UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.49K photos
1.03K videos
33 files
1.56K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️ТАҲЛИЛ: 200 000 сўмлик банкноталарнинг муомалага чиқарилиши долларлашув даражасининг камайишига хизмат қилиши мумкин

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари сўнгги ойларда нақд пулга талабнинг ошишига сабаб бўлаётган омилларни таҳлил қилди.

2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, муомаладаги нақд пулларнинг ҳажми 36,9 триллион сўмга етиб, 2017 йилнинг 1 июнь ҳолатидагига (13,2 трлн. сўм) нисбатан 2,8 баробар ошган.

Шундай бўлса-да, нақд пулларнинг кенг маънодаги пул массасидаги улуши камайиб бормоқда. Ушбу кўрсаткич 2017 йилнинг 1 июнида 31,2% ни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг 1 июнига келиб 23% гача камайди.

2017 йилдан бошлаб нақд пулга бўлган талаб мавсумий характерга эга бўлиб келмоқда. Апрель-май ойларидан бошлаб иқтисодий фаолликнинг ортиши (масалан, тўй ва шунга ўхшаш маросимлар сонининг кўпайиши, қурилиш ишларининг тезлашиши, ёзги пишиқчилик, дам олиш ва улар билан боғлиқ харажатларнинг ортиши) нақд пулга бўлган талабни оширади ва ушбу тенденция ноябрь ойларига қадар давом этади.

Ноябрдан март ойигача бўлган даврда муомаладаги нақд пул ҳажми сезиларли даражада камаяди. Апрель-ноябрь ойлари оралиғида чет элдан пул ўтказмаларининг кўпайиши билан аҳоли томонидан валюта сотуви ҳажми ҳам ошиб боради. Сўмнинг АҚШ долларига нисбатан қадри мустаҳкамланиши ёки барқарорлигини сақлаб туриши шароитида ушбу тенденция янада жадаллашади.

Жорий йилнинг 5 ойида пул ўтказмалари ҳажми 4,19 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу 2021 йилнинг мос давридагига (2,61 млрд АҚШ доллари) нисбатан 61% га (1,58 млрд АҚШ долларига) кўпдир.

Мазкур даврда банклар томонидан жисмоний шахслардан 4,32 миллиард АҚШ доллари миқдорида валюта сотиб олинди. Бу эса ўтган йилнинг мос давридагига (2,72 млрд АҚШ доллари) нисбатан 59% кўп дегани.

Катта ҳажмдаги олди-сотди операцияларини (уй-жой, машина олди-сотдиси) хорижий валютада (АҚШ доллари, евро) амалга оширилганда, ўз-ўзидан миллий валютага талаб камаяди.

Ички валюта бозорида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан қадри ошиши ортидан аҳолининг кўпчилиги валютадаги жамғармаларини миллий валютага ўтказишни афзал кўра бошлайди.

Валюта курси барқарорлиги сақланиб турган бир шароитда 2022 йилнинг 15 июлидан 200 000 сўмлик банкноталарнинг муомалага чиқарилиши катта ҳажмдаги нақд ҳисоб-китобларни осонлаштириб, долларлашув даражасининг янада камайишига хизмат қилиши мумкин.

Сўнгги 4 йилда тўлов тизимининг ривожлантирилиши натижасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми сезиларли даражада ошди. Муомаладаги банк карталари сони 1,7 баробарга (01.06.2018 йил ҳолатига кўра 17,7 млн донадан 01.06.2022 йил ҳолатига кўра 29,4 млн донага), ўрнатилган тўлов терминаллари сони 1,8 баробар (241 мингтадан 433,2 мингтага), ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 2,7 баробар (6,1 мингдан 16,7 минг)га кўпайди.

2022 йилнинг январь-май ойлари оралиғида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар ҳажми 58,2 триллион сўмга етди ва 2021 йилнинг мос давридагига (39,9 трлн сўм) нисбатан 1,5 баробар 2018 йилнинг январь-май ойларидагига (23 трлн. сўм) нисбатан 2,5 баробар ошди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DTM_TEST

Ўқишни хориждан кўчириши бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатлардаги (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.

Аризалар 15 июлдан 5 августгача my.dtm.uz сайтининг “O‘qishni ko‘chirish (xorijdan)” бўлими орқали қабул қилинади.

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини 1 августгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги рейтингини эълон қилди

Каналга уланиш:
@uzauz
Жорий йил 11 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" стадионида футбол бўйича U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасида Ўзбекистон – Ироқ ўйинини ёритишга борган "Sevimli" телеканали мухбири ва тасвирчиси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолати ўрганилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилди.

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилди.

Каналга уланиш:

@uzauz
⚡️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддатлари узайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 1-сон баёнига мувофиқ, 2022-2023-ўқув йили қабулида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддатлари узайтирилди.

Унга кўра, 2022-2023-ўқув йили қабулида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 2022 йил 27 июлга қадар (27 июль куни ҳам) давом этади.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 17 июлга қадар (17 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.


Каналга уланиш:
@uzauz
Қозоғистонда рўй берган йирик ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган

Қозоғистон Республикасининг Шецский туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан бирламчи маълумот

2022 йил 16 июль куни Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, бугун соат 3:21 да Қозоғистон Республикаси Шецский туманидан ўтган “Алмата-Екатринбург” автомобиль йўлининг 850 км.да ҳаракатланган, МAН юк машинаси ва “Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида микроавтобус ичида бўлган 17 нафар йўловчилардан 8 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 нафар йўловчилар турли даражада тан жарохати олиб, Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасига ётқизилган.

ЙТҲ оқибатида микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

ФВВ

Каналга уланиш:
@uzauz
Сардор Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ходжаев Жамшид Абдуҳакимович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди. Депутатлар мазкур номзодни кўриб чиқиб, маъқуллади.

Бунга қадар Жамшид Ходжаев Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
Қозоғистонда рўй берган йирик ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган Қозоғистон Республикасининг Шецский туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан бирламчи маълумот 2022 йил 16 июль куни Қозоғистон…
Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲдаги ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинди

Ҳалок бўлганларнинг шахсига тўлиқ аниқлик киритилгач, 8 нафар қурбон орасида 2 нафар ўзбекистонлик ҳам борлиги ҳақидаги бирламчи маълумот нотўғри экани маълум бўлди. Касалхонага ётқизилган 10 кишидан 5 нафари – ўзбекистонликлар, улардан бирига уйига жавоб берилган.

ФВВ

Каналга уланиш:
@uzauz
ОБ-ҲАВО: Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44-47 даражагача;

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42-45 даражагача;

Фарғона водийсида 41-43даражагача кўтарилади.

Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин.

Каналга уланиш:
@uzauz
РАСМИЙ: Мудофаа вазирлиги баёноти

Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинган, вазият барқарор.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз.

Манба

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзгидромет: ОБ-ҲАВО — +44 +45 даражага юқорилайди

Бугун, 18-июль куни шимол, чўл ва жануб ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимумлари +44 +45 даражага юқорилайди. Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#DXX_xabari

⚡️Бекободда 90 минг АҚШ долларини Тожикистонга ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган аёл ушланди

Бекободлик аёл Ш.М. 20 минг АҚШ долларини оёқ кийимлари ичига яширган ҳолда «Фарҳод» чегара божхона пости орқали Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган вақтида ДХХ томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётган вақтда эса у яна бир бор худди шундай ноқонуний ҳаракатни содир этди.

Бу сафар у эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда 70 минг АҚШ долларини айнан шу чегара божхона пости орқали қўшни давлатга олиб чиқишга уринганида қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу кўп миқдордаги хорижий валюта қимматликлари Тожикистон фуқаросига тегишли бўлиб, Ш.М. ўзининг куръерлик хизматига маълум бир миқдорда пул маблағи олиши керак бўлган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Қорақалпоғистон Республикасида рўй берган воқеалардан сўнг аҳволи ўта оғир бўлган, касалхонага даволанаётган яна 3 нафар фуқаро вафот этди.

©Бош прокуратура

Эслатиб ўтамиз, бунгача ушбу тартибсизликлар натижасида 18 нафар фуқаро вафот этгани маълум қилинган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида содир бўлган оммавий тартибсизликлар оқибатида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мол-мулклари, давлат ва ижтимоий инфратузилма объектларига 3 млрд. 147 млн. сўм зарар етказилган

Каналга уланиш:
@uzauz
Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора билан қўлга тушди

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин тумани ҳокимининг ўринбосарларидан бири ўз хизмат хонасида маҳаллий масъулияти чекланган жамият иш юритувчисидан 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу МЧЖни биржа савдолари орқали ун маҳсулотлари сотиб олишига тўсқинлик қилиш, имтиёзлар бермаслик ҳамда «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, агарда 500 АҚШ доллари берса, келгусида МЧЖга раҳнамолик қилишини билдирган ва ушбу мақсадда муқаддам 1 млн. сўм олган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Ипотека кредити бўйича мутасаддиларга топшириқ берди

Ипотека кредитлари бўйича 1 сентябрдан бошлаб:

аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш;

ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритишни топширилди.

Шунингдек, икки ҳафта муддатда субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Кадастри йўқ уйларга 3 карра миқдорда ер солиғи солиш вақтинча тўхтатиб турилади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Унда айтилишича, 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.

Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис махсус тузилган ишчи гуруҳи:

1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ОВОЗЛИ_ЧАТ

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 20 июль куни соат 10:30 да Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мутасаддилари билан “Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш” мавзусида ОВОЗЛИ ЧАТ ўтказилади.

Ушбу мавзу юзасидан саволларингиз бўлса (https://t.me/uza_uz/62375) қуйида қолдиринг.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube