UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.48K photos
1.03K videos
33 files
1.55K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон ТИВига нота юборди

Шу кунларда қатор оммавий ахборот воситаларида Қозоғистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Элвира Азимовага таяниб, Қозоғистонда жорий йилнинг январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар хорижлик, жумладан, 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсда қолаётгани ҳақида маълумот тарқалди.

Ушбу хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди.

Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси, шунингдек, Олма-ота ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг жойлардаги вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Мусулмонлар идораси Саудия Арабистонига киритилмаган икки нафар ўзбекистонлик юзасидан маълумот берди

Жорий Умра мавсумида икки нафар ўзбекистонлик зиёратчи Мадина аэропортида Саудия Арабистони Чегара хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва уларда мамлакатга киришга тақиқ борлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур фуқаролар Қирғиз Республикасининг қалбаки паспорти билан 2019 йил Умра сафарига бориб келган. Саудия Арабистонидан чиқиш вақтида ушбу давлат қонунларини бузгани учун мамлакат чегара хавфсизлик хизмати томонидан уларга нисбатан Саудия Арабистонига кириш учун 10 йил муддатга тақиқ белгиланган. Шу боис, ушбу фуқаролар подшоҳликка киритилмади. Ҳозирда уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

«Шу ўринда, мўмин-мусулмонлардан Умра сафарини турли қинғир йўллар орқали, ноқонуний амалга оширмаслик ҳамда ҳар-хил кўнгилсизликларга дучор бўлмасликка чақирамиз», дейилади хабарда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Навоий вилоятида электрокар заводи қурилиши учун келишувга эришилди

Навоий вилояти экспортчилар уюшмаси вилоятда инвестициявий жозибадорликни ошириш, саноатлашган ҳудудда тадбиркорлик учун шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида АҚШ ва Кореядан инвесторлар таклиф этди.

Чунончи, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов америкалик инвестор Исаак Томас билан музокаралар давомида Навоийда электрокар заводи қурилиши учун келишувга эришди.

Шунингдек, кореялик инвесторлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинди. Шу асосда ҳудуднинг экспорт имкониятини оширишга йўналтирилган бир қатор мега лойиҳаларга старт берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Оролбўйининг флора ва фаунасини яхшилаш учун 5 йиллик миллий дастур ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди.

Қорақалпоғистон халқи ҳаёти, умуман, катта минтақадаги экология шу муаммога боғлиқ. Бир пайтлар денгиз ва унга туташ дарёлар, яйловлар одамларга ризқ улашган, иш, даромад манбаи бўлган. Лекин табиат қонунларига аралашиш, Амударё ва Сирдарё сувини тўсиш дунёдаги оғир экологик ҳалокатлардан бирини юзага келтирди. Минтақамизда чўлланиш ва шўрланиш даражаси кескин ортди. Ўсимлик ва ёввойи ҳайвонлар тури камайиб кетди.

Ўтган йилларда денгизнинг сув қуриган қисмида 1 миллион 524 минг гектар тўқайзор барпо этилиб, саксовул, қорабўроқ, қандим, черкез каби чўл ўсимликларидан қарийб 6 минг тонна уруғ экилган.

Жорий йилда 100 минг гектар майдонда “яшил қоплама” барпо қилиш режалаштирилган. Шунингдек, 100 гектар майдонда кўчатхона ташкил қилинмоқда.

Оролбўйининг флора ва фаунасини яхшилаш бўйича 5 йиллик миллий дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
⚡️Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақмаслигига рухсат берилди

Шунингдек, эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ижтимоий масофасини таъминлаш қийин бўлган жойларда:

— жамоат транспортида;
— йирик савдо дўконларида;
— таълим муассасаларида;
— давлат ва нодавлат идораларида;
— масжидлар, театр, кинотеатр, музей, санъат саройлари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва бошқа одамлар гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилди.

❗️Соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ходимларининг, улар коронавирус билан касалланганлар билан алоқада бўлишидан қатъи назар, ниқоб тақиши талаби сақлаб қолинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энди талабалар ҳам ўқиб, ҳам ишлашлари мумкин бўлади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг маълум қилишича, олий таълим даргоҳида таҳсил олаётган талабалар 2-курсдан бошлаб, таълим билан биргаликда ўз меҳнат фаолиятларини олиб боришлари мумкин бўлади.

Президентнинг таълим соҳасига оид йиғилишида олийгоҳ талабаларини меҳнат фаолияти билан таъминлаш топшириғи берилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди

Батафсил:
➡️ http://uza.uz/posts/349630
⚡️Россияга учган самолёт Наманган аэропортига мажбурий қайтмоқда

Ростов вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилиши муносабати билан, 2022 йил 24 февраль куни Наманган – Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтмоқда.

«Uzbekistan Airways» АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.

Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш:
@uzauz
Жиззах ва Фарғона вилоятларида одамларни ноқонуний йўл билан АҚШ ва Кореяга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ш. бошқа бир фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Туркия, Италия ёки Мексика давлатлари орқали айланма йўллар билан Америка Қўшма Штатлари ҳудудига олиб ўтиши ва ушбу давлатда ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.С. фуқаро Н.ни ишончига кириб, унинг 3 500 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 300 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонасининг мурожаати

Украинадаги вазият кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.

Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.

Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари паспорт маълумотларини Элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон манзилига юборишлари сўралади.

Украинада бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тинчлик сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилганда Элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Беруний туманида 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйди

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон фуқаролари учун хабар

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, Россиянинг Украинага яқин ҳудудларида жойлашган олий ўқув юртлари талабалари учун хавотирланишга сабаб ва асослар йўқлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси ҳамда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан яқин ва доимий алоқада бўлиб турибди.

Фуқароларимиз учун бирон бир хавф-хатар юзага келганда, тезкор равишда тегишли чоралар кўрилади.

Зарур ҳолларда фуқароларимиз қуйидаги алоқа рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси: +7 499 230-00-76, +7 499 230-00-32;

Ростов-Дондаги Бош консулхона: +7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35, +7 988 586-59-82.

Ташқи ишлар вазирлиги

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Раджапов Махсуд Эрмакович Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикасининг Киев шаҳридаги Элчихонасидан олинган маълумотга кўра, ҳозирда Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Шу билан бирга, фуқароларимиз рўйхати янада аниқлаштирилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги

Каналга уланиш:
@uzauz
Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида фуқаро ўзини поезд тагига ташлаб, воқеа жойида вафот этди

Кеча соат 21:00 да Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида фуқаро (эркак) ўзини поезд тагига ташлагани сабабли «Чилонзор» йўналишининг бир томонлама қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтатилган эди.

Бугун Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг аниқлик киритишича, ўзини поезд тагига ташлаб, воқеа жойида вафот этган шахс Сирдарё вилояти Сардоба туманида яшаган Э.Ш. (1984 йилда туғилган) бўлган.

Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Сурхондарёда фуқаро ўз отасининг ерини сотиб юбораётганда қўлга олинди

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Жарқўрғон тумани “Қумқишлоқ” маҳалласида яшовчи, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара постида инспектор бўлиб ишлаётган Қ.Р.ни ноқонуний равишда ер сотмоқчи бўлганида қўлга олди.

У ўз отаси М.С. номига расмийлаштирилган Жарқўрғон тумани “Қораёнтоқ” маҳалласи ҳудудидаги 8 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан текиндан ўзганинг анча миқдордаги пул маблағларига эга бўлиш мақсадида сотмоқчи бўлган.

Қ.Р. тадбирга жалб қилинган “Содиқ” исмли шахсдан ер учун 32 миллион 550 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади

Украинадаги элчихонамиз Украинадаги ватандошларимизни Польша орқали ватанга қайтаришни режалаштирмоқда.

Контакт учун диаспорамиз вакили Солиев Маъруфга мурожаат қилиш сўралган. Телефон: (+380 96 102 10 95)
⚡️”Права”ни алмаштиришда навбатлар сони ортиб кетгани сабабли Тошкент шаҳридаги ДХМларда "Сўнгги мижозгача" иш режими жорий этилди

Белгиланган муддатда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришга улгурмаган фуқаролар сони кўплиги сабабли Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар сони ортиб кетди. Улар орасида ҳудудлардан келаётганлар ҳам оз эмас. Фуқароларга ушбу давлат хизматини кўрсатишда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида:

Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Сергели, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод тумани Давлат хизматлари марказларида 2022 йилнинг 21 февраль кунидан бошлаб, "Сўнгги мижозгача" иш режими ташкил қилинди. Бунинг учун иш графиги меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилди.

Бунда, юқорида қайд этилган ДХМлар орқали ҳайдовчиларимиз душанбадан-жума кунига қадар эрталаб соат 9:00дан кечгача ҳамда шанба куни соат 09:00дан 13:00 га қадар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, эски "права"ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки бевосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Маълумот ўрнида, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилиши шарт:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Давлат хизматлари агентлиги

Каналга уланиш:
@uzauz