 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [522-cон] қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

– Ўзбекистоннинг барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш;

– «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;

– олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларни ҳамда табиий офатлар туфайли йўллар талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ ва овулларга кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ҳамда 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлашга 1,99 трлн сўм ажратилади, 737 км иссиқлик тармоқлари, 1,8 минг км сув таъминоти тармоқларини профилактика ва таъмирлаш ҳамда 1,68 млн тонна кўмир захирасини яратиш режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz