UzA | Tezkor xabarlar
30K subscribers
9.57K photos
1.04K videos
33 files
1.57K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, уни Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 19 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур фуқаро ушбу пул маблағидан 16 минг АҚШ долларини Андижон давлат тиббиёт институтида декан ўринбосари лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги маълум бўлиб, сўралган пулни олган вақтида у ҳам ушланди.
Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ушбу олий ўқув юртининг ўқитувчиси ҳам ушланди.
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахс 2 нафар фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетининг бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро давлат педагогика институти ходими 2 нафар фуқарони мазкур олий ўқув юртининг ҳарбий таълим факультетига ўқишга кириш учун бўладиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гулистон туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3900 АҚШ доллари ва 1 млн. 150 минг сўм олган вақтида ушланди.
 
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи, 1995 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, унинг ўғлини Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларидан бирининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1600 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ва шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.
 
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Август ойидан Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланади

Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни Қанот Шарқ авиакомпанияси бажаради.

Авиакомпания 2023-йилнинг 20-август кунидан ушбу йўналишда қатновларни  йўлга қўяди. Мазкур йўналишдаги парвозлар Аирбус А320 самолётида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Туркманистон амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан дилдан қутлади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Қирғизистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, равнақ ва барқарор тараққиёт тилакларини изҳор этди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат  Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилдилар. Қозоғистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Россия етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва катта муваффақиятлар тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Президент Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотида Туркия раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, халқимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқотида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Шайх Мансур Ол Наҳаён давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан самимий қутлади, Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (307-сон, 22.07.2023 й.) Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, касаначиликни ташкил қилган тадбиркорларга Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан улар фаолиятининг дастлабки 3 ойида бир ойлик ўртача даромади миқдорида 1 марталик субсидия берилади.

Субсидия олиш учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида маҳаллий меҳнат органига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) портали орқали мурожаат қилиши мумкин. Мурожаатда касаначи маълумотлари, субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварақ ва манзили кўрсатилади.

Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Субсидия ажратиш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин: uch

ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганида;

касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси Ягона электрон шартномалар порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;

касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги даромади ҳақидаги маълумот ҳаққонийлиги тасдиқланмаса.

Мурожаат рад этилганида 1 кунда бу ҳақида мурожаатчига хабар берилади.

Субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганида 5 иш кунида субсидия мурожаатчига ўтказиб берилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев бугун 66 ёшни қарши олди

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистонда эркаклар сони аёллардан кўплигича қолмоқда

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республика бўйича жами доимий яшовчи аҳоли сони 36 372,3 минг кишини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпайган.
Шундан:

аёллар сони – 18 066,0 минг киши;

эркаклар сони – 18 306,3 минг киши.


Каналга уланиш: 
@uzauz
3 000 минг доллар пора талаб қилган проректор ушланди

3 000 минг доллар пора талаб қилган Нукус давлат педогогика институти проректори қўлга олинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўтказган тезкор тадбирда “Ажиниёз” номидаги Нукус давлат педагогика институти проректори М.Ж. фуқаро Х.Н.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Афғонистоннинг етакчи нашрида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди

Афғонистон ҳеч ким ва ҳеч бир гуруҳ мамлакат ҳудудидан бошқа давлатга қарши фойдаланмайди. Бу ҳақида «The Kabul Times» газетасида чоп этилган «Афғонистон – Ўзбекистон муносабатлари ривожланиб бормоқда» номли мақолада қайд этилган.
Афғонистоннинг «The Kabul Times» нашрида Афғонистон ва Ўзбекистоннинг сиёсий-иқтисодий ҳамкорлик муносабатлари ҳақида мақола чоп этилди. Мақола Афғонистон ташқи ишлар вазири ва Ўзбекистон элчиси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда кўтарилган мавзуларга асосланади. Унда Ўзбекистон Афғонистон шимолидаги Марказий Осиё давлатларидан бири сифатида ўзининг иқтисодий имкониятлари, аҳоли сонининг кўплиги, саводхонлик даражасининг юқорилиги ҳамда геосиёсий ва стратегик жиҳатдан минтақадаги энг кучли давлат ҳисобланиши таъкидланган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси ва Хитой Халқ- озодлик прокуратураси ўзаро ҳамкорлик қилади

Айни дамда Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ботир Кудратходжаев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикаси амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Хитой Халқ-озодлик армияси Бош Ҳарбий прокурори Чжан Цзинь билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Хитой Халқ Республикаси Халқ-озодлик армияси Ҳарбий прокуратураси ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ёшлар мадҳияни қанчалик яхши билади?

Намангандаги турнирда ёшлар техник носозлик туфайли узилиб қолган мадҳияни жонли ижрода давом эттирди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Навоий вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳикматов Санъаттилло Нусратович Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Ҳикматов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Жондор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Нарзулло Обломуродов янги лавозимга тайинланди

Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Н.Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Долларнинг расмий курси кўтарилмоқда

Марказий банк 26 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 613,06 so‘m (+18,04);

1 Евро – 12 824,30 so‘m (-25,30);

1 Россия рубли – 129,01 so‘m (+0,70).

Каналга уланиш: 
@uzauz