UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.37K photos
1.01K videos
33 files
1.54K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY

⚡️Мол-мулк солиғи тўловлари оширилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ЎзАга маълум қилишича, 2024 йилнинг 1 январдан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда.

Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм).

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун” глобал мукофотини топшириш маросими 19 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Унда бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари Кувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Ғофуржон Джамалов
Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.

Анвар Отаходжаев Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Чортоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун шароитларни янада кенгайтириш, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент раислигида ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Жаҳонда рўй бераётган ўзгаришлар ҳисобига иқтисодиёт учун зарур бўлган хом ашё ва маҳсулотлар нархи, уларни етказиб бериш харажатлари беқарорлиги таъкидланди.

Маҳсулотларимиз нарх жиҳатдан рақобатбардош бўлишини истасак, энг аввало, ўзимиздаги хом ашёни чуқур қайта ишлаб, тайёр сифатли маҳсулотларни кўпайтиришимиз шарт ва зарур, деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш:
@uzauz
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизимини қайта кўриб чиқиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини Савдо-саноат палатасига ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекэкспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади

Ишлаб чиқариш, экспорт ва брендларга бериладиган грант, субсидия ва бошқа имтиёзлар палата орқали эгасига очиқ-ошкора ва шаффоф бериладиган тизим жорий қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Давлатимиз раҳбари ишлаб чиқариш ва экспортни ошириш бўйича янги имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Тўқимачилик саноатида кийим-кечак, уй текстили, меҳмонхона учун сочиқ, чойшаб, ёстиқ, матрас, парда каби ўзимизда ишлаб чиқарса бўладиган товарлар асосан четдан олиб келинаётгани қайд этилди.

Шу боис аралаш тола ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш кераклиги таъкидланди.

Бунинг учун биринчи босқичда 125 минг тонна сунъий толадан ип-калава ишлаб чиқариш бўйича 15 та лойиҳа ишга туширилиши белгиланди. Шунингдек, Андижон шаҳрида 15 миллион долларлик, Самарқанд шаҳрида 20 миллион долларлик лойиҳа ҳисобига сунъий толадан парда ва мебель матолари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Келгуси йилда тўқимачиликда яна камида 700 миллион доллар қўшилган қиймат яратиш, трикотаж бўёқхоналар қувватини 40 фоизга, газлама матода30 фоизга олиб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Энг кўп экспорт бўладиган 10 турдаги маҳсулотни ташқи бозорларга олиб киришда кўплаб тўсиқлар борлиги айтилди

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда бугунги кунда трикотаж кийим ва мато, газлама, кабель, маиший техника, мевалар, узум, дуккакли экинлар, қайта ишланган мева-сабзавот каби энг кўп экспорт бўладиган 10 турдаги маҳсулотни ташқи бозорларга олиб киришда кўплаб тўсиқлар борлиги қайд этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Москва шаҳрида 18 декабрь куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзлаган нутқида Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд шаҳрини “Ҳамдўстлик мамлакатларининг маданий пойтахти”, шунингдек, Тошкент шаҳрини “Ҳамдўстликнинг ёшлар пойтахти”, деб эълон қилиш бўйича билдирган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун делегациялар раҳбарларига миннатдорлик билдирди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президентимиз маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқишга алоҳида тўхталди.

Машҳур брендлар ўзи ишлаб чиқариш қилмай, балки аниқ талабларни белгилаб, буюртмаларини бунга жавоб берадиган ишлаб чиқарувчиларга жойлаштиради. “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи бор маҳсулотларимиз ташқи бозорларда брендга айланмагани учун арзон сотилмоқда.

Энди маҳсулотларни фақат ўзимиздан чиқиб кетгунича эмас, балки уларни ташқи бозорларда бренд сифатида танитиш учун шароит яратиб бериш зарурлиги таъкидланди

Савдо саноат палатаси мато, уй текстили, ички кийимлар, гилам, пойабзал, чарм аксессуарлар, қуритилган ва консерваланган мева-сабзавот, қандолат, лак-бўёқ, мармар, чинни, кафель, идиш ва сантехникалар бўйича машҳур брендлар буюртмаларини жойлаштирувчи 30 та “сорсинг” компанияси билан келишувга эришиб, маҳаллий корхоналаримиз билан боғлаши зарурлиги айтилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Келгуси йилда Ханой (Вьетнам), Лоц (Польша), Иваново (Россия), Прата (Италия) шаҳарларида тўқимачилик савдо уйларини очишга топшириқ берилди.

Президентимиз йиғилишда маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқишга алоҳида тўхталди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Йиғилишда мамлакатимизда машҳур брендлар остида маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Мисол учун, келгуси йил октябрда Чирчиқда қиймати 50 миллион долларлик йилига 2,5 миллион дона бўлган алюмин қадоқлаш корхонаси ишга тушади.

Бу нафақат салқин ичимликлар, балки косметика, маиший кимё, озиқ-овқат йўналишидаги брендлар учун тайёр хом ашё базаси.

Шу муносабат билан ўнлаб нуфузли брендлар билан ишлаб, уларни Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўриш топширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Нуфузли брендларни жалб қилиш бўйича янгича ёндашувлар жорий қилинади

нуфузли халқаро брендлар билан ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш харажатлари қоплаб берилади;

машҳур брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун, маҳаллийлаштиришни камида 60 фоизга етказиш шарти билан улар учун зарур бўлган барча хом ашёлар божхона тўловларидан озод қилинади;

маҳсулотини камида 30 фоизини бренд остида ишлаб чиқарадиган маҳаллий тадбиркорларга хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун назарда тутилган имтиёз ва енгилликлар берилади;

йирик брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислардан Ўзбекистонда ишлаганлик учун тўловлар ундирилмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
27 декабрь куни «Юнусобод» спорт мажмуасида қўл жанги бўйича турнир бўлиб ўтади.

Мусобақа 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда ўз вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала хизмат кўрсатиш ва туризм имкониятларини янада кенгайтириш бўлди.

Давлатимиз раҳбари бу йил иқтисодиётда хизматлар улуши 43,5 фоизга етиши кутилаётгани, лекин бу етарли эмаслигини таъкидлади.

Ўтган 11 ойда 421 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилган. Бу ўтган йилга нисбатан 13,6 фоиз кўп, холос.

Соҳалар кесимида таҳлил қилганда, бугунги кунда молия, транспорт, савдо, туризм, таълим, тиббиёт ва “Ай-Ти” жами хизматлар ҳажмининг 85 фоизини бераяпти.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Келгуси йилда авиаташувлар ҳажмини 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди

Авиахизматлар
бозорида ҳам рақобат пайдо бўлди, 6 та хусусий компания иш бошлади. Йил бошидан 25 та янги самолёт олиб келинди, 17 та йўналиш очилди.

Шунга қарамасдан, соҳадаги хизматлар ҳажми 7,7 фоиз ўсган, холос. Транспорт вазирлиги олдига келгуси йилда авиаташувлар ҳажмини 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш:
@uzauz