UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.49K photos
1.03K videos
33 files
1.56K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиалида бўлди.

Бу ерда даволаш иши, стоматология, фармация, тиббиёт биокимёси, журналистика, иқтисодиёт, геология, тилшунослик, дастурий муҳандислик, ахборот тизимлари ва технологиялари ҳамда технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш каби 11 йўналишда мутахассис тайёрланади. Бугунги кунда университетда 325 нафар талаба таълим олмоқда.

Давлатимиз раҳбари муассаса учун қўшимча бино ажратиб, қулайликларни кенгайтириш бўйича кўрсатма берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент жорий йилда вилоят саноатини 14 фоизга ошириш имконияти борлигини таъкидлади. Бунинг учун 750 млн долларлик 10 та йирик лойиҳа ва 580 млн долларлик 110 та ҳудудий саноат лойиҳаси бажарилиши қайд этилди. Уларда 7 минг 500 та янги иш ўринлари яратилади.

2023 йил қурилиш материаллари бўйича 460 млн долларлик 31 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Жиззах вилоятида камида 2 минг МВт қайта тикланувчи энергия манбалари учун салоҳият борлиги таъкидланди. Бундан фойдаланиб, 270 МВт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Бунинг ҳисобига 236 млн кВт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 млн куб метр газ тежалади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонлик қутқарувчилар 102 соатдан сўнг яна бир Туркия фуқаросини қутқарди

Ўзбекистонлик қутқарувчилар зилзиладан 102 соат ўтиб, 32 ёшли Туркия фуқароси Наим Баяслини тирик ҳолда қутқариб олди.

Унга қадар жабрдийда Ҳатайдаги бино вайроналари остида қолиб кетган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Туркиядаги зилзила қурбонлари 20 мингдан ошди

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг (AFAD) маълум қилишича, мамлакат жанубида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар 20 318 нафарга, жароҳатланганлар эса 80 088 кишига етган.

Бундан ташқари, ер силкиниши оқибатида мамлакатда 6,5 мингга яқин иншоотлар вайрон бўлгани аниқланган.

Расмийларнинг билдиришича, зилзила оқибатида Туркия жанубий вилоятларида 13 млндан ортиқ одам жабр кўрган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик қутқарувчилар навбатдаги объектда қидирув-қутқарув ишларини бошлади

Туркиядаги зилзилалар оқибатида Антакиянинг Коня шифохонаси ва у ерда даволанаётган беморлар ҳам вайроналар ичида қолган.

Шифохона 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, у ерда 100 га яқин беморлар тупроқ остида чорасиз қолган бўлиши мумкин.

Ўзбекистонлик қутқарувчилар гуруҳи зудлик билан ишга киришган ва айни дамда ушбу ҳудудда пухта режа асосида, қидирув-қутқарув ишларини олиб боришмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдосига чек қўйди

Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи фуқаро Ургут туманига бориб, танишидан 1 кг 916 гр «опий» моддасини олади.

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда у доимий яшаш манзилига қайтиб кетаётган вақтида Булунғур туманида ушланди.

Тадбир давом эттирилиб, унга ажал оғусини берган фуқаронинг хонадонида 7 кг 331 гр «опий» моддаси борлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ғаллаорол туманида ўтказилган тадбирда эса Ургут туманида яшовчи фуқаро 469 гр «опий» моддасини 8 минг долларга сотаётган вақтида ДХХ Навоий ва Жиззах вилоятлари бўйича бошқармалари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, суриштирув ҳаракатлари давомида у ажал оғусини Ургут туманида яшовчи фуқародан 5 минг долларга сотиб олгани аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бош вазирнинг матбуот котиби лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг айрим ходимларини эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.

Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги тасдиқланган ижро этувчи тузилмасига мувофиқ:

Бахтияр Мадаминович Хасанов пенсияга чиқиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Вазирлар Маҳкамасида шyъба мудири лавозимидан озод этилди

Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги [269-сон] фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг янги тасдиқланган ижро этувчи тузилмасига мувофиқ:

Зафар Шахатамович Тухтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш шyъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккабоғ туманида қурилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди

ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ҳамда ИЖҚКД вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Яккабоғ тумани ҳокимлиги ходими маҳаллий қурилиш фирмаси вакилидан ноқонуний тарзда 370 млн сўм олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, мазкур шахс Яккабоғ туманидаги иккита мактабгача таълим ташкилотида режалаштирилган 5 млрд 250 млн сўмлик капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳани тендерда ютиб бериш эвазига ушбу сумманинг 7 фоизини талаб қилган.

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган Яккабоғ тумани мактабгача таълим бўлими ходими ҳам ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
«Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўлидан фойдаланиш бўйича 2 йиллик битим имзоланди

12 февраль куни Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ШК ўртасида «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Унга кўра, «Согдиана транс» яна икки йил давомида ўз фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, томонлар биргаликда «Мозори Шариф» бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олди.

Бундан ташқари, Афғонистон темир йўллари бошқармасининг маҳаллий мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарига кўра, 10−11 февраль кунлари Афғонистонга 714 та юк вагони етказилган. Бугунги кунга қадар юкларни етказиб бериш давом этмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Туркиядаги зилзила қурбонлари 30 мингга яқинлашди

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг (AFAD) маълум қилишича, мамлакат жанубида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар 29 605 нафарга, жароҳатланганлар эса 147 934 кишига етган.

Бундан ташқари, Туркияда «аср фалокати» деб аталаётган ер силкиниши оқибатида 6,5 мингга яқин иншоотлар вайрон бўлгани аниқланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонлик қутқарувчилар яна икки нафар шахсни вайроналар орасидан тирик олиб чиқди

Айни дамда Туркиянинг Ҳатай ва Антакия ҳудудларида ўзбек қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Қувонарлиси, қутқарувчиларимизнинг фаоллиги, тажрибаси эвазига инсонлар жони омон қолмоқда.

Ўзбекистон ФВВ ходимлари хизмат итлари ёрдамида 62 ёшли Самет Генcо ва 60 ёшли Севал Генcони қутқариб қолди.

Уларни вайроналар орасидан чиқариб олиш Мексика ва Туркия қутқарувчилари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️«Кварц»нинг қарийб 90% акциялари 265 млрд сўмга сотилди

«Қувасойцемент» акциядорлик жамияти «Кварц» АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини 265 млрд сўмга сотиб олди.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълум қилишича, «Қувасойцемент»га «Кварц» корхонасининг 47,2 млн евро миқдоридаги кредит мажбуриятларини тўлиқ қоплаш юклатилган.

«Кварц» АЖ акция пакетини хусусийлаштириш бўйича ўтказилган халқаро жараён натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️«Ўзгидромет» 9 та вилоятда сел келишидан огоҳлантирди

14-18 февраль кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кузатилиши, тоғли ҳудудларда эса ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Шунингдек, 14-16 февраль кунлари шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

«Ўзгидромет» 14-18 февраль кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли, Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди.

«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар, тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Спикери Мустафо Шентоп зилзиладан жабрланганларга иссиқ таом тарқатаётган ўзбекистонлик кўнгиллилар чодирини зиёрат қилиб, миннатдорчилик билдирди.

Каналга уланиш:
@uzauz