UzA | Tezkor xabarlar
31.5K subscribers
8.53K photos
882 videos
33 files
1.45K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди ва ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни илгари сурди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Таэквондо WT Ассоциацияси раис ўринбосари лавозимига Павел Хан тайинланди

Павел Хан кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиб-совриндорларини тайёрлаган тажрибали мутахассис ҳисобланади.

Хан эндиликда Ассоциациянинг спорт йўналишида фаолият юритади ва барча ёшдаги терма жамоаларимизнинг халқаро мусобақалардаги иштироки ҳамда юртимизда таэквондони ривожлантиришда масъул ҳисобланади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раисига матбуот котиби тайинланди

Ибодов Мўмин Мамуржонович Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Президент Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ахборот сиёсати масалалари бўйича фаолият олиб борган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Тайинлов

Асронқулов Элёрбек Мадаминович—Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи вазифаси ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
ТАЙИНЛОВ

Иброхим Икрамович Ходжиев
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Иброхим Икрамович Ходжиев тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
ТАЙИНЛОВ

Мавланова Наргиза Эшқўзиевна
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мавланова Наргиза Эшқўзиевна тайинловга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Қарзни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–851-сон, 04.07.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари жариманинг энг кам миқдори қатъий белгиланган бўлиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан бошлаб жарима қўлланилган.

Шунингдек, маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Қонунга кўра, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга эндиликда қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари;

Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари.

Илгари маъмурий жазо чораларини қўллаш давлат ижрочиларига тегишли бўлган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 6 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 530,47 so‘m (-10,53);

1 Евро – 12 561,29 so‘m (-17,25);

1 Россия рубли – 127,21 so‘m (-1,58).

Каналга уланиш: 
@uzauz
ТАЙИНЛОВ

Рахмонқулов Жамшид Алиқулович -
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Рахмонқулов тайинловга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
ТАЙИНЛОВ

Байзақов Адхам Абдуллаевич
— Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Cирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Адхам Байзақов мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш:
@uzauz
ТАЙИНЛОВ

Умаров Умиджон Касимджонович
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Словения Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик амалга оширилади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–213-сон, 05.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Словения Республикаси Ҳукуматлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2023 йил 8 февраль куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
ТАЙИНЛОВ

Тағоев Мухиддин Сайфидинович
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари – бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 7 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 553,06 so‘m (+22,59);

1 Евро – 12 548,93 so‘m (-12,36);

1 Россия рубли – 124,76 so‘m (-2,45).

Каналга уланиш: 
@uzauz
Қоракўлда IТ-кластер ташкил этилади

“Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (273-сон, 05.07.2023 й) қабул қилинди

Қарорга кўра, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича таълим бериш ва IT-хизматлар экспортига ихтисослаштирилган Қоракўл IТ-кластери ташкил этилади.

IT-кластер доирасида қуйидагилар фаолиятини йўлга қўйилади:

замонавий инфратузилма, лабораториялар ва илмий-тадқиқот марказларига эга университет;

масофавий IT-хизматлар экспорти маркази;

илмий-тадқиқот марказлари, ўқув лабораториялари ва стартап лойиҳаларни ривожлантириш инкубация маркази.

Бунинг учун:

биринчи босқичда 2023 йил 31 декабргача маъмурий бино, ўқув лабораторияси ва 5 600 ўринга мўлжалланган ўқув бинолари қурилади;

иккинчи босқичда 2024 йил 1 сентябргача 1 300 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 15 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, 100 ўринга мўлжалланган инкубация маркази, 200 ўринга мўлжалланган масофавий IT-хизматлар экспорти маркази, ошхона, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотлари қурилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Айрим тоифадаги шахсларга бензин учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартиришлар киритилиб, ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2023 йил 3 июлдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2023 йил II чоракдан бошлаб 116 180 сўмни ташкил қилади (55 фоизга ошди).

Шу пайтга қадар мазкур тўлов миқдори 75 000 сўмни ташкил этар эди.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz