UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.46K photos
1.02K videos
33 files
1.55K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️ЖССТ яна бир дори препарати ҳақида огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг "Galentic Pharma Pvt. Ltd." компанияси ишлаб чиқарган офтальмологияда қўлланиладиган "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" суртма дори препарати турли мамлакатларга ҳар хил маркировка ёрлиғи остида етказиб берилгани,  шунингдек, баъзи партияларда бир қатор сифат муаммолари борлигини маълум қилди. Мазкур дори препаратини эҳтиёткорлик юзасидан қўлламасликни тавсия этди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг таъкидлашича, юқорида қайд этилган, "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" дори препарати Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон «спецназ»и Дубайдаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон жамоаси махсус кучлар мусобақасида спорт тўсиқларидан энг тез ўтиб, Чеченистон ИИВнинг «Ахмат» жамоасини (2-ўрин) ва Қирғизистон махсус кучлари (3-ўрин) жамоасини ортда қолдириб, энг юқори поғонага кўтарилди.

UAE SWAT Challenge 2023 — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи махсус кучлар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати. Бу йил унда 28 давлатдан 57 жамоа иштирок этмоқда. Россия Федерацияси шарафини 3 та жамоа ҳимоя қилмоқда, шунингдек, МДҲ давлатларидан ҳам жамоалар иштирок этмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Туркияга юборилган ўзбекистонлик қутқарувчилар юртимизга қайтмоқда

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ватан байроқлари ва гуллар — ўзбекистонлик қутқарувчилар шундай кутиб олинмоқда

Туркиядан қайтаётган ўзбекистонлик қутқарувчиларни кутиб олиш учун, фуқаролар қўлларида Ватан байроқлари ва гуллар билан Тошкент Халқаро аэропортига чиқди.

Туркияда 18 кунлик қидирув-қутқарув ишларидан сўнг Ўзбекистон ФВВ отряди Ватанга қайтди.

Шу вақт ичида қутқарувчиларимиз вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадларни олиб чиқдилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ террористик ташкилот фаолиятида қатнашган шахсни ушлаб Ўзбекистонга олиб келди

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро мавсумий ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, тикувчилик цехида ишлаши даврида интернет орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти собиқ етакчиси “Абу Салоҳ”нинг маърузаларини мунтазам тинглаши натижасида, унда экстремистик қарашлар шаклланган.

Сўнгра у “Тавҳид ва жиҳод катибаси” жангарилари сафига қўшилиш мақсадида интернет орқали мазкур ташкилотнинг 2 нафар аъзоси билан танишиб, уларнинг йўл-йўриқлари асосида 2021 йилнинг январь ойида Сурия давлатига ўтган.

У ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган.

ДХХ томонидан бу шахс 2022 йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга олиб келинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қирғизистонда зилзилалар содир бўлмоқда

ФВВ Сейсмология маркази хабар қилишича, бугун, 27.02.2023 йил, Тошкент вақти билан 02:42 ҳамда 04:58 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 454 км шимолий-шарқда.

Зилзила координаталари: 41,72 градус шимолий кенглик; 74,64 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️«Ўзавтойўлбелги» корхонаси фаолиятида коррупцион система фош бўлди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги «Ўзавтойўлбелги» давлат унитар корхонаси фаолиятида ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, «Ўзавтойўлбелги»га истисно тариқасида маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан энг яхши таклиф орқали маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларни танлов савдоларини ўтказмасдан тузишга рухсат берилган.

Аммо, ДУК мансабдор шахслари 2021-2022 йилларда ўзларига таниш бўлган 5 та маҳаллий МЧЖ билан жами 9 млрд. 193 млн. сўмлик 21 та шартнома тузиб, улардан йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни эркин бозор нархларидан қиммат нархларда харид қилиб, 2 млрд. 701 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Ҳолат юзасидан «Ўзавтойўлбелги» ДУК ва 5 та МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, унга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди.

Мактубда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда ҳамкорлик масалалари тўғрисида сўз боради.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўқув марказларида IT соҳасини ўрганиш учун ҳам таълим кредити берилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№79, 27.02.2023й) билан, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, таълим кредити:

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача (бугунги кунда 19 млн 500 минг сўм) миқдорда;
— Марказий банкнинг асосий ставкасида (бугунги кунда 15%);
бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга;
— ҳар йили 5 минг нафаргача ёшларга берилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзандлари учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкентдаги номсиз бўлган 281 та кўчага янги ном қўйилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан Тошкентда 500 дан ортиқ кўча ва жой номлари ўзгарди.

