UzA | Tezkor xabarlar
30.2K subscribers
9.37K photos
1.01K videos
33 files
1.54K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёевга Туркияда "Togg" бренди остида ишлаб чиқарилган илк миллий электромобиль тақдимот қилинди.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған номидан юборилган машина калитини ушбу мамлакат саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк топширди.

Давлатимиз раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Цинь Ганни қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан ўтказган телефон орқали мулоқотда «Togg» бренди остида ишлаб чиқарилган биринчи турк электромобили учун миннатдорлик билдирди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонда талабаларга 2 курсдан ишлашга рухсат берилиши мумкин

Талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб олий таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбек киберспортида янги рекорд

Илк бор киберспорт бўйича чемпионатда 3000 нафарга яқин киберспортчилар иштирок этади.

Юртимизда биринчи маротаба бўлиб ўтадиган киберспорт йўналиши бўйича “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати доирасида махсус портал орқали 2894 та киберспортчи рўйхатдан ўтган бўлиб, Киберспортнинг 5 тури бўйича жами 770 дан зиёд жамоалар шакллантирилди.

Турнирнинг биринчи босқичи 12 апрель куни бошланди, йўналишлар бўйича саралаш жараёнида жамоалар гуруҳлари шаклланади.

Чемпионатнинг ярим-финал ва финал босқичлари Тошкент шаҳрида 5-8 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг мукофот жамғармаси 332 млн сўмни ташкил этади ва қўшимча ҳомийлик маблағлари жалб этилиши ҳам мумкин.

Каналга уланиш:
@uzauz
ДХХ АҚШга юбормоқчи бўлганларни ашёвий далиллар билан қўлга олди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбирда фуқаро А.И.ни 30 000 АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ноқонуний равишда ишга юбормоқчи бўлган шахс З.Н.ни 5 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олди.

Яна бир ҳолатда, ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Р. ва бошқалар фуқаро А.С.ни 20 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юборишга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан янги фармон қабул қилинди

Бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ФАРМОН имзоланди.

Унга кўра, жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий ва барқарор тизимини шакллантириш, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида молиявий ресурсларни жалб қилиш ва кейинчалик уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш мақсади назарда тутилган.

Фармон тафсилотларини эълон қиламиз. Кузатиб боринг...

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан янги фармон қабул қилинди Бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш…
⚡️Ипотека кредитлари ва субсидияларни ажратиш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади;

банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга;

субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун, субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда, фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларининг хулосасига асосан хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди;

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қурилиш ташкилотлари учун имтиёзлар:

қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар битта қават учун кредит олиш ҳуқуқи берилди.
(Ҳозирги кунга қадар уй томи ёпилганидан кейин уни гаровга қўйиш ва кредит олиш мумкин эди;)

банклар ўз ҳисобидан берадиган кредитларини давлат томонидан қайта молиялаштириш амалиётини давом эттирилади.
Бунда, қуриб битказилмаган уйни сотиб олиш учун фуқаро банкдан 24-26 фоиздан кредит олади ва уй битгунига қадар (1-2 йил давомида) тўловларни ушбу фоиздан амалга оширади. Уй битганидан кейин ушбу кредит давлат томонидан қайта молиялаштирилиб, 18 фоизлик кредитга айланади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартиби узайтирилди. Бунда, компенсация – ҳар бир уй-жой учун кредитнинг 5 млрд сўмидан, кафиллик – 2,5 млрд сўмидан ошмаган миқдорига берилади.

2025 йил 1 январга қадар юқори маркали цемент, арраланадиган ёғоч, фанера, тахтадан ясалган опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божининг “0” ставкаси қўлланилади;

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️“Янги Ўзбекистон” ва бошқа давлат дастурлари доирасида қурилган массивларнинг бўш ерларида кўп қаватли уй-жойлар қуришни давом эттириш ва 2023 йилда қуриш ҳажмларини 90 мингтага етказиш таклиф этилмоқда. Бунда:

38 та “Янги Ўзбекистон” массивларида 31 мингта, бошқа давлат дастурларидаги массивларда 8 мингта, хусусий пудрат ташкилотлари ҳисобидан 51 мингта квартиралар қурилиши белгиланмоқда;

“Янги Ўзбекистон” массивларини кенгайтириш ҳамда 9 та янги массивларни ташкил қилиш учун 140 га қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифаси ўзгартирилмоқда ва ҳокимлар зиммасига ажратиладиган ерларнинг 5 баравари миқдорида янги ерларни ўзлаштириш вазифаси юкланмоқда;

массивларнинг ички йўлларини қуриш Автомобиль йўллари қўмитаси зиммасига юкланмоқда;

темир-бетон корхоналарида замонавий лабораториялар ташкил этилиши ва бунинг учун “Саноат қурилиш банк” АТБ томонидан 10 млн долл кредит линияси ажратилиши белгиланмоқда;

Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, қурилиш, адлия, иқтисодиёт ва молия идоралари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан “Реновация тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланмоқда;

ҳудудларда сув, оқова, электр, газ, йўл инфратузилмасини яхшилашга инвестор-девелоперларни жалб қилиш, шунингдек, сейсмик хавфсизлик ва қурилишда назоратни кучайтириш бўйича алоҳида қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️"Маданият ва маърифат" телеканали номи ўзгармайдиган бўлди — Озодбек Назарбеков.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Тайинлов

⚡️Шофиркон туманига янги ҳоким тайинланди

Файзиллоев Алишер Абдиллоевич Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинланди.

А.Файзиллоев тайинловга қадар Давлат солиқ қўмитаси Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 14 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 421,00 so‘m (-9,10);
1 Евро – 12 590,51 so‘m (+99,70);
1 Россия рубли – 139,95 so‘m (+0,66).

Каналга уланиш:
@uzauz
#OB_HAVO

⚡️Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво кириб келади

Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

15-16 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

17 апрель куни ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқгача, кундузи 10-15 даража илиқгача пасаяди. 16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0-5 даража илиқгача, баъзи жойларда -1...-3 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 7-12 даража илиқгача пасаяди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Самарқандда Ўзбекистон томони раислигида Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг учрашуви бошланди

Тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
#RASMIY

⚡️Картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмайди

Ижтимоий тармоқларда картадан картага (P2P) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Солиқ кодекси 378-моддасига биноан, жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди.

Шунга кўра, жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга пул ўтказиш (P2P) операциялари солиққа тортилмайди.


Каналга уланиш:
@uzauz
Шавкат Мирзиёев дала четларида маҳсулот етиштиришни кўпайтиришнинг устувор вазифаларини белгилаб берди.

Бу ҳақда жорий йил 23 март куни қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда топшириқ берилган эди. Шундан сўнг Кадастр агентлиги томонидан ўтказилган хатловда 60 минг гектарга яқин дала четларидан тўлиқ фойдаланилмаётгани аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу майдонлардан унумли фойдаланиш орқали 337 минг тонна қўшимча маҳсулот олиш имконияти бор.

Тақдимотда қайд этилганидек, бу ишларни Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этади. Бунинг учун агрономлар мавсумий ишга қабул қилинади. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Агентликка бириктирилади.

Дала четларида деҳқончилик қилиш учун уруғ, кўчат, ўғит ва сув таъминоти мақсадларига 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳам муҳим. Шу боис қуритиш ва совитиш ускуналарини харид қилишга 50 миллиард сўм ажратилади.

Дала четидаги зовур ва сув бўйларида 600 минг бош парранда боқиш ҳамда қарийб 300 мингта асалари уяси жойлаштириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

❗️ Ҳозирда фермер хўжаликлари томонидан ер майдонлари иккиламчи ижарага фақат 1 йилгача берилади. Ток, тут, терак каби дарахтлар кўп йилда етилишини ҳисобга олиб, бу муддат 10 йилгача этиб белгиланмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz