UzA | Tezkor xabarlar
30.3K subscribers
9.15K photos
982 videos
33 files
1.52K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарага ташриф давомида жорий йил 28 майдаги сайловда Туркия Республикаси Президенти этиб қайта сайланган Режеп Таййип Эрдоғаннинг инаугурация маросимида иштирок этди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Анқарага амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура терговдан қочиш мақсадида 4-қаватдан сакраб вафот этган йигит иши бўйича расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, фуқаро Х.Т. чўнтагида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келганлиги аниқланиб, 22 май куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ гиёҳвандликка қарши курашиш бўлимига олиб келинган.

Бинонинг 4-қаватига суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун олиб чиқилган Х.Т. жавобгарликдан қочиш мақсадида шу қаватда жойлашган ҳожатхонага кириб, тезкор ходимни чалғиши натижасида ҳожатхонанинг деразасидан, пастда жойлашган ошхонанинг шифер билан қопланган том қисмига сакраган. Шифернинг четки қисми синиши оқибатида Х.Т. бош қисми билан ернинг бетон қопламасига қулаб тушган.

Х.Т.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида, 29 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 
@uzauz
РАСМИЙ АХБОРОТ

2023 йил 5 июнь куни соат 15.00 да
Олий судда Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 31 январдаги ҳукми устидан 16 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар ҳамда прокуратура томонидан ҳукмнинг 4 нафар судланувчига оид қисмига нисбатан келтирилган протест асосида мазкур жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисмини апелляция тартибида куриб чикиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️12.500 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратига “квота” олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 31 май куни фуқаро “И.Б..” нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида жойлашган «Z.T.» МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, «Z.T.» МЧЖ раҳбари "И.Д." фуқаро “И.Б.”нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўзининг Дин ишлари қўмитасида ишловчи танишлари орқали 12.500 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун “квота” олиб беришни ваъда қилиб, шундан 1.000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 2 июнь куни фуқаро “Т.И.” нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган «A.K.» МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, «A.K.» МЧЖ раҳбари “A.M.” ва жамият ходимлари “И.И.”, "М.Х."лар бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро “Т.И.”нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10.000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 3.000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
АХБОРОТ

Олий Мажлис Сенатининг 2023 йил 2 июндаги Қарорига мувофиқ:

Нурали Жавлиев
(1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган),

Нодиржон Хаджиматов (1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган),

Шарофиддин Болиев (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган),

Дурдонахон Абдукахарова (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),

Абатбай Аяпов (1984 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),

Элбекжон Тургунбоев (1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),

Лутфулла Мамаражабов (1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),

Зоир Рустамов (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Сурхондарё вилоятининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган),

Феруз Ражабов (1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган, Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган) ўн йиллик муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда:

Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятовни,

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёевни,


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Анваровна Махмудовани,

Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович Хамзаевни
, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️7 июндан Ўзбекистон Президентлигига сайловолди ташвиқотлари бошланади

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказиш масаласи муҳокама этилди.

Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2023 йил 7 июндан бошланиши қайд этилиб, қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
#RASMIY

❗️РАСМАН: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди

Улуғбек Илёсович Иноятов, Халқ демократик партияси;

Шавкат Миромонович Мирзиёев, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси;

Робахон Анваровна Маҳмудова, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси;

Абдушукур Худойқулович Ҳамзаев, Ўзбекистон Экологик партияси.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 6 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 449,14 so‘m (+22,13);

1 Евро – 12 241,42 so‘m (-62,04);

1 Россия рубли – 140,80 so‘m (-0,54).

Каналга уланиш: 
@uzauz