UzA | Tezkor xabarlar
30.7K subscribers
8.95K photos
953 videos
33 files
1.49K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️13 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига ташриф буюрди.

Госпиталда 700 ўринли даволаш бўлимлари сони 27 та, тиббий таъминот ва диагностика бўлимлари сони 11 та, таъминот бўлимлари ва хизмат турлари сони 15 та.

Муассасада 938 нафар Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчилари фаолият кўрсатади. Жумладан, врачлар – 166 нафар, ўрта тиббиёт ходимлари (тиббий ҳамшира, лаборант, рентгенлаборант) – 421, кичик тиббий ходимлар – 115 нафар.

Шунингдек, госпиталда 6 нафар илмий даражали ходим ишлайди, улардан 1 нафари фан доктори, 5 нафари фан номзоди. Халқаро мусобақалар, давлат мукофотлари совриндорлари ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Саидов Айбек Азадович, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондони полковник Шерматов Фарҳоджон Ортиқович ҳамда Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкурафий ишлар бўйича ўринбосари полковник Қаршиев Ҳамдам Алиқуловичга навбатдаги генерал-майор ҳарбий унвонлари берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️«Якшанба куни ҳаво ҳарорати бироз илиқлашади» — «Ўзгидромет»

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Эртага, шанба куни ҳаво ҳарорати кечаси -12-17 даражани, баъзи жойларда -20; кундузи -5-10 даражани, баъзи жойларда -12 даражани ташкил этади.

❗️15 январь, якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, у антициклоннинг совуқ перифериясини ортга сура бошлайди.

Якшанба куни ҳаво бироз илиқлашади, кечаси -12-17, кундузи -5-10 даража совуқ бўлади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Бунинг ҳисобига йўлларда яхмалак юзага келиши мумкин.

Ўз навбатида, қор кўчиши хавфи ортиши сабабли 13-16 январь кунлари тоғли ҳудудларга бориш тавсия этилмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Мухтаров Фарух Шахобидиновичга генерал-майор ҳарбий унвони, Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевичга генерал-майор махсус унвони берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Юлдашев Эркин Туракулович ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Таджиев Эркабай Аминовичга «III даражали давлат адлия маслаҳатчиси» махсус унвони топширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгаши йиғилишидаги нутқидан.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистондан ҳаракатланувчи халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 2023 йил 13 январдан бошлаб Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари йўловчи ташувлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик тўхтатилди — Транспорт вазирлиги.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова шу йилнинг 13 январь куни 68 ёшида вафот этди

Бу ҳақда ЎзАнинг Фарғона вилоят мухбири хабар қилмоқда.

«Дўстлик», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари соҳиби Энахон Сиддиқова 1954 йил 28 августда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган.

У 1976 йил Фарғона давлат институтининг филология факультетини тамомлаган. Олтиариқ ва Фарғона туманлари мактабларида ўқитувчи, мактаб директори вазифаларида ишлаган. «Фарғона ҳақиқати», «Ферганская правда» газетаси, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари котибиятида фаолият олиб борган.

Энахон Сиддиқованинг «Қоракўз турналар», «Суманбар насим», «Кўнгил уфқлари», «Ишқ ифори» каби шеърий тўпламлари, «Сирли тун фарёди» ҳикоялар мажмуаси, «Қизойимларга келинлик сабоқлари», «Тиббиёт фидойилари», «Халоскорлик», «Эъзозли аёллар» каби публицистик асарлари нашр этилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдураҳмонов Мудофаа вазирлиги томонидан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Мудофаа вазирлигининг «Намунали хизмати учун» I-даражали кўкрак нишони билан тақдирланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Сувуқ кунларда истеъмолчилар электр бўйича қарздорлик учун тармоқдан узилмайди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг маълум қилишича, совуқ кунларда аҳоли хонадонлари қарздорлик учун электр таъминотидан узиб қўйилмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкентдаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати вақтинча пасайтирилади

Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолига мурожаат қилиб, электр тизимига юкламани пасайтириш ва марказлашган иссиқлик тизимида ҳароратни кўтариш учун кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳарорат вақтинча пасайтирилишини маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг ичкарига киришларига рухсат берилди

Аномал совуқлар муносабати билан республика аэропортлари биносига кутиб олувчиларнинг киритилишига рухсат берилди.

14 январдан барча кутиб олувчилар учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда учиб келаётган йўловчиларни кутишлари мумкин бўлади.

UzbekistanAirports

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ДХХ хорижга ишга юбориш учун 41.300 АҚШ доллари талаб қилган шахсни қўлга олди

ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда фуқароларни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш учун фирибгарлик йўли билан пул олиб келаётган шахсга нисбатан тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида М.З. Денов туманида яшовчи Х.О.дан Ж.Корея давлатида ишлаш ҳуқуқини берувчи “Е-7” визасини олиб бериш эвазига талаб қилинган 41.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулнинг 1.200 АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтда қўлга олинган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Тошкент шаҳрида ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида, шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади.

Шу боис, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10:00 дан 17:00 га қадар амалга ошириши лозим.

Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️РАСМИЙ ХАБАР: «Бухоро туризм маркази» қурилиши учун бошқа мақбул ер майдонлари танланади

Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Бухоро шаҳрида «Бухоро туризм маркази» қурилиши масаласи бўйича қуйидагилар маълум қилинди.

Бугунги кунда «Бухоро туризм маркази» лойиҳаси дастлабки босқичда тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа пухта ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда барча келишувлардан ўтказилади.

Мазкур лойиҳа бўйича кенг жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб, бошқа мақбул ер майдонлари танланади. Шунингдек, ЮНЕСКО умумжаҳон марказининг тегишли хулосаси олинган ҳолда, якуний қарор қабул қилинади ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг таклифига биноан 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб ва мамлакат Бош вазири Ли Сянь Лун билан олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф арафасида Ўзбекистон ва Сингапур ишбилармон доираларининг бизнес форуми бўлиб ўтади.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энергетика вазирлиги корхона ва ташкилотларни онлайн иш режимига ўтказишни сўрамоқда

Энергетика вазирлиги мамлакатимизда ҳукм сураётган совуқ об-ҳаво туфайли аҳоли томонидан газ ва энергияга бўлган эҳтиёж ортиши ҳамда кўрилаётган чоралар юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Энергия ресурсларидан оқилона ва имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланиш муҳим омил ҳисобланади. Бунинг учун имкон қадар хонадонларда биттадан ортиқ электрда ишлайдиган иситиш қурилмаларидан фойдаланмаслик, корхоналар ва ташкилотлар ходимларини вақтинча онлайн иш режимига ўтказиш, ортиқча кўча чироқларини, реклама экранлари ва иллюминациялар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бинолардаги чироқларни ўчириш лозим, – дейилади вазирлик мурожаатида.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz