UzA | Tezkor xabarlar
33.6K subscribers
7.01K photos
604 videos
31 files
1.26K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Жарқўрғонда суд ходими калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

2020 йил 12 июль куни ЎзА Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппослангани ҳақида хабар берган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра, ЖКнинг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.


➡️ @uzauz
Ўзбекистонда ҳар йили катта миқдордаги олтин қора бозорга чиқарилмоқда

2018-2019 йилларда олтин моддасини ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ 220та ҳолат аниқланган, 125 нафар шахсга 42та жиноят иши, 276 нафар шахсга 186та маъмурий иш қўзғатилган. 19 нафар шахс ана шундай вазиятда аянчли ўлим топган.

Ноқонуний қазиб олинган олтинлар, асосан, Ҳиндистон давлатига олиб бориб сотилади. 2019 йилнинг сентябрь ойида ДХХ томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тадбир давомида 8,5 млрд. сўмлик умумий оғирлиги 11 кг. дан ортиқ заргарлик буюмларининг Ҳиндистонга олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.

Жорий йилнинг 1 январидан 10 июнига қадар бўлган давр мобайнида олтин қазиб олиш билан боғлиқ 65та ноқонуний ҳолат аниқланди.

Таркибида “999” пробали, тахминий қиймати 1 млрд. сўмлик 2 кг. 102 гр. олтин бўлган 98,5 тонна руда мусодара қилинди. 2 та “Камаз” автомашинаси, 6 та “Нива” автомобили, 3 та “Форд” ва “Газел” микроавтобуслари олиб қўйилди.


➡️ @uzauz
Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон - Арманистон воқеалари бўйича баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон — Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдиради.

Мазкур ҳудуддаги ҳолат янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин.

Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори эканини таъкидлаб, ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда ушбу вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокаралар йўлини танлашга чақиради.

Шу ўринда, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.

➡️ @uzauz
Акмал Эшондедаевич Бурханов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6026, 14.07.2020й) имзоланди ва Сенат Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Акмал Бурханов бунгача «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси сифатида фаолият олиб бораётган эди.


➡️ @uzauz
Тошкент шаҳрида яна бир ҳокимлик вакили қўлга олинди. Ва олий таълимга оид бошқа ҳолатлар ҳақида

👉 Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлиги масъул ходими тадбиркорга янги қурилаётган ер усти метроси остидан тижорий мақсадда фойдаланиш учун бўш ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда Тошкент шаҳар ДХХ бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган;

👉 Самарқанд вилоят ДХХ бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти доценти фуқарони ушбу ОТМга ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган;

👉 Самарқанд вилояти Ургут тумани Марказий кўп тармоқли поликлиникаси шифокори ўзининг юқори мартабали танишлари орқали 3 нафар фуқарони Самарқанд тиббиёт институтига ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 18 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Тадбир давомида унинг ҳамкори бўлган Шошилинч ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази Самарқанд вилоят бўлими шифокори ҳам қўлга олинган;

👉 Қорақалпоғистон ДХХ бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нукус давлат педагогика институти декани ўринбосари Кегайли туманида яшовчи фуқарони ўзи ишлайдиган ОТМга ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, 3 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган;

👉 Нукус давлат педагогика институтининг яна бир ходими Беруний туманида яшовчи 4 нафар фуқарони ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 8 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган;

👉 Бухоро давлат университетининг ўқитувчиси Жондор туманида яшовчи фуқарони ўзи ишлайдиган ОТМга ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ДХХ ҳамда прокуратура органлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

❗️Юқоридаги барча фактлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш жараёнлари олиб борилмоқда.


➡️ @uzauz
VM Farmoyishi 329-f 15.07.20.pdf
989.9 KB
Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2020 йилдаги 329-ф-сонли фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, коронавирус инфекциясини даволаш, унинг тарқалишининг олдини олиш борасида йўл қўйган камчиликлари, шунингдек, ушбу масалада масъулиятни ўз зиммасига олмаганлиги учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А.Артикходжаевга ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К.Шадмановга “ҳайфсан” эълон қилинди.


➡️ @uzauz
Ўзбекистонда 79 минг 238 фуқаро карантинда

Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров брифингда маълум қилди. Таъкидланишича, айни кунда мамлакат миқёсида жорий этилган 14 кунлик карантин режимида 79 минг 238 фуқаро сақланмоқда. Уларнинг 21 минг 738 нафари стационар шароитда, 57 минг 500 нафари уй шароитида, карантин муддатини ўтамоқда.