Қарор билан номсиз бўлган 281 та кўчага янги ном қўйилди. Шунингдек, 20 та такрорланган кўча номлари қайта номланди.

— 1 та қонунчиликка зид ном (Локомотив линияси номли кўча Меҳридил деб ўзгартирилган) қайта номланди.

Географик жойлашуви қайта кўриб чиқилиши натижасида номи ўзгарган (Тошкент шаҳрига қўшиб олинган) 228 та ҳудудлар қайта номланди.

Географик жойлашувига аниқлик киритилаётган 21 та (Бектемирда 14 та, Сергелида 2 та, Яшнободда 5 та) ҳудуд ўз номини сақлаб қолди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ҳакимов Хуршид Анварович Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Х.Ҳакимов бунга қадар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти минтақавий филиалида Рентгенэндовакуляр хирургия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Хоразм вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муродхон Мусахонович Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Ахмедов тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензин нархининг ошиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензинга акциз солиғининг «ноль» ставкаси қўлланиши муддати тугайди. Шу кундан бошлаб ушбу ёқилғи нархининг ошиши кутилмоқда.

Бунда, нархлар ўзгариши ҳисобига «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр Аи-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бош прокуратура: қўриқлаш хизмати ходими 9 минг доллар олган вақтда ушланди

Бош прокуратура матбуот хизматдан маълум қилишларича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Оҳангарон шаҳар прокуратураси биносини қўриқлаш хизматини олиб борувчи қоровули шаҳар прокуратураси терговчисининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган фуқаро Э.дан жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 9 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланган.

— 2023 йил 27 февраль куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, – деди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов. – Гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 2023 йил 28 февраль куни Остона шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) бўлиб ўтадиган «C5+1» шаклидаги Вазирлар йиғилишида иштирок этади.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонларни қизиқтирган соҳаларда мазкур механизм доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ ходимлари прокуратура, суд, миллий гвардия ва адвакатура ходимларини жиноят устида қўлга олди

Каналга уланиш:
@uzauz
▪️Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят прокуратураси нозири фирибгарлик йўли билан маҳаллий фуқародан 10 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, нозир ўзининг танишлари имкониятлари орқали уни Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги ётоқхоналардан бирига навбатсиз жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.

▪️Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ходими эса Шароф Рашидов туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс билан бирга, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини фуқаролик ишлари бўйича судда ишлайдиган танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 2 минг АҚШ доллари олган вақтларида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди.

▪️Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Гулистон шаҳридаги Адвокатлар ҳайъати адвокати 2021 йилда маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга банкдан 240 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишида ёрдам берганлиги учун хизмати эвазига унинг раҳбаридан 12 минг АҚШ доллари олган.
Бироқ, банк томонидан олиб борилган мониторинг жараёнида масъулияти чекланган жамият кредит маблағини мақсадсиз ишлатганлиги аниқланиб, прокуратура органлари томонидан унинг раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат муқаддам олган 12 минг АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини МЧЖ раҳбарига қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

▪️ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Миллий Гвардиянинг Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлимида қоровул лавозимида ишловчи шахс ўзининг қариндошига муқаддам ҳокимлик томонидан боғдорчилик қилиш учун берилган 70 сотих ер майдонини харидорга 175 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (Фирибгарлик) ва 211- (Пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Вазирлар Маҳкамасининг айрим ходимлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 27 февраль №82 сонли қарори билан:

Шарифбек Шамсиддинович Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан;

Икром Ахматович Сарибоев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекциясининг Маданий мерос объектларини сақлаш ва асрашга доир ишларни назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимидан;

Эрмат Азимович Аширбаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш масалалари шуъбасининг Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун, 28 февралдан ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш мавсуми тўхтатилади

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июндаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги қонунда белгилаб қўйилган тартиб – қоидаларга мувофиқ, жорий йилнинг 28 февралидан мамлакатимизда ёввойи ҳайвонларни ва қушларни овлаш учун ов мавсуми якунланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги инспекция бошлиғи Адҳам Қурбонов хабар берди.

Шу муносабат билан барча овчилар ов йўлланмаларини 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилик спорти бирлашмалари ва унинг ҳудудларидаги бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишлари сўралади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар раҳбарларининг С5+1 форматидаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтмоқда. Кун тартибидан Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик ва шерикликни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Каналга уланиш:
@uzauz