UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.49K photos
1.03K videos
33 files
1.56K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Вашингтон мэри 1 сентябрни АҚШ пойтахтида Ўзбекистон мустақиллиги куни деб эълон қилди

Вашингтон мэри Мюриэл Баузер 2023 йил 1 сентябрни АҚШ пойтахтида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги куни” деб расман эълон қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Таир Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи бўлган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкентда қўшимча 7 та янги автобус йўналиши ташкил этилди
Тошкент шаҳрида 4 сентябр кунидан бошлаб автобус йўналишлари сони 167 тага етказилди ҳамда кунлик ишга чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тага оширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун 732 минг нафардан ортиқ бола 1-синфга қадам қўйди

2023/2024 ўқув йилида 732 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги болалар 1- синфга ўқишга борди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Кузатув камералари орқали чиқиндини белгиланмаган жойга ташловчилар ушланмоқда

Андижон шаҳрига ўрнатилган 12 назорат кузатув камералари орқали 62 ҳолатда фуқаролар ҳамда 78  ҳолатда автомашина эгалари томонидан белгиланмаган жойларга маиший чиқиндилар ташлаб кетиш ҳолатлари аниқланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун, 4 сентябрдан бошлаб Тошкент вилоятида тезликни назорат қилувчи 11 та мобил радарлар иш бошлади

Радарлар жойлашган ҳудудлар рўйхати:

1. Юқори Чирчиқ тумани «Тоштўғизоқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

2. Юқори Чирчиқ тумани «Истиқлол» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

3. Юқори Чирчиқ тумани «Сергели» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

4. Юқори Чирчиқ тумани «Жаувқошти» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

5. Оҳангарон тумани «Қаирма» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

6. Оҳангарон тумани «Увак» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

7. Оҳангарон тумани «Ойбулоқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

8. Янгийўл тумани «М. Улуғбек» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

9. Янгийўл тумани «Жунариқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

10. Бўка тумани Бўка шаҳри (60 км/с);

11. Ангрен шаҳри (60 км/с).

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун Ўзбекистон бўйича биринчи қўнғироқ тадбирида 6,5 миллион нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Вазирлар_Маҳкамаси_қарори

⚡️Давлат хизмати ходимларини давлат хизматини кўрсатиш учун махсус тўлов эвазига фуқаролар яшаш жойига чақиришлари мумкин бўлади

2023 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматини кўрсатувчи ходимни фукаронинг яшаш жойига чақириш орқали махсус
техник қурилмалар ёрдамида давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти кенгайтирилмоқда.

Буюртмалар "Call-марказ" ёки расмий веб-сайт орқали қабул қилинади.

Мазкур хизматлар учун Тошкент шаҳрида базавий Ҳисоблаш микдорининг 50 фоизи, вилоят марказларида БХМнинг 40 фоизи, туман (шахар)ларда БХМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Франциядан 7 ойда Ўзбекистонга 9 266 нафар турист келган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Франциядан Ўзбекистонга 9 266 нафар турист ташриф буюрган.

2023 йилнинг 7 ойида Франциядан Ўзбекистонга келган фуқароларнинг асосий сафар мақсадлари:

дам олиш – 7 940 нафар

хизмат юзасидан – 431 нафар

қариндошларни йўқлаш – 847 нафар

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 5 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари 12 118,07(+16,07) сўм;

1 евро — 13 081,46 (-78,25) сўм;

1 Россия рубли — 125,45 (-0,17) сўм.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бухоро вилоятида оғир жиноят ва ўта оғир жиноятлар ортмоқда

2023 йилнинг 7 ойи мобайнида вилоятда жами 2 минг 683 та жиноят қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан 67 тага кўпайган. Жумладан, талончилик 8 тага, товламачилик 6 тага, фирибгарлик 9 тага, безорилик 17 тага ортган.

Ўтган 7 ой мобайнида жами 819 та оғир ва ўта оғир жиноятлар қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан 39 тага ёки 5 фоизга ошган.

Каналга уланиш:
@uzauz
РАСМИЙ АХБОРОТ

⚡️Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев узоқ давом этган ҳасталикдан сўнг 77 ёшида вафот этди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

"Бетакрор санъаткор, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Шерали Жўраевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади", дейилади хабарда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️2023 йил 1 декабрдан бошлаб ташқи реклама учун жой аукцион орқали сотилади

Давлат мулки бўлган ер участкаларида, бино ҳамда иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида “E-auksion” электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида ғолибга автоматик тарзда берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ДХХ ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари Тошкент вилоятида 96 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи, ноқонуний дори воситаларини аниқлади.

Каналга уланиш:
@uzauz 
#РАСМАН
Давлат олийгоҳларининг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

Каналга уланиш:
@uzauz