UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.48K photos
1.03K videos
33 files
1.55K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Дилшод Ибрагимович Холмуродов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Қашқадарёда қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Муборак туманида яшовчи (1952 й.т.) муқаддам судланган Ш.Э. қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Ш.Э. мазкур қалбаки купюраларни Китоб туманида яшовчи (1964 й.т.) муқаддам бир неча маротаба судланган Т.Х.дан олгани аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистон Республикасидан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
15 февраль кунидан «Сирдарё» ва «С.Нажимов» чегара божхона постларида Қозоғистон томони реконструкция ишларини олиб бориши муносабати билан пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тоннагача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Мазкур ўтказиш пунктлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этади.

Фуқаролар ушбу ўтказиш пунктларига муқобил сифатида иш тартиби куну-тун бўлган «Ғишткўприк» ва «Яллама» ҳамда иш тартиби куннинг ёруғ вақтида бўлган «Малик» ва «Оқ олтин» ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкин.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилади.

Бош прокурор ўринбосари:

— «Ўзэнергоинспекция» зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришга амалий ёрдам кўрсатади;

— Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини мувофиқлаштиради.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 2023 йил 16 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари +8,88 сўм ошди — 11 368,98 сўм;

1 Евро курси -30,23 сўм тушди — 12 194,37 сўм;

1 Россия рубли курси -0,82 сўм тушди — 152,98 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️Янгибозор тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

Курбанов Уктамбой Кучкарович
Янгибозор тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби А.Бурхонов:

"Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни қайғу билан қабул қилдик.

Ушбу масала юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғландик. Уларнинг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди, номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси бўлиб, умумий тарихий ва маданий меросимизга зарар етказади.

Афғонистон ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўришини маълум қилдилар".

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳбусларни бир-бирига топширишга келишиб олди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари ўзаро савдони кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг саноат кооперациясини чуқурлаштириш, қўшма Лойиҳалар офиси доирасида устувор тармоқлардаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Шу маънода, “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси ва Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Икки давлат етакчилари маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ гиёҳвандликка қарши катта тезкор тадбирларини ўтказди

Қувасой шаҳрида яшовчи шахснинг уйида 1 кг 454 гр. “гашиш” моддаси
аниқланди. Оғу тожикистонлик наркокуръерлар томонидан олиб келинган.

Қўқонлик икки фуқаро тожикистонлик наркокуръерларнинг Оҳангарон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилиб, хуфиёна жойга яшириб кетилган 863 гр. “опий” моддасини олиб, доимий яшаш манзилларига кетаётган вақтларида “Чинор” ЙПХ масканида қўлга олинди.

Тошкент шаҳридаги тезкор тадбирда Деновда яшовчи фуқаро 274 гр. “гашиш” моддасини Юнусободда яшовчи шахсга 35 млн. сўмга сотмоқчи бўлган вақтида уларнинг иккаласи ҳам ушланди.

“Қўқон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида тўхтатилди. Ундаги йўловчи, қўқонлик фуқарога тегишли 600 дона “Трамадол”, 168 дона “Регапен” ва 79 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалар аниқланди. Маълум бўлишича, бу гиёҳвандлик воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Самарқандда 1 миллион долларга радиоактив қурилма сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда радиоактив ва заҳарли қурилмаларни сотиш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, андижонлик Р.С. жиноий шериги М.С.нинг таклифига кўра, Андижон вилоятидаги танишидан гўёки ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган радиоактив ва заҳарли қурилмаларни Самарқанд шаҳрига олиб келиб, ишончли харидор топилгунига қадар Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида яшаб келган.

Кейинчалик, М.С. Самарқанд шаҳридаги таниши Ж.О. орқали мазкур мосламаларни умумий ҳисобда 1 миллион АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотишга келишиб, олдиндан 200 000 АҚШ доллари сўраган. Бу шахслар ичида 1 кг симоб моддаси бўлган қўлбола усулдаги қурилмани 200 000 АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича шартнома имзолади

Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ўтган йилнинг октябрь ойида қабул қилинган, декабрь ойида эса Сенат томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланган эди. Битим имзоланиши ўтган йилнинг март ойида Туркия Республикаси Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Туркия фуқароларига жазони ўз ватанларида ўташ имконини беради. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш билан бирга, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент Бухорога ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Каналга уланиш:
@uzauz