UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.4K photos
1.02K videos
33 files
1.54K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️Марказий банк қуйидаги университет талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети;
Тошкент шаҳридаги Вебстер университети;
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
Тошкент молия институти;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
Тошкент шаҳридаги ИНХА университети;
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.

Стипендиатлар ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши (86% дан юқори), давлат тилини мукаммал билиши, хорижий тилларни (рус ва инглиз) энг камида В2 даражасида билиши талаб этилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкент халқаро аэропортида сўнгги 30 йил ичидаги энг йирик миқдордаги — 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси қўлга олинди

Бу ҳақда Божхона қўмитаси ЎзАга маълум қилди

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Транспорт прокуратураси "Тошкент халқаро аэропорти” фаолиятини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Икром Наримов бошчилигида “Uzbekistan airports” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси Ж.Умарходжаев иштирокида “И.Каримов номидаги "Тошкент халқаро аэропорти” фаолияти ўрганилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8,5 тонна гиёҳвандлик воситаси қандай ушланди? (ВИДЕО)

Божхона қўмитаси ва ДХХ томонидан “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комлексининг “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳаво йўллари орқали республикамизга хориждан олиб келиниб, сўнгра юк автотранспорт воситаси орқали транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган 25 тонна оғирликдаги 1000 қоп қандолат кўкнориси уруғлари озиқ-овқат маҳсулоти белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида ҳужжатларда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомон таркибида, ҳақиқий гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган 8,5 тонна кўкнори сомони борлиги аниқланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун чегарадан яна 70 кг гиёҳвандлик моддаси олиб кирилишининг олди олинди

Сурхондарё вилоятида транспорт воситасига яширганча салкам 70 кг. гиёҳвандлик воситалари (героин ва гашиш)ни республика ҳудудига олиб киришга уриниш фош қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Чху Гён Хо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун доллар нархи пастлади

Марказий банк 8 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари 12 137,16(-4,95) сўм;

1 евро — 13 003,75 (-28,38) сўм;

1 Россия рубли — 123,24 (-0,82) сўм.

Каналга уланиш:
@uzauz
Хайдаров Равшан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Бердиев Кабул ушбу лавозимдан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкентдаги марказий (Шимолий) темирйўл вокзалида бир босқичли назорат пункти иш бошлади

Бу ҳужжатларни текшириш ва багажни кўздан кечириш энди аввалгидек бир нечта жойда эмас, балки бир жойда амалга оширилишини англатади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Илк бор Хива шаҳрида дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан қарийб 2 минг нафар спортчи иштирокида ўтказилаётган Халқаро этноспорт фестивали қўллаб-қувватлангани ва юксак даражада ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️7 ой ичида Ўзбекистон йўлларида ЙТҲ натижасида 1 минг 115 киши ҳалок бўлган

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг 7 ойи давомида республика ҳудудида 4 минг 772 та ЙТҲ қайд этилган.

Шундан 2  минг 453 таси ёки 51,4 фоизи субъектив сабабларга кўра содир этилган, яъни ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермаслиги оқибатида келиб чиққан. Ўтган етти ойда Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 1  минг 115 киши ҳалок бўлган, 4 минг 564 нафари турли тан жароҳатлари олган.
Йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганларнинг 1  минг 78 нафари ёки 96,7 фоизи хавфсизлик камарини тақмаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Самарқанд форумида 1,88 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланган

Самарқанд шаҳридаги Буюк Ипак йўли туризм марказида бўлиб ўтаётган БМТ Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция доирасида 1,88 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этишга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон мактабларининг 151 таси қўлбола печлар орқали иситилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги: Мамлакатимиздаги мавжуд 10 минг 104 та умумтаълим мактабларидан 486 таси марказий иситиш тармоғи орқали, 9 минг 467 таси локал иситиш тармоғи, 151 таси эса қўлбола печлар орқали иситилиши учун зарур чоралар кўрилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️25 та туман ва шаҳарда саноат ҳажми 10 фоиздан кўпайган

Бўзатов, Кегейли, Қўнғирот, Хўжайли, Андижон, Олот, Шофиркон, Ғаллаорол, Китоб, Нишон, Конимех, Чортоқ, Оқдарё, Булунғур, Иштихон, Пахтачи, Олтинсой, Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Паркент, Бувайда, Учкўприк туманлари, Каттақўрғон ва Нурафшон шаҳарларида саноат юқори суръатда ўсган.

Жумладан, тўқимачилик корхоналарини кўпайтириш орқали, саноат кўрсаткичини Бандихон 45 фоизга, Қизириқ 18 фоиз, Олот ва Бувайда 15 фоиздан, Кегейли 14 фоиз, Оқдарё ва Бойсун 13 фоиздан, Андижон тумани 10 фоизга ошган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#селектор_йиғилиши

“Пистали” олтин конида янги металлургия заводини муддатидан олдин ишга тушириш ҳисобига шу йил қўшимча 840 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Заводдаги қарийб 50 миллион долларлик ускуналар саноат кооперацияси асосида ўзимизда ишлаб чиқарилган. Бу ҳам саноат ҳажмини оширишга қўшимча туртки бўлган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бош вазир бошчилигидаги комиссияга бир ой давомида барча ҳудудларга бориб:

қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ойма-ой ҳудудларнинг энергия балансини ишлаб чиқиш;

жорий йилда ишга тушадиган лойиҳаларни бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларга зарур энергия ресурслари ажратишни назарда тутиш топширилди.

Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бош вазир бошчилигида туну-кун ишлайдиган республика штаби тузилади

Каналга уланиш:
@uzauz