UzA | Tezkor xabarlar
30.7K subscribers
8.94K photos
953 videos
33 files
1.49K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Бугун Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Ўктам Тўраев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Хўжақулов Абдусалом Пардаевич Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Президентнинг тегишли қарорига биноан, Абдиев Жаҳонгир Ибрагимович Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Давлат солиқ қўмитаси Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарорига (323-сон, 25.05.2021 йил) биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Комилов Музаффар Муротовичга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилди

Президентнинг тегишли фармони
(ПФ-6241, 04.06.2021 й) билан 2021 йилнинг
1 июлидан бошлаб
:

а) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилсин.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;

б) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилди;

в) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди;

г) боқувчисини йўқотганлик:

пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилди;

пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилсин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгиланди;

д) болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилди.


Каналга уланиш:
@uzauz
2 та ОТМга ректор тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (360-сон, 10.06.2021 йил) кўра:

Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович Фарғона давлат университети ректори этиб;

Ходжаева Дилноза Шавкатовна Қўқон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Тошкент метрополитенига янги раҳбар тайинланди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ягона акциядори қарори билан Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари – “Тошкент метрополитени” УК бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Р.Усмонов бунга қадар транспорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиалига ижрочи директор тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Қаҳрамон Танзилович Олимов Тошкент шаҳридаги А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори этиб тайинланди.

Каналга уланиш: @uzauz
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Ражабов Ваҳобжон Тўражонович халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида ишлаб келган.


Каналга уланиш:
@uzauz
Президентнинг тегишли қарорига биноан:

Каримов Комилжон Ҳамидович олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳакимов Раҳим Расулжонович олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Олимпия ўйинлари ғолиблари қанча мукофот олади?

2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги олимпия ва ХVI паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлашга оид Президент қарори имзоланди.

Қарорга кўра, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

🥇олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;

🥈кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;

🥉бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.

Ушбу харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қарорнинг тўлиқ матни:
http://uza.uz/posts/279529


Каналга уланиш:
@uzauz
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
http://uza.uz/posts/279695

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍
https://uza.uz/uz/posts/280674

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/uz/posts/280676

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилди

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинди.

Қарорга кўра:

👥 муайян таълим соҳаси учун ажратилган квота бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар Президент грантига даъвогар бўлади;

📚 Президент грантига даъвогар бўлган абитуриентлар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;

👉 Президент гранти совриндорлари биринчи курсда барча фанларни “аъло” баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан танлов асосида аниқланади;

ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси тайинланади ва тўланади;

🎓 ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олган талабалар бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.

Батафсил:
http://uza.uz/posts/282632


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️20 июль Қурбон Ҳайити байрами этиб белгиланди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори имзоланди. Унда айтилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг аввалги Фармонлари билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Тегишли ташкилотлар Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга оширади.

Қарорнинг тўлиқ матни:
http://uza.uz/posts/284375


Каналга уланиш:
@uzauz
Президентнинг тегишли қарорига кўра (ПҚ-5181, 12.07.2021й), Раҳимова Гулнора Ҳошимовна Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари - Давлат харидлари департаменти директори сифатида фаолият олиб бораётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилингани маълум қилинди.

❗️Қарорга асосан:

📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️РАСМАН: тест синовлари 5 августдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.

Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021-2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилади.

Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда

Бу ҳақда Президентнинг тегишли Фармони имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фармонга кўра:

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига
440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланди.


Каналга уланиш:
@uzauz
21 август - умумхалқ хайрия ҳашари

Ҳукумат тегишли фармойишига кўра, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.

Шунга кўра, 21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.


Каналга уланиш:
@uzauz