UzA | Tezkor xabarlar
30.7K subscribers
8.95K photos
953 videos
33 files
1.49K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ТАЙИНЛОВ: Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Савид Базарбаевич Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Иматов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Наримон Умаров икки муддатдан ортиқ бир лавозимда ишламайдиганлар рўйхатини санаб ўтди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда янгиланаётган Конституция бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала кўриб чиқилади.

Сенатор Наримон Умаров сўз олиб, икки муддатдан ортиқ бир лавозимда ишламайдиганлар рўйхатини санаб ўтди:

— Янги Конституция лойиҳасига кўра, давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимлари, жумладан, Қонунчилик палатаси спикери, Сенат раиси, вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлар кенгаши раиси, ҳоким, олий суд раиси ва раис ўринбосари, судялар олий кенгашининг раиси ва ўринбосари, МСК раиси ва бош прокурор лавозимларига айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши ёки тайинланиши мумкин эмас.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 15 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра,

1 Доллар — 11 446,04 сўм (+25,78);

1 Евро — 12 261 сўм (+74,44);

1 Рубль — 152,09 сўм (+0,95) .

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сенаторлар янгиланаётган Конституция бўйича референдум ўтказишни маъқуллади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Сенати конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни маъқуллади, қонун 3 кун ичида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев эртага Туркияга боради

2023 йилнинг 16 март куни Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг «Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами» мавзусида навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади. Ўзбекистон етакчиси мазкур саммитда иштирок этиши кўзда тутилган.

Саммит яқинда Туркияда содир бўлган зилзила туфайли юзага келган фавқулодда ҳолатни муҳокама қилиш учун юқори даражали платформа вазифасини ўтайди. Унда ТДТ доирасида табиий офатларни ва фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашадилар.

Саммит доирасида, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёевнинг танқидидан сўнг Сурхондарёда 111 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўзи автомобиль бошқариб, Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифатини танқид қилган эди. Мазкур йўлларни таъмирлаш ишлари бошланди.

Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 километр цементо-бетон қоплама бўлиб, вилоятнинг Бойсун, Бандиҳон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.

Бугунги кунда қурилиш объектида асос ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда объектга 70 тадан ортиқ махсус машина ва механизм ҳамда 120 нафар ишчи ходим жалб қилинган.

Каналга уланиш:
@uzauz
uz.pdf
359.5 KB
⚡️"Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг тўлиқ матни эълон қилинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Туркни қабул қилмоқда.

Бу юқори мартабали меҳмоннинг Марказий Осиё минтақасига ва умуман Осиёга илк ташрифидир.
Учрашувда асосий эътибор инсон манфаатларини илгари суриш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари лавозимидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарларини лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Унга кўра,

Алишер Казакович Инаков Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан;

Баходир Каримович Каримов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан;

Гайрат Хабибуллаевич Исраилов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Шахрух Рахимов лавозимидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2023 йил №110 сонли қарорига мувофиқ, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шахрух Хамидович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Камолиддин Фахрутдинович Талипов лавозимидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ ҳамда бошқа ишга ўтиши муносабати билан Камолиддин Фахрутдинович Талипов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-94, 15.03.2023й) қабул қилинди.

Бунда, Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ёш хоккейчиларимиз муддатидан аввал қитъа чемпионлигига эришди

Бугун, 15 март куни ёш хоккейчиларимиз Мўғулистонда давом этаётган қитъа чемпионатининг 4-турида мусобақада 3 очко билан 5-ўринда бораётган Таиланд терма жамоасини мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликка эришди. Ўзбекистон — Таиланд-10:2.
Энди ҳамюртларимиз эртага, 16 март куни Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси билан сўнгги тур баҳсларида рўбарў келади.

Эслатиб ўтамиз, қитъанинг 6 та давлат терма жамоаси қатнашаётган чемпионатда ҳамюртларимиз ўтган тур баҳсларида Туркманистонни 5:0, Эронни 14:1, Мўғулистонни 7:4 ҳисобида доғда қолдирган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Анқара шаҳрига жўнаб кетди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон бўйлаб “Қуёшли хонадон” номли йирик дастур ишга тушмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги фармойиши эълон қилинди. Унга кўра, 2023 йилда республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.

Ушбу Дастур асосида мамлакатимиз ҳудудларида 36,6 мингта аҳоли хонадонларида умумий куввати 182,1 МВт бўлган қуёш панелларини ўрнатилади.

Шунингдек, Дастур доирасида қуёш панелларини ўрнатиш ва ундан фойдаланишни жадаллаштириш ҳамда ушбу ишларни рағбатлантириш мақсадида “Қуёшли маҳалла” танловини ўтказиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️“Қуёшли маҳалла” танловининг бош совриндори электромобиль билан тақдирланади

“Қуёшли маҳалла” танлови ғолибларини қуйидаги тартибда мукофотланади.

▪️Республика бўйича бош соврин - базавий ҳисоблаш микдорининг 1 200 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги электромобиль;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар бири бўйича:

▪️1-ўрин - БҲМнинг 400 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб берилади:

▪️2-ўрин - БҲМнинг 200 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб берилади;

▪️3-ўрин- БҲМнинг 100 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, танлов 2023 йил 15 мартдан 1 июнга қадар ўтказилади. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролари йиғинлари миқёсида ўтказилади ҳамда 14 та ҳудуднинг ҳар бири бўйича ғолиблар аниқланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Анқара шаҳрига етиб келди.

Каналга уланиш:
@uzauz