UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.49K photos
1.03K videos
33 files
1.56K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Самарқандда Ўзбекистон томони раислигида Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг учрашуви бошланди

Тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY

⚡️Картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмайди

Ижтимоий тармоқларда картадан картага (P2P) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Солиқ кодекси 378-моддасига биноан, жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди.

Шунга кўра, жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга пул ўтказиш (P2P) операциялари солиққа тортилмайди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Шавкат Мирзиёев дала четларида маҳсулот етиштиришни кўпайтиришнинг устувор вазифаларини белгилаб берди.

Бу ҳақда жорий йил 23 март куни қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда топшириқ берилган эди. Шундан сўнг Кадастр агентлиги томонидан ўтказилган хатловда 60 минг гектарга яқин дала четларидан тўлиқ фойдаланилмаётгани аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу майдонлардан унумли фойдаланиш орқали 337 минг тонна қўшимча маҳсулот олиш имконияти бор.

Тақдимотда қайд этилганидек, бу ишларни Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этади. Бунинг учун агрономлар мавсумий ишга қабул қилинади. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Агентликка бириктирилади.

Дала четларида деҳқончилик қилиш учун уруғ, кўчат, ўғит ва сув таъминоти мақсадларига 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳам муҳим. Шу боис қуритиш ва совитиш ускуналарини харид қилишга 50 миллиард сўм ажратилади.

Дала четидаги зовур ва сув бўйларида 600 минг бош парранда боқиш ҳамда қарийб 300 мингта асалари уяси жойлаштириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

❗️ Ҳозирда фермер хўжаликлари томонидан ер майдонлари иккиламчи ижарага фақат 1 йилгача берилади. Ток, тут, терак каби дарахтлар кўп йилда етилишини ҳисобга олиб, бу муддат 10 йилгача этиб белгиланмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш янада осонлашди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Бунда:

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин;

янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
РАСМИЙ АХБОРОТ

Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшоқбоевичнинг лавозимидан олинди, деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Самарқандда Ўзбекистон, Арманистон, Беларус, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси делегациялари иштирокида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг тор доирадаги мажлиси бошланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Вазирлар Маҳкамасининг (2023 йил 13 апрель №155) қарори билан Рахимжон Махамаджонович Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга ривожлантириш хамда солиш виночиликни агентлиги директори лавозимидан озод қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Р.Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани айтилган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг тўртинчи учрашуви якунлари тўғрисида

Форум давомида томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, ушбу мамлакатнинг амалдаги расмийлари томонидан жаҳон ҳамжамиятининг асосий талаблари – инклюзив ҳукумат яратиш, афғонистонлик аёлларнинг меҳнат ва таълим олиш имкониятини ҳамда миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш каби асосий талабларнинг бажарилиши муҳокама қилинди.

Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакат миллий иқтисодиётини тиклашга қаратилган биргаликдаги ҳаракатлар механизмини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Халқаро терроризм, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва уларнинг контрабандасига қарши курашда Афғонистонга қўшни давлатларнинг чора-тадбирларини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий ўзаро боғлиқликнинг асосий омили сифатида Афғонистон салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш муҳимлиги қайд этилди.

Афғонистон ҳудудида қўшни давлатлар иштирокида янги иш ўринлари яратиш, мамлакатнинг минтақавий иқтисодий жараёнларга янада фаол интеграциялашувга хизмат қилувчи инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканликларини билдирдилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Мардонов Элёр Ирдонович
Навоий вилояти ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Э.Мардонов мазкур лавозимга тайинланганга қадар Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Андижон вилояти ҳокимлиги баёноти: Прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилди

Интернет тармоғида Ш.Абдураҳмонов акс этганлиги иддао қилинган видео тарқалиши ортидан, ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифаларда вилоят ҳокимининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда обрўсизлантирувчи ҳақоратомуз постлар эълон қилинган.

Шу сабабли инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи маълумотлар тарқатганлик ҳолати бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилди.

Ҳозирда қонунга хилоф бундай маълумотлар тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонун доирасида чора кўриш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистоннинг икки шаҳрига МДҲ доирасида янги мақом берилди

МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бугун ўтказилган йиғилишида Тошкент 2024 йилда МДҲ мамлакатларининг ёшлар пойтахти, Самарқанд маданий пойтахти деб эълон қилинди.

Бу ҳақда йиғилиш якунлари бўйича ўтказилган брифингда МДҲ Бош котиби С.Лебедев маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Китоб тумани “Тахтақорача” довонида содир бўлган автоҳалокат юзасидан

Бугун, 14 апрель куни соат тахминан 09:45 ларда Китоб туманидан ўтувчи “Тахтақорача” довони автомобиль йўлининг 1139-киломертида Самарқанд – Қашқадарё йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “ИСУЗУ” русумли юк автомобиль ҳайдовчиси ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб пастликка тушиб кетган, натижада ёнғин чиққан ва транспорт воситаси ёниб кетган.

Вазият бўйича Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилар гуруҳи манзилга етиб бориб содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этди.

Юк машинасида бўлган 24 ёшли фуқаро О.А ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётган фуқаро А.О машинадан сакраган. Сакраши оқибатида улар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️1876 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангаларни сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.А. ва М.У. 1876 йилда ишлаб чиқарилган “ГОСУДАРЬIНЯ ИМПЕРАТРИЦА МАРIЯ ФЕОДОРОВНА” ва "25 рублей" ёзувлари туширилган умумий оғирлиги 76,2 грамм бўлган 2 дона олтин тангаларни 145 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун республиканинг кўплаб ҳудудларида кечагидан 10-15 даража паст салқин ҳаво кутилади.

Жойларда кучли шамоллар, чанг тўзонлари кўтарилиши сақланади. Ёғинлар жуда ҳам нотекс тақсимотга эга.

Бир бирига яқин қўшни ҳудудларда икки хил ёғингарчилик, бирида кучли ёғиб, бирида умуман ёғмаслиги мумкин.

Ҳарорат кундуз куни +20 +25 даражагача кўтарилади.

Ўзгидромет

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Президенти Туркманистон Миллий етакчиси билан телефон орқали мулоқот қилди

15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Каналга уланиш:
@uzauz