UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.4K photos
1.02K videos
33 files
1.54K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Айни вақтда Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Олий Мажлисда Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайгани ҳамда шулардан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирдаги Конституция сифатида қабул қилиш учун барча асослар етарли эканлиги таъкидланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️"Ўзбекистон – ижтимоий давлат"

Янгиланаётган Конституцияда аҳолининг барча қатлами манфаатлари инобатга олинди. Конституциявий қонун лойиҳасининг ижтимоий йўналтирилганлиги алоҳида аҳамиятга эга. "Ўзбекистон – ижтимоий давлат" деган конституциявий тамойил муҳрланаётгани ва давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 бараварга ошаётир.

Жумладан, Конституция лойиҳасининг қатор меъёрларида камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги ҳам белгилаб қўйилмоқда. Фуқаролар тиббий ёрдамнинг қонунда кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли экани қатъий белгиланмоқда.

Жаҳонгир Ширинов,
Олий Мажлис депутати

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган қонунчиликдаги ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши белгиланмоқда

«Масалан, солиқ қонунчилигида бир-бирига номувофиқ бўлган нормалар вужудга келди. Бундай номувофиқликни, табиийки, солиқ органи давлат фойдасига, фуқаро эса ўз фойдасига талқин қилишни истайди. Конституцияга киритилаётган мазкур кафолат эса, бундай баҳсга нуқта қўяди ва номувофиқликлар давлатга эмас, балки инсон фойдасига ҳал этилади деб қатъий белгилайди», — Жаҳонгир Ширинов

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда

Конституциявий қонун лойиҳаси лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.

Булар Қонунчилик палатаси Спикери, Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси, ҳоким, Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари, Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари, Марказий сайлов комиссиянинг раиси, Бош прокурор лавозимларидир.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Сенаторлар сони амалдаги 100 тадан 65 тага камаймоқда

Мажлисда таъкидланганидек, сенаторлар сони амалдаги 100 тадан 65 тага ўзгармоқда. Бунда Сенатни шакллантиришнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳаси масъул қўмиталар томонидан эксперт, мутахассис, олим ва сиёсатчилар иштирокида қайта таҳрир қилиш ҳамда такомилга етказиш мақсадида 12 маротаба моддама-модда ўқишдан ўтказилди. Умумхалқ муҳокамаси давомида қарийб 40 маротаба масъул қўмиталарнинг мажлислари ўтказилди.

Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини кафолатлаши, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилади, - Жаҳонгир Ширинов.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Илк маротаба фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилмоқда

Конституциямизга илк маротаба фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилмоқда. Улар фаолияти кафолатларининг белгиланиши жамиятда очиқлик, ошкоралик ва қонунийлик муҳитини, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда кучли жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш учун мустаҳкам замин ҳозирлайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бош вазир номзодини кўриб чиқиш Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда

Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланадиган Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда. Бу ўзгариш қуйи палатанинг вакиллик табиатига ва илғор хорижий тажрибага тўла мос келади.

Амалдаги тартибга кўра, Бош вазир номзодини кўриб чиқиш фақат Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп овоз олган партия ёки партиялар иродасига боғланган эди. Янги таклиф этилаётган тартиб орқали эса барча сиёсий партиялар фракцияларининг нафақат Бош вазир номзодини кўриб чиқишда, балки бутун Ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки таъминланади.

Фаолияти қониқарсиз деб топилган вазирни лавозимидан озод этиш бўйича Қонунчилик палатасининг Президентга таклиф киритиш ҳуқуқининг белгиланаётгани Ҳукумат аъзоларининг халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда

Олий Мажлиснинг жамият ҳаётидаги ўрни, роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда.

Хусусан, Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиш, шунингдек, монополияга ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарларини Сенат томонидан сайлаш амалиёти жорий этилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент таклифи...

Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқимиз томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашувлар қилинган эди.

Учрашувда Президент ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши бўйича қоидани бекор қилишни икки босқичда ташкил этишни таклиф этди. Лекин буни вақтни чўзмасдан, имкон қадар тезроқ амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Айни пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бьердени қабул қилмоқда.

Кун тартибидаги масалалар - камбағалликка қарши курашиш, энергетика тармоғини трансформация қилиш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлаш ва ҳоказо.

Таъкидлаш жоизки, Жаҳон банки иштирокидаги амалдаги лойиҳалар портфели кейинги бир неча йилда 2 баробар кўпайган. Умуман, банкнинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 10 миллиард долларга етган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Партияларнинг ҳукумат таркибини шакллантиришдаги иштирокини ошириш керак

Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқимиз томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашувлар қилинган эди.

Маслаҳатлашув жараёнида Давлатимиз раҳбари партияларнинг ҳукумат таркибини шакллантиришдаги иштироки ва масъулиятини ошириш зарурлигини қайд этиб, буни Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Энди барча фуқаролар ҳаттоки ўзининг кундалик ҳаётида ҳам Конституцияга мурожаат қиладилар

«Ушбу Конституция тўғридан-тўғри ишлайдиган ҳужжат бўлмоқда. Яъни, энди барча фуқаролар ҳаттоки ўзининг кундалик ҳаётида ҳам Конституцияга мурожаат қиладилар. Ундаги барча нормалар, уларни қандай амалиётда қўллашни очиб берувчи қонунчилик ҳужжати мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри ишлайди.

Конституция нормаларини судларда тўғридан-тўғри қўллаш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида, бу масала юзасидан Олий суд Пленумининг қарорини қабул қилишни таклиф этмоқдамиз», — Ширинов.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мактаб ўқувчилари учун баҳорги таътил 19 мартдан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) учинчи чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, тўртинчи чорак 27 март санасидан бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Давлатимиз раҳбарининг бугунги иш режасидаги иккинчи халқаро тадбир - яна бир нуфузли молиявий институт - Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь билан учрашув.

Кейинги йилларда банк билан ҳамкорликдаги лойиҳалар портфели нолдан 2 миллиард долларгача ошди.

Асосий йўналиш - Ўзбекистонда қуёш электр энергетикаси лойиҳаларини илгари суриш.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Депутатлар энди ҳукумат аъзосини истеъфога чиқариш тўғрисида таклиф киритиши мумкин

— Конституциявий қонун лойиҳасида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис ва Президент олдидаги масъулияти кучайтирилмоқда, — деди депутат Ўрол Ўрозбоев. — Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини Президент томонидан белгилаб берилган ижро этувчи ҳокимиятнинг асосий йўналишлари доирасида амалга ошириши белгиланмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамасининг муайян аъзосининг ўз фаолияти юзасидан ҳисоботини эшитиш ҳамда зарур бўлганда, уни истеъфога чиқариш тўғрисида Президент кўриб чиқиши учун таклиф киритиш ваколати берилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазири, Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилмоқда.

Автомобиль саноати, электротехника ва тўқимачилик тармоқлари, қазиб чиқариш соҳаси ва энергетика мажмуасидаги қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
“Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан эълон қилинган 2022 йилнинг IV чораги якунларига кўра, Марказий банк ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича 99 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.

Каналга уланиш:
@uzauz