UzA | Tezkor xabarlar
31K subscribers
8.8K photos
925 videos
33 files
1.48K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Борий Алихонов ва Наримон Умаров сенатор этиб тайинланди

Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни Алихонов Борий Ботирович ва Умаров Наримон Мажитовичларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Шунга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Б.Б.Алиханов ва Н.М.Умаровни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари рўйхатидан чиқариш ва Сенат аъзолари этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Сенат Раиси ўринбосари сайланди

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида Сенат Раиси ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов сайланди.


Каналга уланиш:
➡️
@uzauz
Сенат таркибида янги қўмита тузилди

Олий Мажлис Сенати таркибида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси тузилди. Қўмита раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси Борий Алихонов сайланди.

Шунингдек, Наримон Умаров Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайланди.


Каналга уланиш:
➡️
@uzauz
Умумтаълим мактабларининг рейтинги эълон қилинди

2019/2020 ўқув йилида ҳам Таълим инспекцияси томонидан умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлаш доирасида назорат ишлари ва сўровномалар ўтказилди. Халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда ўтказилган ўрганишлар натижаларига асосан юртимиз туман ва шаҳарларидаги мактабларда таълим сифати таҳлил қилиниб, уларнинг рейтинги аниқланди.

Ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, қуйи ўринларда Сирдарё, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятлари қайд этилди.

Умумий рейтингда:
энг юқори Топ-20
таликда Андижондан 6 та, Фарғонадан 4 та, Хоразмдан 2 та, Қорақалпоғистондан 2 та, Намангандан 2 та, Бухородан 1 та, Самарқанддан 1 та, Қашқадарёдан 1 та, Сурхондарёдан 1 та мактаблар кирди;

энг охирги Топ-20 таликда Қашқадарёдан 5 та, Сурхондарёдан 4 та, Самарқанддан 3 та, Тошкент вилоятидан 2 та, Сирдарёдан 2 та, Тошкент шаҳридан 1 та, Андижондан 1 та, Қорақалпоғистондан 1 та, Бухородан 1 та мактаблар кирди.

Каналга уланиш:
➡️
@uzauz
Талабалар тўлов-контракт миқдорларини тўрт бўлиб тўлаши мумкин

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;

хорижий фуқаролар учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача;

табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.


Каналга уланиш:
➡️
@uzauz
Маданият вазирининг яна бир ўринбосари тайинланди.

Олимжон Намозович Мирзаев Маданият вазирининг маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим муассасалари бўйича ўринбосари этиб
тайинланди.
Бу ҳақда Маданият вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Каналга уланиш:
➡️
@uzauz
"Адолат" СДП Сиёсий Кенгашига янги раис сайланди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари V Пленуми кун тартибига ташкилий масала ҳам киритилди.

Жумладан, партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳамда қўмита раиси этиб тайинлангани муносабати билан ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этиш масаласи кўриб чиқилди.

Пленумда "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси лавозимга Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вице-президенти Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович сайланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ўзбекистонда 9 ойда жами 65,2 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Энг кўп қурилиш Тошкент шаҳрида

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида, Ўзбекистон Республикасида жами 65,2 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 108,6 % ни ташкил этди.

Республика бўйича қурилиш ишларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами қурилиш ишларининг 20,5 % и ёки 13,4 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, Тошкент (7,1 %) ва Бухоро (6,2 %) вилоятларида ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ қурилиш ишлари бажарилди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Коронавирус билан касалланганлар яна қайта ушбу касалликка чалиниши мумкинми?

Мазкур савол юзасидан CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева муносабат билдирди.

«COVID-19 — бу янги инфекция. Организмда бу вирусга қарши антитанача ишлаб чиқарилади. Аммо антитаначалар қанчалик чидамли, қайта зарарланиш мумкинми ва бу ҳолат қанча муддат давомида юз бериши аниқ эмас. Бугунги кунда республикамизда коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим», - дейди Н.Нуруллаева.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Президент фармойиши билан халқаро институтга директор тайинланди

Анвар Джамалетдинович Насиров Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди.

А.Насиров шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг Ижро этувчи аппарати ташқи сиёсат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ишлаб чиқаришни тўхтатган шакар заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди

“Ангрен шакар”
ва “Хоразм шакар” маъсулияти чекланган жамиятлари шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлади. Бу ҳақда ЎзАга "Ангрен шакар" МЧЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Айни пайтгача, 130 нафардан зиёд ходим ишдан бўшатилган. Уларнинг маълум қилишича, “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжаллаган.

Маълум қилинишича, ҳозирда иккита заводда жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз қолиш хавфи туғилмоқда.

Каналга
уланиш:
➡️ @uzauz
Янгийўл туманида кичик саноат зонаси ташкил этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№657, 27.10.2020й) биноан, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, “Тинчлик” маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги тасарруфидаги захирада турган, фойдаланилмаётган, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз аҳволга келиб қолган 36,0 гектар суғориладиган ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилади.

Кичик саноат зонасини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

Икки ой муддатда кичик саноат зонаси ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар (кабель, керамика ва пластик маҳсулотлар, металл конструкциялар) турларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№656, 27.10.2020й) билан Шарофиддин Бахриддинов «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди. Бунга қадар у уюшма раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов натижасида уюшманинг собиқ раиси Шерали Рустамбекович Суярқулов лавозимидан озод этилган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармон имзоланди

Шавкат Мирзиёев “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Унга кўра:

👉 умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмайди;

👉 Тошкент шаҳрида ўтказилаётган онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган QR коди асосида совринли ўйинларни ўтказиш эксперименти 2020 йилда барча ҳудудларда амалга оширилади.

Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида 9 ойда 3,3 триллион сўмлик 16,3 миллионта чек, вилоятларда эса 6,3 триллион сўмлик 22,7 миллионта чек чиқарилган. Совринли ўйинларнинг вилоятларда жорий этилиши онлайн касса машиналарига ўтиш жараёнини тезлаштиради. Совринли ўйинларга 1 миллиард сўм ажратилган бўлиб, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 524 миллион сўмлик совринлар ўйналди;

👉 қурилиш корхоналарига ишчиларни уларга иш ҳақини нақд пулда тўлаш (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда) ҳуқуқи билан ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини сақлаб қолган ҳолда шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади;

👉 тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваколатли органни хабардор қилган ҳолда ўтказиладиган сайёр солиқ текширувлари натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади;

👉 солиқ органларининг маълумотларини қайта ишлаш марказини замонавий сервер ускуналари ва тегишли дастурий таъминот билан таъминлашни тезлаштириш ва бирламчи қўшимча жиҳозлаш мақсадида 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Россияда ўзбек миллий маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда янада кенгайтириш, шунингдек, Россия ишбилармонлик доиралари ва жамоатчилигини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан кенг таништириш мақсадида ноябрь-декабрь ойларида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмалари ўтказилади.

Жумладан, кўргазмалар қуйидаги шаҳарларда бўлиб ўтади:

👉 Самара - 10-14 ноябрь;
👉 Санкт-Петербург - 23-24 ноябрь;
👉 Қозон - 1-2 декабрь;
👉 Москва - 15-16 декабрь.

Шунингдек, Ҳукумат фармойиши билан масъул ташкилотларга кўргазмаларни самарали ўтказиш билан боғлиқ тегишли топшириқлар берилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди.

Бу ҳақда Маданият вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Айни вақтда театрда жамоаси билан йиғилиш ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиевни Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини эълон қилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
​​Бош вазир мамлакатимиз кино ижодкорлари билан учрашди

Жорий йил апрель ойида бир гуруҳ киноижодкорлар соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга мурожаат қилган эди.

Мурожаатда кўтарилган масалаларни атрофлича муҳокама қилиш ва бамаслаҳат ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Бош вазири мамлакатимиз кино мутахассислари билан учрашди.

Тадбирда сўзга чиққан қатор киноижодкорлар ижодий фаолияти давомида дуч келаётган айрим муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Хусусан, кейинги вақтларда ғоя ва савия жиҳатдан саёз фильм ва сериаллар нисбатан кўпайди, уларда адабий тил қоидаларига айтарли риоя қилинмаётир, кинотеатрлар суст фаолият юритмоқда, дубляж санъати ривожига эътибор йўқолган, мультипликацион ва анимацион фильмлар яратиш талаб даражасида эмас, яратилган фильмларнинг тарғиботи айтарли йўлга қўйилмаган. Шу сингари камчиликлар соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган давра суҳбатида билдирилган таклифларни амалга ошириш, соҳадаги баъзи муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун барча киноижодкорлар бир ёқадан бош чиқариб, бамаслаҳат ишлаши лозимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Абитуриентлардан 80 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушган

Бу ҳақда ДТМ ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.

“Жорий йилги тест синовлари учун абитуриентлардан 80 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган.

Имтиҳонлар ўтказилган стадионларнинг фақат 2-3 таси билан шартнома тузиб, маблағ ўтказиб бердик. Қолган стадионлар ҳокимликлар томонидан тақдим этилган. Яъни уларга ДТМ маблағлари сарфланмаган”, - деди С.Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда битирган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун 111 минг 500 сўм миқдорида тўловни амалга оширишди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№671, 30.10.2020й) билан Фаррух Фарходжонович Омонов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№670, 30.10.2020й) билан Илҳом Рустамович Маҳкамовга Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилди. Бунга қадар у транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Бош вазир Қозоғистон делегациясини қабул қилди

Бугун, 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги ушбу мамлакат ҳукумати делегацияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда олий ва юқори даражада эришилган келишувларнинг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.

Яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, тиббиёт, таълим, транспорт ва логистика соҳалари бўйича янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz