⚡️2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб 300 минг сўмгача ошган
2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳакиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилмоқда.
Натижада, 2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб ўртача 300 минг сўмгача ошди.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилди.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Нурота давлат қўриқхонасига ўрнатилган видеоқопқонда бир тўда Қизилқум архарлари кўринди
Қизилқум архари Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур ҳисобланади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотларига кўра, уларнинг умумий сони айни пайтда 1800-2000 тани ташкил қилади. Асосий қисми Нурота қўриқхонаси ҳудудидаги Нурота тизмасининг марказий қисмида бўлиб, сўнгги 10 йил ичида сони анча барқарорлашган (1600 га яқин).

⚡️ОБ-ҲАВО: Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда (қор ва ёмғир)
Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича;
➖9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 11-16, кундуз кунлари 25-30 даража бўлади.
➖11 октябрда республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол тезлиги кучаяди. Ҳаво ҳарорати 12-17 даражагача пасаяди.
➖12-13 октябрь кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 12 октябрда, шунингдек, 13 октябрда кечаси ва эрталаб республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 13 октябрда кундузи фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11, шимолда 2-7, кундуз кунлари 12-17 гача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 12-13 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади.
🔷Бу ушбу мавсумда биринчи ҳақиқий кузги совуқ кириб келиши кузатилади.
Пойтахтимизда: ҳаво ўзгариб туради, 9-11 октябрь кунлари ёғингарчилик кутимайди, 12 октябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 13 октябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат: 9 октябрда 25-27, 10-11 октябрда кечаси 12-15, кундузи 27-29, 12 октябрда кечаси 14-16, кундузи 24-26, 13 октябрда кечаси 6-9, кундузи 12-15 бўлади.

⚡️Айни пайтда юртимиз йўлларида 100 мингта носоз автотранспорт ҳаракатда юрибди
Ҳозир республикада жисмоний шахсларга тегишли жами 3 268 480 та автотранспорт воситалари фойдаланишда бўлиб, шундан 796 034 таси (24 фоиз) бензин, 71 088 таси (2 фоиз) дизель ва 2 401 348 таси (74 фоиз) газ ёқилғисида ҳаракатланишга мўлжалланган. Айни пайтда мамлакатимизда ҳаракатда бўлган автотранспортларнинг 100 мингтаси носоз автотранспортлар ҳисобланади.
Жорий йилги “Тоза ҳаво” ойлиги тадбирлари давомида 300 минг транспорт воситаларини назоратдан ўтказиш белгиланган.

⚡️Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил зиддияти бўйича баёнот берди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради.
Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз.
Сўнгги воқеалар муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

⚡️Қонунчилик палатаси сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш таклиф этилмоқда
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига кўра, Сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказиш тартибини киритиш таклиф этилмоқда.
Сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда. Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

⚡️Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун Хитойдан 1000 та янги автобуслар олиб келинди
Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун Хитойдан 1000 та янги автобуслар олиб келинди. Натижада, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройларининг жами 167 та йўналишларга кунлик чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тага, қатновлар ҳисобига кунлик йўловчилар сони 900-950 мингтага етказилди ва йўловчи ташиш ҳажми 2 баробарга ўсди.

⚡️«Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисига янги ўринбосарлар тайинланди
➖Байбаев Жаҳонгир Бахтиярович — «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ж.Байбаев тайинловга қадар «Ўзенэргоинспекция» Нефть-газ соҳасида назорат тадбирларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
➖Рахмонов Муҳсин Нарзиллоевич — «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари — Бош муҳандис лавозимига тайинланди.
М.Рахмонов тайинловга қадар «Ўзтрансгаз» АЖ Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари — бош муҳандис лавозимида ишлаган.

⚡️Энди Ҳисоб палатаси назоратчилари ишхонасида туриб вазирлик ва ташкилотлар базасини кузатиб боради
Давлат бюджетини самарали назорат қилиш мақсадида Ҳисоб палатасида «Масофавий назорат» маркази ташкил этилди. Марказда 28 та вазирлик ва давлат идораларининг 115 турдаги маълумотлари шакллантирилган.
Ҳисоб палатасининг ЎзАга маълум қилишича, ушбу замонавий дастурий комплекслар давлат тузулмаларида қонунбузилишларнинг олдини олиш имконини берди.

⚡️Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Туркиянинг «Адолат ва тараққиёт» партиясининг навбатдаги ИВ катта конгрессида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоиловни қабул қилди.
Учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида ривожланиб бораётгани, минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланиб, мунтазамлик касб этиб бораётгани қайд этилди.

Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилган XIX ёзги Осиё ўйинларида юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медалга сазовор бўлган музаффар спортчиларимиз 9 октябрь куни Ватанимизга қайтиб келишди.
Улар “Тошкент-3” маҳаллий парвозлар терминалида тантанали кутиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

⚡️Мурожаатларни тезкор ҳал этиш учун Тошкент шаҳар штаби ташкил этилди
Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим йўлга қўйилган.
Эндиликда мазкур штабга фуқаролар, жумладан тадбиркорларни қийнайдиган ҳар қандай муаммо бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар ҳолатига қараб тезкор ёки тегишли ташкилотларга хабар берилган ҳолда назоратга олинади.

⚡️Сурайё Раҳмонова Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайланди
Парламент Қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига Сурайё Раҳмоновани сайладилар ва мазкур қарор Олий Мажлиснинг Сенатига юборилди.
С.Раҳмонова бундан аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz
Парламент Қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига Сурайё Раҳмоновани сайладилар ва мазкур қарор Олий Мажлиснинг Сенатига юборилди.
С.Раҳмонова бундан аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон зилзиладан жабр кўрган Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
7 октябрдаги кучли зилзилалардан жабр кўрган Афғонистонга Ўзбекистондан қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами етказилди. Жўнатма таркибида озиқ-овқат ва бирламчи тиббий ёрдам воситалари бор.

#TAYINLOV
⚡️Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Амиров Алишер Хуррамович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Амиров бунга қадар Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.