Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига янги раис сайланди
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
Тадбирда иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.
Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz

Соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун устама тўланади
2020 йил 2 октябрдаги Президент қарорига биноан, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
• 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
• 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
• 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
• 10 йилдан 15 йилгача – 1;
• 15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
• 20 йилдан юқори – 1,5.

"Сардоба иши" бўйича бугунги кунда 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган
“Сардоба” сув омбори тўғонидаги ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддлари асосида тергов олиб борилди.
Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига даҳлдор 17 нафар шахс, жумладан;
буюртмачи – “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК;
лойиҳачи – “UzGip” МЧЖ;
бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК;
пудратчи ташкилотлар – “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси
мансабдор шахсларининг бир гуруҳи тегишли (167, 203, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қирғиз Республикасидаги вазият юзасидан баёноти
Қирғиз Республикасида юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Ўзбекистон яқин қўшни ва стратегик шерик сифатида қардош Қирғизистондаги вазиятнинг мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез орада барқарорлашувига умид қилади.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қатъий содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз.
Қирғизистоннинг барқарорлиги ва мустаҳкам ривожланиши бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлиги ва фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади.
Ҳозирги мураккаб вазиятда биз Ўзбекистонда кўп асрлик тарихий ва қариндошлик ришталари, умумий маданий ҳамда маънавий қадриятлар билан мустаҳкам боғланган биродар Қирғизистон халқига ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрмиз.
@uzauz

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан бирламчи маълумот
Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Миришкор туманига ҳоким тайинланди
Бугун Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Қамаши тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Санаев Шерали Чориевич Миришкор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга оид Ҳукумат қарори қабул қилинди
Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, коронавирус пандемияси пайтида туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қуйидаги чоралар кўрилади:
1. Инвесторлар 2023 йил 31 декабрга қадар янги дор йўлларини (дастлабки 50 та лойиҳа) қуриб фойдаланишга топширса, харажатларининг бир қисми Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Бунда ҳар бир 500 метр йўл учун 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.
2. Меҳмонхонага тоифа (юлдуз) олиш ёки ошириш ишлари учун субсидия ажратиш 2021 йил 1 июнига қадар амалга оширилиб, Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қуйидаги миқдорда ажратилади:
3 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 5 миллион сўм;
4 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 10 миллион сўм;
5 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 15 миллион сўм.
Туристик зоналар ва қишлоқ жойлари ҳудудида Қўмита ва Қурилиш вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан қуриш учун тадбиркорлик субъектлари харажатларининг бир қисми бундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингтага етгунига ёки 2023 йилнинг 31 декабрига қадар ҳар бир жой учун 5 млн. сўмгача миқдорда Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
3. Авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича туроператорларга субсидиялар ажратилади. Субсидия ҳар бир ташкил қилинган тур учун сотиб олинган авиа ва темир йўл чипталарининг умумий қийматининг 30% миқдорида ажратилади.
4. Бундан ташқари, туроператорлар ва турагентларга – Ўзбекистон резидентларига Ўзбекистонга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун, камида беш сутка давомида республикадаги жойлаштириш воситаларида бўлиш шарти билан 15 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.
5. Жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларига 2021 йил 31 декабргача жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
6. Хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига битта лойиҳа учун 100 млн сўмгача бўлган миқдорда грант ажратилади, бунда грант миқдори лойиҳа қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги белгиланган.
7. Гидлар (гид-таржимон) (кейинги ўринларда – гид) ва туроператорларга янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилишга йўналтирилган харажатларини қоплаш учун қуйидаги ҳажмларда грант ажратилади:
гидларга – ишлаб чиқиш учун 5 миллион сўм,
туроператорларга – турларни реклама ва сотиш учун 10 миллион сўм.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент молия институти ректори этиб тайинланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Бабаходжаев Сарвар Наджимович эса Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосарлари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (08.10.2020 й. № 630) қарорига кўра, қуйидагилар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди.
Норбоев Холмамат Нуралиевич – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари.
Атабеков Нурмат Сатиниязович – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари.
Курбанов Ботиржон Журабоевич – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари.
Ҳайитов Қобулжон Исоқулович – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари.

Президентнинг тегишли фармони асосида Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.
Унинг ўрнига Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.
Каналга уланиш:
@uzauz
Унинг ўрнига Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.
Каналга уланиш:
@uzauz
🚗 Орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи арзонлаштирилди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№635, 09.10.2020й) билан, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича айрим ўзгаришлар киритилди.
Жумладан, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар ушбу миқдор БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) эди.
Юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган - БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм).
Шунингдек, орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартиришнинг тўлови миқдори ҳам аввалгидек сақланиб қолди, яъни жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорини ташкил этади.

Ойналарни қорайтиришга рухсат берилган автотранспорт тоифалари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№635, 09.10.2020й) билан, ойналарининг тусини қорайтиришга рухсат берилган автотранспорт воситалари рўйхати кенгайтирилди.
Жумладан, N1 ва N2 тоифага оид юк ташувчи автотранспорт воситалари учун ҳам орқа ён (чекланмаган) ҳамда олд ён (50%дан кам бўлмаган) ойналарининг тусини қорайтиришга рухсат берилди.
Маълумот учун:
N1 ва N2 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, бири энг катта вазни 3,5 тоннагача ҳамда иккинчиси 12 тоннагача бўлган автотранспорт воситаларидир.
Илгари фақат енгил автомобилларга ойнасининг тусини қорайтиришга рухсат этилган эди.
Шунингдек, илгари автобус, микроавтобус ва минивенларга фақатгина туристик йўналишларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширсагина ойналарини қорайтиришга рухсат берилган эди. Бугундан бошлаб қандай фаолиятни амалга оширишидан қатъи назар, М2, МЗ тоифага оид III класс автотранспорт воситаларининг барчасига ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50%дан кам бўлмаган даражада қорайтиришга рухсат берилди.
Маълумот учун:
III класс М2 тоифаси — фақат ўтириб кетиш учун мўлжалланган, йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т гача бўлган автотранспорт воситалари бўлса, М3 тоифаси худди шунинг энг катта вазни 5 т дан кўп бўлган автотранспорт воситаларидир.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Қудратходжаев Ботир Бахромович Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хоразм вилоятининг собиқ прокурори Жаҳонгир Ҳотамов куни-кеча Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланган эди.
Каналга уланиш:
@uzauz
Хоразм вилоятининг собиқ прокурори Жаҳонгир Ҳотамов куни-кеча Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланган эди.
Каналга уланиш:
@uzauz
Президентнинг тегишли қарори билан Каримов Авазжон Қудратиллаевич жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Каналга уланиш:
@uzauz
Бунга қадар у Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Каналга уланиш:
@uzauz
15 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида 2020-2021 йиллардаги иситиш мавсумини бошлаш масаласи депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.
Кенгаш қарорига кўра, 15 октябрдан Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларга, 17 октябрдан кўп қаватли хонадонларга иссиқлик таъминоти етказиб берилади.

Тошкент вилояти Oлмалиқ шаҳрига Хамдамов Қобил Муроткулович ҳоким этиб тайинланди (суратда). Бунга қадар у Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Омалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда йўл қўйилган хато-камчиликларни тилга олди, шунингдек, собиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўз шахсий ҳаётига ҳам эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозимлигини таъкидлади.

Вазирлик турдош бўлмаган таълим йўналишларига талабалар ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича баёнот берди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича ариза берган фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Унда айтилишича, жорий йилда турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича 10 мингга яқин аризалар онлайн қабул қилинган.
Ҳар бир ариза кўриб чиқилишида тегишли олий таълим муассасасининг талабаларни қабул қилиш имконияти, талаба ҳозиргача ўқиган таълим йўналиши бўйича истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёж, ўқишни кўчириш ёки тиклаш учун асосларнинг мавжудлиги ва бошқа маълумотлар чуқур таҳлил қилинади. Бу эса маълум вақтни талаб этади, аризалар сони ҳар йилдагидан анча кўп.
«Шу сабабдан фуқароларимиздан оғир-вазмин бўлишни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар хил норасмий ахборотларга ишонмасликни сўраймиз», - дейилади баёнотда.
Турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича кўриб чиқилган аризалар бўйича 14 октябрь соат 12:00дан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Аризаларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди
Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4861, 13.10.2020й) асосан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий маркази негизида Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.
Тошкент давлат аграр университетининг Термиз, Нукус ва Самарқанд филиалида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Марказнинг замонавий лабораторияларга эга бўлган минтақавий филиаллари ташкил қилинди.
👉 2021 йил 1 январдан бошлаб хусусий сектор томонидан ташкил этилган, аккредитациядан ўтган карантин лабораториялари томонидан экспортга юкланаётган мева-сабзавот маҳсулотларига ва бошқа материалларга хулоса беришга рухсат берилади;
👉 2021 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудига хорижий мамлакатлардан маҳсулотларни олиб кирган транспорт воситалари (самолётлар, темир йўл вагонлари ва контейнерлари, юк автомашиналари) юк хоналарини карантин назоратидан ўтказиш ва “детектор – хизмат ит”ларидан фойдаланиш ҳамда зарур ҳолларда фумигация қилиш (зарарсизлантириш) тизими жорий қилинади;
👉 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш ва қадоқлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни хорижий давлатлар фитосанитария талабларига мувофиқлаштириш, тегишли маслаҳатлар ва амалий ёрдам бериш учун ўсимликлар карантини давлат инспекторлари бириктирилади;
👉 ўз ҳудудида аниқланган зарарли организмлар ҳамда фитосанитар дала назоратини ўтказиш тўғрисида Инспекцияга ихтиёрий мурожаат қилган ва уларнинг оқибатларини бартараф этган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

⚡️Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими жорий қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига (№646, 12.10.2020й) биноан, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.
👉 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тегишли умумтаълим фанини (чет тили бундан мустасно) билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилади;
👉 Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:
- 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
- 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
- 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.
👉 Сертификат бериш учун тузиладиган тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади.
👉 Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
👉 Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.
👉 Талабгор тест синовида қатнашиш учун Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади ва шахсий кабинети орқали керакли ҳужжатларни юклайди.
👉 Тест синови бланкаларда ёки компьютер (онлайн платформа)да ўтказилиши мумкин.
👉 Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

Таълим сифатини баҳолайдиган нодавлат ташкилот тузилади
Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№646, 12.10.2020й) биноан, умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқитиш сифатини баҳолашга муқобил шаклларни татбиқ этиш мақсадида “Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази” нодавлат таълим ташкилоти ташкил этилади.
Бунда “Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази” нодавлат таълим ташкилотининг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
👉 халқаро эътироф этилган таълим сифатини баҳолаш методикасидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим мактабларида таълим сифатини баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш;
👉 умумий ўрта таълимда берилаётган билим ва кўникмалар сифатини тизимли баҳолаш учун назорат ишлари материалларини ишлаб чиқиш;
👉 таълим сифатини баҳолаш бўйича дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш;
👉 Ўзбекистон таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари ва муассасалари буюртмасига кўра саралаш, қабул қилиш ва якуний имтиҳонларни ўтказиш;
👉 таълим муассасаларида педагогик фаолият олиб бориш ҳуқуқини берувчи таълим лицензиялари ва сертификатларини жорий этиш.
Мазкур ташкилотни тузиш таклифи Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим ва Адлия вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ҳамда таълим сифатини баҳолаш бўйича фаолият юритадиган халқаро таълим ташкилотларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади.

Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанини эълон қилди
У қирғиз халқига мурожаат қилиб, мамлакат яхлитлиги барча нарсадан устунлигини таъкидлади.
“Азиз ватандошларим! Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Мен учун ҳар бир ватандошимизнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ.
Мен Қирғизистон тарихида қон тўкиб, ўз фуқароларига ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман.
Шу сабабли истеъфога чиқишга қарор қилдим», - дейилади Жээнбеков мурожаатида.