UzA | Tezkor xabarlar
30.4K subscribers
9.13K photos
980 videos
33 files
1.51K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қонунга кўра, 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Айни пайтда бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Насриддинов Жамшид Тўлқинович номзоди тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши давомида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Унда иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Бугун, 25 ноябрь куни халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бунга қадар Ф.Ўктамжонов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Туманнинг аввалги ҳокими Мирзакулов Батиржон бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№743, 24.11.2020й) билан, Собиров Илҳом Қаҳрамонович Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимига тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Бугун халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Сулаймонов Акром Исомиддинович Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

А.Сулаймонов тайинловга қадар “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бироз аввал Шаҳрисабзнинг собиқ ҳокими Тўлқин Каримов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-6117, 24.11.2020й) биноан, Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Президент маслаҳатчисининг собиқ биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев жорий йилнинг июль ойида Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланган эди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Басимович Ахмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Ахмедов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Тошкент вилояти Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернасида ёнғин чиққан. Ёнғин содир бўлган жойга 14та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган.

«Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тўлиқ назорати остида. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Айни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган», дейилади ФВВ хабарида.

Энергетика вазири Алишер Султонов ҳам воқеа жойига етиб келган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди

Президент 30 ноябрь куни имзолаган Қонунга кўра, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони таъсис этилди.

Ушбу фахрий унвон ер ости бойликлари геологияси ва қидируви соҳасини ривожлантириш, геология-қидирувга оид ишлаб чиқаришни кенгайтириш, минерал-хом ашё базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинида ўзлаштиришга топшириш, геология-қидирув ишларини амалга оширишда ва фойдали қазилмаларни қазиб олишда экологик жиҳатдан тоза илғор ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун геология, геофизика, гидрогеология, томография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни 2020 йил 1 декабрдан кучга киради.


➡️ @uzauz
Нималар автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш деб ҳисобланади? Ҳукуматнинг янги қарори чиқди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№758, 30.11.2020й) билан, автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Рақамланган агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди.

Ишлаб чиқарилганига 20 йил ва ундан ортиқ муддат ўтган автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди.

Батафсил ЎзАда ўқинг.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№759, 30.11.2020й) билан, Гаянэ Олеговна Умерова ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг Бош котиби этиб тайинланди.

Г.Умерова бугунги кунда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори сифатида ишлаб келмоқда.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда “Ғиждувон ЭИЗ” раҳбари вазифасида ишлаб келган Жўраев Хайрулло Қодирович Бухоро тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Қаҳрамон Дўстов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳикматов Санъатилло Нусратович Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Камол Рўзиевич Камолов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Халқ депутатлари Пешкў тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қаҳҳоров Ваҳоб Ҳамидович Пешкў тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Туманнинг собиқ ҳокими Амрулло Назаров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги сабабли Пешкў тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№762, 02.12.2020й) билан, “Digital Knowledge Co., Ltd.” компаниясининг (Япония) муассислигида Япония рақамли университети ташкил этилади.

Қарорда таъкидланишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан “Digital Knowledge Co., Ltd.” компанияси ўртасида 2020 йил 17 апрелда “JDU – Japan Digital Universities” сателлит кампусини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланган.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Ўқув режалари ва фан дастурларида Япониянинг Отемае университети, Токио онлайн университети ва бошқа нуфузли ОТМларининг тажрибасидан фойдаланилади.

Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрлаш амалга оширилади.

Университет битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистоннинг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.

Университетда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади, шунингдек ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

2020/2021 ўқув йилидан “Муҳандис-дастурчи” бакалавриат таълим йўналиши бўйича Университетга талабалар қабул қилинади, кейинги ўқув йилидан бошлаб “Компьютер графикаси ва дизайн” йўналиши бўйича ҳам қабул амалга оширилади.

Университет Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 21-а уй манзилидаги 3-ўқув биносининг биринчи қаватига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6122, 03.12.2020й) билан 2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди ҳамда дам олиш кунлари кўчирилди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

👉 2 сентябрь – пайшанба;
👉 3 сентябрь – жума.

Шунингдек, 2021 йилда дам олиш куни 27 март - шанба кунидан 22 март - душанба кунига кўчирилди.

Бундан ташқари, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 2 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Аммо меҳнат таътили давомида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Жорий йил 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг сешанба кунига тўғри келади. Шу сабабли кўпчиликда байрам арафасида дам олиш кунлари қандай бўлиши тўғрисида айрим саволлар юзага келмоқда. ЎзА ушбу саволларга жавоб тайёрлади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Конституция қабул қилинган кун арафасида ходимларга қўшимча дам олиш куни белгиланмаган.

Байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

🟢🔴 5 декабрь, шанба - ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

🔴 6 декабрь, якшанба - барчага дам олиш куни;

🟢 7 декабрь, душанба - барчага иш куни;

🔴 8 декабрь, сешанба - барчага дам олиш куни;

🟢 9 декабрь, чоршанба - барчага иш куни.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Хайрулла Саъдиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан “ Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев 1940 йил 6 декабрда Тошкентда таваллуд топган.
У 1963 йил Ўзбекистон давлат театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. Ёш томошабинлар театрида Иброҳим Аҳмедов, Афандихон Исмоилов, Воҳид Қодиров каби саҳна усталаридан актёрлик санъати сирларини ўрганган.
Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асари Х.Саъдиевни кенг жамоатчиликка танитди.
Актёр ўзининг чуқур мазмунли, теран ва бетакрор образлари билан ўзбек театри репертуарини бойитди. Шунингдек, у жуда кўплаб фильмларнинг дубляжида иштирок этди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (769-сон, 05.12.2020й) билан
Муртаза Ахмедович Рахматов "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси муассислари умумий йиғилишининг Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган қарорига мувофиқ “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмасининг раиси лавозимига сайланганлиги маълумот учун қабул қилинди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (767-сон, 05.12.2020й) билан, Тимур Бахтиярович Умаров Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz