UzA | Tezkor xabarlar
31.7K subscribers
7.49K photos
683 videos
31 files
1.32K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Хастимом маҳалласида бўлди, хонадонлардаги шароитлар билан танишди ҳамда аҳоли билан суҳбатлашди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги саноат корхоналари фаолияти билан танишди, Хастимом маҳалласи аҳолиси билан дилдан суҳбатлашди

Каналга уланиш: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ ер майдони олиб бериш учун 1,5 млн. АҚШ долларини пора сифатида олмоқчи бўлган Давлат хизматлари маркази ходимини қўлга олди

Каналга уланиш: 
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️ДХХ ер майдони олиб бериш учун 1,5 млн. АҚШ долларини пора сифатида олмоқчи бўлган Давлат хизматлари маркази ходимини қўлга олди Каналга уланиш:  @uzauz
Ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди
 
Тошкент вилояти Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, унга Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн. АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига келишилган суммадан 1,5 млн. АҚШ долларини беришини талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
 
Бошқа ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1972 й.т., муқаддам судланган шахс фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида кўп қаватли турар-жойлар барпо этиш учун ажратилган 4 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга олиб бериш эвазига 2,5 млн. АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
 
Каналга уланиш: 
@uzauz
20 та вазирлик ва идораларда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади

Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–111-сон, 21.07.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ҳар бир инвесторга лойиҳа ишга туширилгунгача барча босқичда ҳамроҳлик қиладиган, хусусан ер олиш, инфратузилмага уланиш, рухсатномаларни расмийлаштириш каби масалаларни ҳал қилиб борадиган “инвестиция менежерлари” бириктирилади.

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида Саноатни ривожлантириш жамғармаси;

Вазирлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Саноат ва ташқи бозорларни таҳлил қилиш маркази;

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги тизимида Инвесторлар маркази;

Экспортни рағбатлантириш агентлиги тизимида Экспортчилар маркази.

2023 йил 1 декабргача Электрон кооперация портали негизида Ўзбекистон Миллий саноат портали яратилади.

“GSP+” тизими имтиёзлари қўлланилишига доир маълумотлар олиш, синов лабораторияларини (шу жумладан, ветеринария, ўсимликлар карантини, санитария-эпидемиология соҳаларда) эркин танлаш, синов баённомаларини электрон расмийлаштириш имконини берадиган “E-sertifikat” ахборот тизими ишга туширилади.

“Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази” давлат корхонасининг Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритиш монопол функцияси бекор қилинади.

2023 йил 1 августдан
20 та вазирлик ва идораларда (қуйида рўйхати келтирилган) янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича “лойиҳа офислари” ташкил этилади.

Шунингдек, бино-иншоотлар харид қилиш ва ижарага олиш учун кредитлар Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Саноат ипотекаси” тизими асосида ажратилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович Гулистон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Тайинлов

Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич Оқолтин тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади

Ҳукумат қарори (305-сон, 21.07.2023 й.) билан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга кўра, 2026 йил 1 январгача ҳар йили пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Шунга кўра:

биринчи ва иккинчи мавсум учун субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади (20 майгача);

учинчи ва тўртинчи мавсум учун Манзилли рўйхат имзоланиб, тасдиқланган ҳолда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига тақдим этилади (20 августгача);

Қўмита субсидиялар бериш учун ажратиладиган маблағларни субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради (10 иш кунида).

Каналга уланиш: 
@uzauz
Тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди

Нуримбетов Қуанишбай Бисенбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Қ.Нуримбетов Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ олий ўқув юртига ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўймоқда

Каналга уланиш: 
@uzauz
ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, уни Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 19 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур фуқаро ушбу пул маблағидан 16 минг АҚШ долларини Андижон давлат тиббиёт институтида декан ўринбосари лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги маълум бўлиб, сўралган пулни олган вақтида у ҳам ушланди.
Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ушбу олий ўқув юртининг ўқитувчиси ҳам ушланди.
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахс 2 нафар фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетининг бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро давлат педагогика институти ходими 2 нафар фуқарони мазкур олий ўқув юртининг ҳарбий таълим факультетига ўқишга кириш учун бўладиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гулистон туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3900 АҚШ доллари ва 1 млн. 150 минг сўм олган вақтида ушланди.
 
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи, 1995 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, унинг ўғлини Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларидан бирининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1600 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ва шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.
 
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Август ойидан Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар бошланади

Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни Қанот Шарқ авиакомпанияси бажаради.

Авиакомпания 2023-йилнинг 20-август кунидан ушбу йўналишда қатновларни  йўлга қўяди. Мазкур йўналишдаги парвозлар Аирбус А320 самолётида амалга оширилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Туркманистон амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан дилдан қутлади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Қирғизистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, равнақ ва барқарор тараққиёт тилакларини изҳор этди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат  Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилдилар. Қозоғистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Россия етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва катта муваффақиятлар тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Президент Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотида Туркия раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, халқимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқотида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Шайх Мансур Ол Наҳаён давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан самимий қутлади, Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Каналга уланиш: 
@uzauz