Карантинга олинган 198 стационар объектни қўриқлашга Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва Миллий гвардия шахсий таркибидан жами 1 минг 862 нафар, 14 минг 128 та уйга эса 5 минг 880 нафар ходим жалб қилинган.

Кундалик равишда 4 минг 800 дан зиёд Миллий гвардия шахсий таркиби коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб қилинмоқда.

➡️ @uzauz
Ўзбекистондаги иккита шакар заводи фаолиятини тўхтатгани юзасидан РАСМИЙ ИЗОҲ

Куни кеча ЎзАда «Ангрен шакар» МЧЖ ва «Хоразм-шакар» МЧЖ корхоналари иш фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу хабарга «Ангрен шакар» МЧЖ Бош директори Рустам Акбарходжаев ва «Хоразм-шакар» МЧЖ Бош директори Умиджон Комиловлар ўз муносабатини билдиришди:

"Ўзбекистондаги мавжуд иккита шакар заводи хом-ашё тугаганлиги муносабати билан ишлаб чиқаришни вақтинчага тўхтатган эди. Ҳозирча ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда заводдаги барча ускуналарда профилактик тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказган ҳолда хом-ашё муаммоси ҳам бартараф этилмоқда. Яқин кунларда иккита заводда ишлаб чиқариш тўлиқ қувват билан бошлаб юборилади".

➡️ @uzauz
Фарғона тумани ҳокими ўзгарди

Бугун халқ депутатлари Фарғона туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Шу пайтгача Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Шуҳратжон Азимович Мўминов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз раислигида жорий йил 8 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Фарғона тумани ҳокими Илҳомжон Носиров эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.

➡️ @uzauz
⚡️Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, уйида даволанаётган коронавирус инфекциясига чалинган беморларга қуйидаги дори-дармонлар белгиланган миқдорда бепул етказиб бериладиган бўлди:

👉 “Гидроксихлорохин”;
👉 “Азитромицин”;
👉 “Парацетамол”;
👉 “Витамин С”;
👉 бир марталик тиббий ниқоблар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идоралар зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантиради ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўяди.


➡️ @uzauz
Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-6028, 16.07.2020й) биноан, Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Амрилло Иноятов Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.


➡️ @uzauz
Чуст тумани ҳокими ўзгарди

Халқ депутатлари Чуст тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Бекзод Ҳамдамов Чуст тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бекзод Ҳамдамов муқаддам "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Наманган вилояти бўлинмаси раҳбари лавозимида фаолият юритган, 2020 йилдан буён Мингбулоқ тумани ҳокими ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

➡️ @uzauz
Ўтган 6 ойда қанча миқдорда компенсация ва суюнчи пули тўланган?

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 269 минг 341 оилага бола туғилганда бериладиган бир маротабалик суюнчи, 1 миллион 453 минг 483 фуқарога ун ва қолипли нон харид қилиш учун ҳар ойда компенсация пули берилган.

73 минг 555 юртдошимизга уй-жой коммунал хизмат ҳақини тўлаш учун ҳар ойда компенсация пули, бир маротабалик дафн нафақа пули тўланган.

@uzauz
Фармацевтика соҳасидаги коррупциянинг олдини олиш учун янги бот ишга тушди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилувчи махсус @Stop_corruptionbot фаолиятини ишга туширди.

Эндиликда аҳоли соҳага доир қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келганда, ушбу бот ёки (71) 234-06-04 ишонч телефони орқали Агентликка мурожаат қилиши мумкин.

Ҳар бир мурожаат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори назорати остида кўриб чиқилади.
Мурожаатлар фуқаронинг шахсига доир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.


➡️ @uzauz
Дори-дармон рекламасида фойдаланиш ноўрин бўлган жумлалар эълон қилинди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги дори-дармон воситалари рекламасидаги баъзи камчиликларни маълум қилди.

Унда айтилишича, “№1”, “Энг яхши”, “Фақат”, “Ҳақиқий”, “Фақат бизда”, “Энг аниқ”, “Экологик тоза”, “100 фоиз кафолат”, “Жаҳон андозаларига тўлиқ мос”, “Ҳамма талабларга тўлиқ жавоб беради”, “Жуда сифатли“, “Самараси исботланган”, “100 фоиз натижа”, “Ишончли даво”, “Акс таъсирлари йўқ”, “Мақбул танлов”, “Барча хавфсизлик чоралари кўрилган”, “Энг охиргиси”, “Ҳар жиҳатдан даво”, “Мақбул қарор”, “Дунёда етакчи”, “Энг ишончли”, “Энг охирги авлод препарати”, “Ўхшаши йўқ”, “Акс таъсири жуда кам”, “Оғриқни унутасиз”, “Бутун оила учун”, “Ноёб таркиб” каби жумлалардан рекламада фойдаланиш мумкин эмас.

Бундай жумлалар реклама қилинаётган маҳсулотни бўрттириб, фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган ҳолат ҳисобланади.


➡️ @uzauz
⚡️Давлат ташкилотлари жамоатчилик олдида электрон ҳисобот беради

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сонли қарорига кўра:

👉 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўз фаолиятига оид жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериш тартиби жорий этилади;

👉 Ҳисоботлар:

1) аввал расмий веб-сайтда, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда жойлаштирилади, марказий (ҳудудий) босма ОАВларда эълон қилинади;

2) сўнгра ташкилотларнинг расмий веб-сайти ва улар биринчи раҳбарларининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали брифинг ва матбуот конференциялари кўринишида онлайн трансляциялар ташкил этилади.

👉 Ҳисобот давлат тилида тақдим этилиши керак, бунда ҳисоботлар давлат тили билан биргаликда бошқа тиллардаги версияларга ҳам эга бўлиши мумкин.


➡️ @uzauz
⚡️Навбатдаги чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейсларининг жадвали тасдиқланди.

Унга кўра жорий йилнинг 20 июлдан 2 август кунлари давомида 18 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

20 - 26 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

20 июль Сеул – Тошкент – Сеул
20 июль Тошкент – Москва – Тошкент
22 июль Москва – Тошкент – Москва
22 июль Тошкент – Дубай – Тошкент
23 июль Тошкент – Минск – Тошкент
24 июль Тошкент – Истанбул – Тошкент
23 - 24 июль Тошкент – Франкфурт – Тошкент
25 июль Тошкент – Владивосток – Тошкент
26 июль Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

27 июлдан 2 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:

27 июль Сеул – Тошкент – Сеул
27 июль Тель-Авив – Тошкент – Тель-Авив
28 июль Тошкент – Москва – Тошкент
29 июль Минск – Тошкент – Минск
30 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул
30 июль Тошкент – Дубай – Тошкент
30 - 31 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент
1 август Тошкент – Санкт-Петербург –Тошкент
2 август Тошкент – Москва – Тошкент


➡️ @uzauz
“Арбидол”нинг нархи қанча?

Пандемия шароитида дорихоналарда айрим препаратлар тақчиллиги, нархларнинг асоссиз оширилиши кузатилмоқда.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, реал вазиятни ўрганиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти рейд тадбирларини ўтказмоқда.

Шундай тадбирлардан бирида ҳозирда дорихоналарда топиш қийин бўлаётган "Арбидол" дорисининг 1 қутиси норасмий 400-600 минг сўмдан сотилаётгани аниқланди.

Дори-дармон нархларини асоссиз оширганларга нисбатан чора кўрилмоқда.


➡️ @uzauz
⚡️Муса Ерниязов ва Тўра Боболов ҳам коронавирусдан даволанмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов
ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

Муса Ерниязов Нукус шаҳридаги клиникада, Тўра Боболов эса Тошкент шаҳрида даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, уларнинг ҳолати стабил, даволаш тактикаси тўғри ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилмоқда.


➡️ @uzauz
Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Инагамов Аловитдин Ҳуснитдинович Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.

У бунга қадар Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


➡️ @uzauz
Сирдарё ҳавзасига боғланган майдонларни қўшимча суғориш учун Тожикистондаги сув омбордан сув олинади

Жорий йилда кузатилаётган сув танқислиги шароитида Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинларини Тожикистон Республикасининг “Бахри Точик” сув омборидан қўшимча сув чиқариш орқали сув билан таъминлаш мақсадида Тожикистон томонига моддий-техник ресурслари етказиб берилади ва ирригация тадбирлари амалга оширилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли фармойиши имзоланди.

Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 1,5 млрд сўм маблағ ажратилади.

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ушбу моддий-техник ресурсларни Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг тегишли ташкилотига қайтариб олмаслик шарти билан топширади.


➡️ @uzauz