UzA | Tezkor xabarlar
31K subscribers
8.77K photos
924 videos
33 files
1.47K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергели ҳокими Элбек Шукуров ёнғиндан жабрланган аҳолига 3 маҳал овқат ташкил қилинганини маълум қилди

Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг ЎзА мухбирига маълум қилишича, ёнғиндан жабр кўрган аҳоли доимий назоратга олинган. Уларга тиббий хизмат кўрсатиш билан биргаликда, 3 маҳал овқатлантириш ташкиллаштирилган. Саломатлигини тиклашга ҳамширалар бириктирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Фожиа содир бўлган ҳудуддан ФОТО

Тошкент 28.09.2023 й.

Каналга уланиш:
@uzauz
Вазирлар_Махкамасининг_2023_йил_28_сентябрдаги_617_ф_сон_фармойиши.pdf
188.7 KB
Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.

Фармойиш билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида 16 кишидан иборат Ҳукумат комиссияси тузилди.

– Комиссия зиммасига уч кун муддатда омборхонада юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш;

– фавқулодда ҳолат оқибатида зарар етказилган ҳар бир уй-жойни, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида тозалаш ишлари амалга оширилмоқда

Маълумотларга кўра, ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Портлаш оқибатида Сергели туманидаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, битта мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етган.

Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Президенти Германияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28 сентябрь куни амалий ташриф билан Берлин шаҳрига жўнаб кетди.

Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Германия пойтахтида бир қатор расмий ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказади, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари форматидаги тадбирларда иштирок этади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

Сарвар Хамидов
 инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари;

Олимхон Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақида ЎзАга вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонда 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар оқибатида 287 нафар инсон ҳалок бўлган

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар 131 тани ташкил этган. Оқибатда 287 нафар инсон ҳалок бўлган, 297 нафари жабрланган.

Шундан табиий хусусиятдагилари 55 тани, ҳалок бўлганлар 127 нафарни, жароҳат олганлар 88 нафарни ташкил этган. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.

Бу ҳақида фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида ўтган илмий-амалий анжуманда маълум қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Берлин шаҳрига келди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Берлинга келди

Каналга уланиш:
@uzauz
Сенат раиси Танзила Норбоева Сергелидаги ёнғин оқибатида зарар кўрган ҳамюртларимизга ҳамдардлик билдирди

Куни кеча пойтахтимизнинг Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган ҳодиса ва портлаш оқибатида ҳамюртларимиз зарар кўрди.

"...бундай оғир дамларда матонат кўрсатаётган қутқарувчи – ҳарбийларимизга, шифокорларимизга, қолаверса, жабланганларга беминнат ёрдам қўлини чўзаётган фидойи ҳамюртларимизга, ёш валонтёрлар ҳаракатига барча сенаторлар номидан миннатдорчилик билдирамиз",
дея таъкидлади Т.Норбоева Сенатда бўлиб ўтаётган ялпи мажлисда.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан:

Баходир Эргашевич Хусанов Наманган давлат педагогика институтининг ректори этиб;

Бердияр Бахтиярович Жоллибеков Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz