UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.4K photos
1.02K videos
33 files
1.54K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи: самарали музокаралар ва муҳим келишувлар

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️33 мингдан ортиқ оила ажрашди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 8 ойида малакатимизда 33 мингдан ортиқ оила ажрашган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Ўзбекистон_2030_стратегияси

⚡️2024 йил 1 январдан гепатит “C” билан касалланганлар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан даволанади


2024 йил 1 январдан бошлаб, вирусли гепатитнинг “C” тури билан касалланган беморларни, гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси муолажасига муҳтож онкологик касалликларга чалинган болаларни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди

Хитойнинг Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари умумий ассамблеяси бўлди.

Овоз бериш жараёнида Баҳромжон Газиев БАА, Эрон ва мезбон Хитой вакилларидан кўпроқ овоз тўплашга муваффақ бўлди ва Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.

Б.Газиев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ҳисобланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ “Тошкент” аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш ишлари бошланди

Таъмирланаётган асфальт ва бетон аралашмасининг умумий майдони 92 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Бу жойда охирги марта таъмирлаш ишлари 2000-йилларда амалга оширилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Осиё ўйинларини 22 та олтин билан умумжамоа ҳисобида 5 ўринни эгаллаб якунлади

Унда Ўзбекистон делегацияси 🥇22 та олтин, 🥈18 та кумуш ва 🥉31 та бронза медалларини қўлга киритди (жами 71 медаль). Бу тарихдаги энг яхши натижамиз бўлди (аввалги энг яхши натижамиз: 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, 2018 йил).

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон 5 ўринни эгаллади.

Хитой, Япония ва Жанубий Корея Осиё ўйинларининг етакчилари бўлди.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 11, Қирғизистон 18, Тожикистон 24 ва Туркманистон 29 ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, якунланиб бораётган қитъа ўйинларида 45 давлатнинг 12 мингдан зиёд спортчилари иштирок этди. Бугун ўйинларнинг ёпилиш маросимлари ташкил этилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонда 8 ой ичида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки онасиз яшашга мажбур бўлди

Оила ва хотин қизлар қўмитасининг ЎзАга маълум қилишича, мамлакатимиздаги оилавий ажрашишлар сабаб, жорий йилнинг ўтган 8 ойида 25 минг нафарга яқин болалар ота ёки онанинг тўлиқ меҳридан бебаҳра қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 ойда 33 мингдан ортиқ оила ажрашган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Кадастр агентлиги республика бўйлаб ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни аниқлашни бошлади

Жорий йилнинг 1 октябрга қадар Ер ва кадастр назорати бошқармаси ходимлари томонидан  15 903 та (4 383,4 гектар) ҳолатда Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Ўзбекистон_2030_стратегияси

⚡️2024 йил 1 январдан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ҳамда дори воситалари билан таъминлаш ишлари “ваучер” тизими асосида босқичма-босқич ташкил этилади.

Бунда ногиронлиги бўлган шахсларга товар ва хизматларни ўзлари танлаган етказиб берувчидан харид қилиш имконияти яратилиб, уларнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Афғонистоннинг ғарбий вилоятларида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинди.

Зилзила қурбонларининг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, афғон халқининг қайғусига шерикмиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Ўзбекистон томони Афғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргадир.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Кадастр агентлиги 34,0 гектар ўрмон фонди ерлари ўзлаштирилганини аниқлади

Жорий йилнинг 1 октябрга қадар Ер ва кадастр назорати бошқармаси томонидан республика бўйича жами 15903 та (4383,4 гектар) ҳолатда Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланган.

Шундан:

3527 та (3616,9 гектар) қишлоқ хўжалиги ерлари;

9589 та (413,5 гектар) аҳоли пункт ерлари;

1446 та (47,7 гектар) саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа ерлар;

9 та (1,5 гектар) табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар;

58 та (8,7 гектар) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар;

90 та (34,0 гектар) ўрмон фонди ерлари;

408 та (34,2 гектар) сув фонди ерлар;

776 та (227,0 гектар) захира ерлари ҳисобланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида иштирок этди

Ханчжоу олимпия спорт маркази стадионида XIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг таклифига биноан айни пайтда ишчи ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мазкур тадбирда иштирок этди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб 300 минг сўмгача ошган

2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинланганидан кейин камида 1 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажи ва иш ҳакиларини инобатга олган ҳолда ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилмоқда.
Натижада, 2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб ўртача 300 минг сўмгача ошди.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд сўм маблағ ажратилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Нурота давлат қўриқхонасига ўрнатилган видеоқопқонда бир тўда Қизилқум архарлари кўринди

Қизилқум архари Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур ҳисобланади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги  маълумотларига кўра, уларнинг умумий сони айни пайтда 1800-2000 тани ташкил қилади. Асосий қисми Нурота қўриқхонаси ҳудудидаги Нурота тизмасининг марказий қисмида бўлиб, сўнгги 10 йил ичида сони анча барқарорлашган (1600 га яқин).

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ОБ-ҲАВО: Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда (қор ва ёмғир)

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича;

9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 11-16, кундуз кунлари 25-30 даража бўлади.

11 октябрда республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол тезлиги кучаяди. Ҳаво ҳарорати 12-17 даражагача пасаяди.

12-13 октябрь кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 12 октябрда, шунингдек, 13 октябрда кечаси ва эрталаб республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 13 октябрда кундузи фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11, шимолда 2-7, кундуз кунлари 12-17 гача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 12-13 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади.

🔷Бу ушбу мавсумда биринчи ҳақиқий кузги совуқ кириб келиши кузатилади.

Пойтахтимизда:
ҳаво ўзгариб туради, 9-11 октябрь кунлари ёғингарчилик кутимайди, 12 октябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 13 октябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат: 9 октябрда 25-27, 10-11 октябрда кечаси 12-15, кундузи 27-29, 12 октябрда кечаси 14-16, кундузи 24-26, 13 октябрда кечаси 6-9, кундузи 12-15 бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Айни пайтда юртимиз йўлларида 100 мингта носоз автотранспорт ҳаракатда юрибди

Ҳозир республикада жисмоний шахсларга тегишли жами 3 268 480 та автотранспорт воситалари фойдаланишда бўлиб, шундан 796 034 таси (24 фоиз) бензин, 71 088 таси (2 фоиз) дизель ва 2 401 348 таси (74 фоиз) газ ёқилғисида ҳаракатланишга мўлжалланган. Айни пайтда мамлакатимизда ҳаракатда бўлган автотранспортларнинг 100 мингтаси носоз автотранспортлар ҳисобланади.

Жорий йилги “Тоза ҳаво” ойлиги тадбирлари давомида 300 минг транспорт воситаларини назоратдан ўтказиш белгиланган.

Каналга уланиш:
@uzauz