UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.37K photos
1.01K videos
33 files
1.54K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️РАСМИЙ АХБОРОТ: Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига ҳукм ўқилди

Бугун, 2023 йил 31 январь куни, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Елубай Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Саламат Калилаев, Нурлан Султамуратов 3 йилдан; Полат Нурниязов 4 йил; Қаҳарман Сейтимов ва Бердах Генжебаев 5 йилдан; Саиипназар Калимов, Арислан Темирханов ва Полат Шамшетов 6 йилдан; Амирбек Адилбеков, Бахтияр Кадирбергенов, Сейдабулла Медетов ва Нурлан Найипов 7 йилдан; Разбек Бекмуратов, Султанбек Каипов, Даўлетмурат Джиемуратов ва Байрам Сейтниязов 8 йилдан; Аллабай Тоқимбетов 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

❗️Озодликдан махрум қилиш жазосига судланганларга нисбатан тайинланган жазо муддатларини улар қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиши белгиланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Шунингдек, Азамат Нуратдинов 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 13 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 17 кун;

Ахмет Сметуллаев 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 22 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 8 кун;

Азамат Турданов 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 25 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 5 кун озодликни чеклаш жазосига судландилар.

Озодликни чеклаш жазосига судланган А.Нуратдинов, А. Сметуллаев ва А.Турданов суд залида қамоқдан озод қилинди.

Лолагул Каллиханова
8 йил озодликдан махрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

Даулетмурат Тажимуратов
ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 243-моддаси, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Шунингдек, судланганлар Д.Тажимуратов, Л.Каллиханова, А.Турданов, А.Сметуллаев ва Д.Джиемуратовнинг айбидан ЖКнинг 28,104-моддаси 3-қисми “а” банди, судланганлар Р.Бекмуратов билан С.Каиповнинг айбидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “а” банди, судланган А.Нуратдиновнинг айбидан ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди чиқарилди.

Бундан ташқари, содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,8 миллиард сўмдан ортиқ зарарнинг 256 миллион сўми қопланганлиги инобатга олиниб, қопланмаган 6,5 миллиард  сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарларни судланганлардан солидар тартибда ундириш, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 миллион сўм зарарни судланган Д.Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди.

Мазкур ҳукмдан норози тарафлар Қорақалпоғистон Республикаси суди орқали Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига процессуал қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоятлар беришга, прокурор эса протест билдиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

Шунингдек, жиноят ишини тергов қилиш давомида йўл қўйилган айрим хато-камчиликларга нисбатан хусусий ажрим чиқарилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Президент қарори билан:

Комилжон Каримов
олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Шахлохон Турдикулова олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Сарвархон Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Олимжон Тўйчиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимига;

Маджит Каримов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️«Ўзгидромет» февраль ойи учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди

Ўзбекистонда февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ҳарорат асосан кечалари 0+5 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даража совуқ бўлади. Кундузи ҳарорат +3+8 даража илиқ, баъзи жойларда +10+12 даража илиқ бўлиши, шимолда кечалари -3-8 даража совуқ, кундуз кунлари +2+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

Маълум қилинишича, ўн кунлик нисбатан ёғингарчиликка бой бўлади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин.

Февраль ойининг охиригача ҳарорат кечалари +2+7 даража илиқдан 0-5 даража совуқгача тушади. Шунингдек, кундуз кунлари +2+7 даража илиқдан +12+17 илиқгача ўзгариб туриши кутилади.

❗️Айрим кунларда республика бўйича баъзи жойларда қор ва ёмғир кўринишидаги ёғингарчиликлар кузатилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан:

Усман Шарифходжаев
мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Темуржон Комилов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

Дилшод Кенжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

Узокбой Бегимкулов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

Алишер Уббиев мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Баходиржон Онорбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Нодир Муслитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Иброхим Джураев бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Вохобжон Ражапов бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан:

Баходир Ахмедов
маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига;

Муроджон Маджидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига;

Фирдавс Абдухаликов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига;

Рустамбек Курбанов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Нусратилла Зикриллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан; 

Ботиржон Шахриёров бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Умиджон Қўқонбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан:

Абдурахман Абдувалиев
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига;

Тахир Назаров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Ахмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига;

Фахриддин Салихов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ҳукумат қарори билан:

Баҳодир Шотўраевич Шукуров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Экологик назорат бўлими мудири лавозимидан;

Баҳром Омонович Махматраемов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Кинематография агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимидан;

Шерзод Абдимуратович Ражабов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан:

Олег Пекось
рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Жамол Махсудов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Рустам Каримджонов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал — халқ таълими вазирининг ўринбосари эди);

Шухрат Кадиров Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори лавозимига;

Аъзам Абдуллаев Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Дониёр Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Жамшид Эгамбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан:

Омонулло Насритдинходжаев
тоғ-кон ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Аъзам Кадирходжаев тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига;

Азизхўжа Қобилов тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди (аввал — Президент Администрацияси масъул ходими эди).

Шамсиддин Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан:

Дурдона Рахимова
ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;

Шахрилло Махмудов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;

Мурад Исмаилов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Абдулло Аслонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан:

Обиджон Қудратов
табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Жусипбек Казбеков табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига;

Шерзод Хабибуллаев Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан:

Эркин Мухитдинов
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;

Жамшид Абруев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;

Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);

Мирзохид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Озода Парпибаева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Баходир Умурзаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Содиқжон Турдиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Абдулла Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Мухтар Мухитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:

@uzauz
Президент қарори билан:

Бахтиёр Камалов
сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;

Дилшоджон Ходжиахмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;

Зафар Ирисбоев Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфисизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан:

Баходир Юсупалиев
ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

Анвар Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан Агзам Икрамов ва Зохиджан Зияев Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент қарори билан Асадулла Қаюмов ва Фаррух Карабаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️ФВВ Нукус туманида содир бўлган чақнаш тўғрисида маълумот берди

Бугун, 31 январь куни соат 07:55 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани «Октерак» МФЙда жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Ҳодиса жойига зудлик билан туман ФВ бўлими ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

«Ҳозирда чақнашнинг сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 2023 йил 1 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари -31,77 сўм тушди — 11 269,82 сўм;

1 Евро курси -115,77 сўм тушди — 12 205,22 сўм;

1 Россия рубли -2,80 сўм тушди — 159,78 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️⚡️Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.

Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Транспорт корхоналари кунлик «тушум плани»ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг «энг даромадли» пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатлангани танқид қилинди. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.

Шу муносабат билан Президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️⚡️Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бошланди. Давлатимиз раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини…
⚡️⚡️⚡️Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.

Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.

Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.

Шу пайтгача бўлган кунлик тушум «плани»ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️⚡️Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади. Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади. Бунда, ташувчи тадбиркор…
⚡️⚡️⚡️Президент йил якунига қадар барча автобус маршрутлари аҳоли эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилиши шартлигини таъкидлади.

Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрларини олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Жумладан:

- ташувчиларни танлашда автобуснинг янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

- тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади;

- автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz