UzA | Tezkor xabarlar
30.7K subscribers
8.95K photos
953 videos
33 files
1.49K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ҳукуматнинг тегишли қарори (279-сон, 05.05.2021 йил) билан, Абдухолиқов Фирдавс Фридунович Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг бош директори этиб тайинланди ва шу муносабат билан “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг бош директори лавозимидан озод қилинди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (281-сон, 05.05.2021 йил) билан:

Бердимуратова Нодира Бахтиёровна Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг маслаҳатчиси этиб;

Бектурдиев Кадирбай Бекбосинович Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги аппаратининг бошқарувчиси этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Қорақалпоғистонда янги институт ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (275-сон, 04.05.2021 йил) билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилди.

Институтда таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади. Бунда, ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурлари Институт томонидан хорижий олий таълим муассасалари билан келишган ҳолда мустақил тасдиқланади.

2021 йил 15 июлга қадар Вьетнам аграр университети билан биргаликда шоличилик йўналишида қўшма факультет ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб дунёнинг Япония, Хитой, Россия, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган давлатларнинг шоличиликка ва қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришга ихтисослашган муассасаларида Институтнинг ёш истиқболли кадрлари ва илмий-педагогик ходимларини мақсадли равишда хорижда малакасини ошириш ва стажировкага юбориш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади.


Каналга уланиш:
@uzauz
Республика махсус комиссияси
АХБОРОТИ

Аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори билан тасдиқланган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур.

Бунда юқоридаги дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади.

Ушбу карантин чекловига риоя этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар, Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ #Ўзбекистон_Миллий_ахборот_агентлигидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Стратегияни белгилаш ва мониторинг бўлими бошлиғи;

— Ахборот хавфсизлиги ва АКТни жорий этиш бўлими бошлиғи;

— Медиа марказ бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 5 майдан 14 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
Ҳукуматнинг тегишли қарори (288-сон, 07.05.2021 йил), Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали ташкил этилиши белгиланди.

Шунингдек, ТАТУ Ахборот-ресурс марказида “Рақамли кутубхона” ташкил этилади.

Университет ҳузурида фаолият юритувчи техникумлар юқоридаги иловага мувофиқ ташкил этилади. Филиал ва Техникумларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Филиал ҳамда Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникуми биносини қуриш учун Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри “Nurafshon business city” ҳудудидан ер ажратилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Қарорнинг тўлиқ матни: http://uza.uz/posts/265908


Каналга уланиш:
@uzauz
Президентнинг тегишли Фармонига (ПФ-6224, 11.05.2021 йил) биноан, 2021 йил 10 майдан бошлаб 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – 2,5 миллион сўм этиб белгиланди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Бутун дунёдаги, шу жумладан Ўзбекистондаги барча мусулмон аҳлини Рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз.

Қалбингиздаги эзгу ниятларингиз ижобат бўлишига тилакдошмиз.

Ҳурмат билан,
ЎзА жамоаси.
Тожикистон делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни мамлакатимизга ташриф буюради.

Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг Матбуот хизмати


Каналга уланиш:
@uzauz
Самарқандда яна бир ОТМ ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан (307-сон, 18.05.2021 йил), Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди.

Шунингдек, қарорга кўра:

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;

келгуси йилларда Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор- ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминлайди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди
 
Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро мазкур туманнинг Салар шаҳарчаси ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини 1 млн. 10 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
 
Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи, муқаддам ҳокимият тизимида ишлаган икки нафар фуқаро тадбиркорга мазкур туман ҳудудида қўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 19 сотих ер майдонини ҳокимиятдаги мансабдор танишлари орқали олиб беришни айтиб, эвазига 38 минг АҚШ доллари талаб қилади ва фирибгар шахслар сўралган пулни олган вақтларида ушланди.
 
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш мажмуаси собиқ ходими, Термиз шаҳрида яшовчи аёл Бандихон туманида жойлашган ўзининг номидаги МЧЖ балансида бўлган 2 гектар суғориладиган ер майдонини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.
 
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида истиқомат қилувчи шахс 148 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали Янгиҳаёт тумани ҳудудидан 14 сотих ер майдонини тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб, олиб беришни ваъда қилади ва у 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у мазкур пул маблағини Янгиҳаёт тумани ҳокимлигининг масъул ходимига бериши кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахс ҳам 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
 
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Боёвут туман бўлимида мироб бўлиб ишловчи шахс ўз турмуш ўртоғининг номига савзавотчилик билан шуғулланиш учун ажратилган 5 гектар ер майдонини маҳаллий фуқаро номига ҳокимият идораларида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўрайди ва сўралган пулни олган вақтида ушланди.

Батафсил (+видео):
https://uza.uz/uz/posts/268371
 
ДХХ матбуот хизмати


Каналга уланиш:
@uzauz
Эргашев Иқболжон Одилжонович Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У бунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Президентнинг тегишли фармонига биноан, Шаазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ш.Миноваров айни пайтда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори лавозимини ҳам сақлаб қолган.


Каналга уланиш:
@uzauz
Бугун Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Ўктам Тўраев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Хўжақулов Абдусалом Пардаевич Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Президентнинг тегишли қарорига биноан, Абдиев Жаҳонгир Ибрагимович Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Давлат солиқ қўмитаси Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарорига (323-сон, 25.05.2021 йил) биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Комилов Музаффар Муротовичга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилди

Президентнинг тегишли фармони
(ПФ-6241, 04.06.2021 й) билан 2021 йилнинг
1 июлидан бошлаб
:

а) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилсин.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;

б) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилди;

в) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди;

г) боқувчисини йўқотганлик:

пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилди;

пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилсин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгиланди;

д) болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилди.


Каналга уланиш:
@uzauz
2 та ОТМга ректор тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (360-сон, 10.06.2021 йил) кўра:

Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович Фарғона давлат университети ректори этиб;

Ходжаева Дилноза Шавкатовна Қўқон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Тошкент метрополитенига янги раҳбар тайинланди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ягона акциядори қарори билан Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари – “Тошкент метрополитени” УК бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Р.Усмонов бунга қадар транспорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Каналга уланиш:
@uzauz
А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиалига ижрочи директор тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Қаҳрамон Танзилович Олимов Тошкент шаҳридаги А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори этиб тайинланди.

Каналга уланиш: @uzauz