UzA | Tezkor xabarlar
30.6K subscribers
8.95K photos
953 videos
33 files
1.49K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Жиззахда “BYD” компанияси гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари, хусусан, Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда кейинги босқичларда унинг қувватини 300 минг донага етказиш масалалари кўриб чиқилди.

Маҳсулот таннархини камайтириш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш лойиҳаларига ҳамда автомобилларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллалардаги "еттилик тизими" фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Маҳалла раисининг ўрни билинмаётгани танқид қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Маҳалла бешлиги” тизими ўз самарасини бераётгани қайд этилди. Лекин бу билан тўхтаб қолмаслик, маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Бугунги йиғилишга қадар масъуллар маҳаллаларга бориб, улардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганди, жойлардан таклифларни тўплади.

Аниқланганидек, “бешлик” ягона жамоа сифатида ишламаяпти, ҳар бири ўз вазирлигига ҳисобдор. Хусусан, ижтимоий дафтарлардаги маблағларни тўғри тақсимлашда “бешлик”нинг ҳамкорлиги, маҳалла раисининг ўрни билинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент ортиқча бўғинларни олиб ташлаш зарурлигини билдирмоқда

Йиғилишда “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари маҳалладаги масъуллар томонидан алоҳида-алоҳида юритилаётгани, уларнинг вазифаларида кўп такрорланишлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

“Бешлик” зиммасига жуда кўп вазифалар юклатилгани, мутасадди раҳбарлар эса буни таҳлил қилмаётгани, аниқ иш методикаси ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

Маҳаллага топшириқ ҳам, улардан сўров ҳам ҳаддан ташқари кўп. Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат “қоғоз” тўлдириш ва мажлисларга кетаяпти”, - деди давлат раҳбари.

Баъзи ҳолларда эҳтиёжманд аҳолининг масаласини тез ҳал қилиш учун берилган маблағларни ажратиш қарори вилоят ва туман ташкилоти, айримларида республика идорасига боғланиб қолгани таъкидланди.

Бу ортиқча бўғинларни олиб ташлаш зарурлиги қайд этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Маҳаллага топшириқ ҳам, улардан сўров ҳам ҳаддан ташқари кўп. Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат “қоғоз” тўлдириш ва мажлисларга кетаяпти”, - деди давлат раҳбари.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Маҳаллага янги ваколат топширилди

Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.

Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.

Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан
ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.

Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, “еттилик” ихтиёрига берилади.

Бу – маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани”, - деди президент.

Каналга уланиш:
@uzauz
“Маҳалла еттилиги”нинг вазифалари:

маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мактабларга компьютер жамланмалари хариди учун 100 млрд. сўм ажратилган

Умумий ўрта таълим муассасаларида ахборот технологияларини ривожлантириш мақсадида 557 тўпламдаги компьютер жамланмалари хариди учун 100 млрд. сўм ажратилган бўлиб, шундан 98,5 млрд. сўмлик компьютер тўпламлари харид қилинган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 5 та олтин, 6 та кумуш, 11 та бронза билан 4 ўринда

Ўзбекистон
делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 🥇5 та олтин, 🥈6 та кумуш ва 🥉11 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 4 ўринни сақлаб турибди.

Делегациямизнинг ҳар икки байроқдори Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилди:

🥋🥇 Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо, олтин);

🤺🥉 Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик, бронза).

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мактабларга 108,9 млрд. сўмлик 7 тўпламдаги миллий чолғу асбоблари, 6 номдаги бирламчи спорт жиҳозлари сотиб олинди

Шу йилдан бошлаб 10 минг 130 та умумтаълим мактабларини 7 тўпламдаги миллий чолғу асбоблари ҳамда 6 номдаги бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминлаш харажатларига жами 121,9 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, жами 108,9 млрд. сўмлик шартнома имзоланган. Ушбу харидлар бўйича 8 ой давомида жами 85,7 млрд. сўм касса харажатлари амалга оширилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Парламент ваколатларига оид қонун лойиҳаси бугун, 27 сентябрдан 14 октябргача муддатда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади

Лойиҳага кўра, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, давлат бошқарувида бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси, Қонунчилик палатаси Спикери, Бош прокурор бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Хитойда ўтаётган XIX Осиё ўйинлари доирасида «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси» ташкил этилди

Кўргазмада Ўзбекистон музейлари сара тўпламларидан анъанавий ўзбек сўзаналари, чопон ва заргарлик буюмлари намойиш этилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Осиё ўйинлари: Ўзбекистонда 6 олтин!

Таэквондо WТ бўйича Улуғбек Рашитов Осиё ўйинлари чемпионига айланди. У иорданиялик Абдул Карим Заидга қарши кечган ҳал қилувчи баҳсда рақибини мағлуб этиб (14:6, 13:9), олтин медалга эга чиқди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилинади

Президент фармони (ПФ-161, 26.09.2023 й) билан “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга қўшимча киритилди

Унга кўра, 2024 йил 1 январгача янги юк ташувчи транспорт воситаларини (чиқинди ташиш машиналари ва самосваллар) (ТИФ ТН коди 8704 32 9209) импорт қилишда божхона божи ставкаси 5 фоиз миқдорида ўрнатилади ва улар утилизация йиғимидан озод қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил қилиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–316-сон, 27.09.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, тадбиркорларга, уларнинг хоҳишига кўра, 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябргача узайтиришга рухсат этилди.

Бунда:

имтиёзли давр давомида тадбиркорлар томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;

имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:

Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

туманларда
– 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz