UzA | Tezkor xabarlar
30.4K subscribers
9.13K photos
980 videos
33 files
1.51K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон ва Италия биринчи ледиларининг учрашуви бўлиб ўтди

Кеча Тошкентда ўтган Ўзбекистон – Италия саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти рафиқаси Зироат Мирзиёева Италия Республикаси Президентининг қизи - ушбу мамлакат Биринчи ледиси Лаура Маттарелла билан учрашув ўтказди.

Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат давомида мамлакатларимиз халқлари ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш тўғрисида фикр алмашилди.

Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон ҳунармандчилиги намуналари билан танишди, анъана ва урф-одатларимиз намойиш этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади

Президент қарорига кўра, 2024–2026 йилларда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастури амалга оширилади. Хусусан, 2024 йил 1 январдан:

микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;

нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;

микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;

жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;

микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.

Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади;

микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;

тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Италия Президенти “Ичан қалъа” мажмуасида

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Устав капитали 300 миллиард сўм бўлган "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" ташкил этилди

Президент фармонига кўра, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти ташкил қилинмоқда.

Компания иқтисодиёт ва молия вазирлиги таъсисчилигида қайта ташкил этилмоқда.

Компания капитали 2023-2024 йилларда 300 миллиард сўм миқдорида шакллантирилади.


Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ “Бек Барака” бозори директори ўринбосарини қўлга олди
 
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси” МЧЖ директори ўринбосари фирибгарлик йўли билан бозор балансидаги янги типда қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини сотмоқчи бўлди.

У ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг шаҳар бошқармаси билан ўтказилган фаол тадбирда ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️ДХХ “Бек Барака” бозори директори ўринбосарини қўлга олди   Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси” МЧЖ директори ўринбосари фирибгарлик йўли билан бозор балансидаги янги типда қурилган енгил конструкцияли…
⚡️ДХХ томонидан Хоразмда Миллий гвардия маркази бошлиғини, Тошкент шаҳрида адвокатни, Бухорода эса "ИИБ" ходими пора олаётганда ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати  фирибгарлик йўли билан фуқародан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Маълум бўлишича, адвокат ўзининг Ўзбекистон Республикаси Олий судида ишловчи танишлари орқали фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил октябрь ойидаги ҳал қилув қарорини суднинг аппелляция инстанцияси жараёнида фуқаро (судланувчи) фойдасига ўзгаришсиз қолдириш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса ўзини ички ишлар идоралари ходими деб таништирган шахс маҳаллий фуқародан унинг танишига нисбатан Ички ишлар органи томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан мазкур шахсни тергов ҳибсхонасидан чиқариш ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс олдиндан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Миллий Гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шовот тумани қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази бошлиғи фирибгарлик йўли билан 1400 АҚШ доллари ҳамда 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у маҳаллий фуқарони Миллий Гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️10 кун ичида 14 миллиард 898 миллион сўмлик  электр ва газдан ноқонуний фойдаланилган

Ноябрь ойининг ўзида 11 миллиард 338 миллион сўмлик электр энергияси ва 3 миллиард 560 миллион сўмлик табиий газ талон торож қилинган. Мазкур ҳолатлар сабабли давлат манфаатига 14 миллиард 898 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Ноқонуний ҳолатларнинг аксарияти  Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларига тўғри келади.

Бу ҳақда "Ўзэнергоинпекция"  матбуот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкентнинг бир нечта манзилларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча бўлмайди

Рўйхат билан танишинг:


Юнусобод тумани:
• Марказ-2, Марказ-4, 5, 6 мавзеларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.
• Ҳакимзода, Ж. Обидова, Эргашева, Ниёзбек йўли, Арифова кўчалари, А.Темур ва Қорасарой шоҳкўчалари.

Олмазор тумани:
• Қорақамиш 1/1, Қорақамиш 1/2, Қорақамиш 2/1, Қорақамиш 2/3, Қорақамиш 2/5, Марказ-22 мавзелари, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Марказ-17/18, Шимолий Олмазор, А. Бобожонова, Қорасарой, Файзи Баланд, Абдурахмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўрозбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчаларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.

Шайхонтоҳур тумани:
• Зулфияхоним, У.Юсупов, Лабзак кўчаларида жойлашган турар жой уйлари.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон делегацияси Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади

Каналга уланиш:
@uzauz
Ичимлик ва оқова сув таъминотидаги ўзгарган тарифлар.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларга ишсиз ҳар бир хотин-қизларни иш билан таъминлаганлик учун 3 миллион сўмдан берилади

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ҳар 1 нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан навбатдаги давлат гранти ажратилишини эълон қилинади.

Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
ДХХ 250 млн сўмдан ортиқ қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахсни ушлади

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида тезкор тадбир амалга оширилди.

Унда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи А.Р. ноқонуний тарзда қўлбола усулда тайёрланган 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Россиянинг универсал Ozon интернет-дўкони Ўзбекистонга маҳсулотлар етказиб беришни расман йўлга қўйди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Марказий банк хакерлик ҳужуми ҳақида тарқалган хабарларни рад этди:

Ижтимоий тармоқлар ва айрим телеграм каналларида хакерлик ҳужуми оқибатида серверлар бузиб кирилгани, бунинг натижасида фирибгарлар иловалардан бирида рўйхатдан ўтган карталарга ҳеч қандай муаммосиз кириш имконига эга бўлгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
Бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, банклар ва тўлов тизимларига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаганлигини ҳамда айни пайтда тижорат банклари ва тўлов тизимларининг фаолияти барча хавфсизлик талабларига жавоб беришини маълум қиламиз.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналар сони 52 819 тага етди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида 52 819 та корхона рўйхатдан ўтган.
2022 йилда Уларнинг сони 48 647 та эди

Каналга уланиш:
@uzauz